-
Кўнглим
Самандарова С.,Қўлингиздаги ушбу тўпламдан истеъдодли шоиранинг лирик шеърлари, ғазал ва мухаммаслари, тўртликлари ҳамда "Тонг нидолари" номли достони ўрин олган.
-
Асарлар 6 жилд
Комил Яшин.,Ўзбекистон халқ ёзувчиси, академик Комил Яшинни фақат драматург ва ёзувчи сифатидагина эмас, балки маҳир таржимон сифатида ҳам яхши танийдилар.
-
Капалаклар ўйини
Тўхтамурод Рустам,Истеъдодли ёзувчи Тўхтамурод Рустамнинг илк романи. Бақаҳовуз мажозий маконида кечаётган воқеаларнинг қахрамонлари ҳақида хиқоя ва қиссанинг мантиқий давоми тариқасида дунёга келди. Теран руҳий таҳлил, юксак мажозийликка асосланган асар, албатта, китобхонларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Келиннома
Шомансурова Р.,Сизга тақдим этилаётган ушбу китобдаги мавзу бир қарашда жузъий кўринса-да, аслида уни синчиклаб ўқисангиз, ундаги фикрлар эндигина турмушга чиқаётган қизларга, келинларга, ёш жувонларга айтиладиган зарур гаплар эканига ишонч ҳосил қиласиз. Китобда хусусан ўзбек аёлларига хос бўлган - зукколик, дилбарлик, фидойижонлик, меҳр ва вафо улаш иш, яхшилик излаш, ҳатсеварлик каби гўзал фазилатларнинг шаклланишида энг масъулиятли ва «қалтис» давр ҳисоблапган келинлик даврининг қирралари очиб берилади.
-
Карвон йўлларида
М. Осим,Миркарим Осим - халқимизнинг олис ўтмишидан олиб ёзилган ажойиб қисса ва ҳикоялар муаллифи. унинг муҳим тарихий воқеалар, машҳур аждодларимиз ҳаёти ва жасоратига бағишланган кўплаб асарлари китобхонлар томонидан севиб ўқилади.
-
Куй авжида узилмасин тор
Э.Воҳидов,Етти ёшдан етмиш яшаргача ўзбек танийдиган ва шеърларини севиб ўқийдиган шоирларимиз бор. Биз фаҳр билан номини тилга олинадиган ана шундай алломаларимиздан бири Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг мазкур китобига унинг энг сара шеър ва достони жамланди.
-
«Кон-Тики» да сафар
Т.Хейрдал,Қўлингиздаги «Кон-Тики»да сафар китоби дунёдаги кўп халқлар тилига таржима қилинган. Асарда порвегиялик этнограф олим Тур Хейердалнинг беш саёҳатчи ҳамроҳи билан бирга оддий пальма ёгочидан ясалган (сол) қайиқда (1947 йил) Тинч океанига чиқиб, Перу оролидами Полинезия оролларигача сузиб боргапи ҳа- қида ҳикоя қилинган. Бу оммабоп илмий-саргузашт китоб саҳифаларида очиқ денгизда булгап турли воқеалар, саёҳатчилар бошидан ке чирган кийинчиликлар ҳикоя қилинади ҳамда ҳайвонот ва Ўсимликлар дунёси тўғрисида маълумотлар берилади.
-
Латофат дўконидаги қатл
Ибодинов Алишер,Тянь-Шань тоғлари этакларидаги кичик, аммо аҳолиси уйларининг томлари бир-бирига деярли қапишиб кетган қишлокда яшаб юрган Аҳроржон ҳамма тенгдошлари қатори армияни битириб келибоқ уйланди. Ҳамма бўз йигитлар каби куёвликнинг ширин-шакаф лаҳзаларини ҳам беписанд ўтказиб юборди.
-
Лангар
С.Рўзимбоев,Ушбу романда Xopaзм давлатчилиги тарихида улкан аҳамият касб этган Мухаммад Рахимхон I ҳукмдорлиги даври вокеалари очиб берилади. Шунингдек, бу асарда ўн тўққизинчи асрнинг бириичи чорагидаги ижтимоий ҳаёт қирралари бадиий талқин қилинади.
-
Қамал (биринчи китоб)
Александр Чаковский,"Камал" романининг биринчи китоби Улуғ Ватан уруши арафасидаги ва урушнинг дастлабки кунларидаги воқеаларни таҳлил қилишдан бошланади.
-
Тил ва эл
Пиримқул Қодиров,Адиб ва олим Пиримқул Қодиров ушбу китобида тилимизнинг энг қадимги манбалари-туркий тошбитиклар, Маҳмуд Қашғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Яссавийлардан тортиб Абдулла Қодирий, Чўлпон, Абдулла Қаҳҳорлар каби ижодкорларнинг асарларигача бўлган бадиий тил хусусиятлари элимизнинг тарихи билан чамбарчас боғлиқ ҳолда қизиқарли баён этилган.
-
Абадият гулшани
Ў. Раҳматов,Ўзбек халқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зотлардан яна бири - бу Алишер Навоий бобомиздир. Биз унинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги ҳақида доимо фахрланиб суз юритамиз.
-
Сўнгги ва биринчи субҳидам
Виктор Сумин,Ушбу романга афсонавий ўзбек разведкачиси Баҳром Иброҳимовнинг таржимаи ҳоли асос қилиб олинган ва муаллиф асарни ёзиш жараёнида Ўзбекистан давлат хавфсизлик хизмати архиви ва мамлакатимизнинг бошқа ташкилотларидан олинган маълумотлар ҳамда республика давлат хавфсизлик хизмати фахрийларининг хотираларига таяниб, воқеаларни хаёт ҳақиқатига вобаста тарзда юксакбадиий маҳорат билан тасвирлаган.
-
Qobusnoma
Kaykovus,"Qobusnoma" - Sharq xalqlari orasida ma'lum va mashhur. Shul bois, bu durdona asar ko'p marotaba nashr etilgan. Oldingi nashrlarda Parvardigori olamni tanimoq, Haq Taoloning ne'matlariga shukur qilmoq hamda payg'ambarlar xilqatiga bag'ishlangan boblar tushurib qoldirilgan edi. Kitob siz-u bizni o'z taqdirimiz ustida jiddiy o'ylashga undaydi.
-
Аждодлар сўқмоғи
Абдулвоҳид Сайидмуҳаммад,Абдулвоҳид Сайидмуҳаммаднинг ушбу романида салкам бир асрлик тарихий давр тасвирланади.
-
Поэмы
А.С.Пушкин,Поэма Пушкина представляет собой и вершину, и путь к вершине русского реалистического стиля. Пушкин должен был и возродить искусство эпического повествования, пришедшее в упадок в начале века, и преобразовать самый жанр поэмы, решительно отвергнув «пиитические условности» классицизма и сентиментализма ради «поэзии действительности».
-
Ҳикоялар. 3-нашри
Ў. Ҳошимов,Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов асарлари миллионлаб китобхонларнинг маънавий мулкига айланиб улгурган. Ёзувчининг асарларида Инсон қисмати бор, Инсон дарди, қувонч ва изтироблари бор. Ўзбек ҳикоячилиги ривожига салмоқли ҳисса қўшган адибнинг мазкур китобга жамланган турли йилларда ёзилган энг сара ҳикоялари ҳам китобхонларни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.
-
Улуғ шоир ижодининг қалби
В.Зоҳидов,Асрлардан асрларга, насллардан наслларга ўта халқлар дилида барҳаёт бўлиш ёлғиз улуғларгагина - катта ҳақиқат ва ўлмас халқ даҳосини ўзида мужассамлаштирган ва доимо шу ҳақиқат.
-
Чинор
Асқад Мухтор,Аскад Мухторнинг бу романи шарқ адабий анъаналарини еслатувчи янги бир шаклда ёзилган. Чинорнинг катта шохларидай ҳар томонга тарқалиб кетган киссалар ҳозирги куннинг жонли вокелигини акс эттирса, унинг теран илдизлари — ҳикоятлар яқин ўтмиш ҳақида, ривоятлар эса пилдираб ўчган япроқлар сингари eнгил, улар поэтик романтика қанотида қадим афсоналарга бориб туташадилар...
-
Шафоат
Сотим Аваз,Таниқли шоир Сотим Авазнинг ушбу китобига мумтоз адабиётимизга жанрларда ёзилган асарлари киритилди.