-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Barcha uchun,
-
-
-
-
O'q o'tmas bolakay yoxud Oltin yurak
A.Obidjon,Asarlarnig birida ikki o'rtoq tog'dagi g'orga kirib o'rta asrlar timsolidagi mamlaakatga borib qolishgani,xalqning erki yo'lida kurashib, ko'p g'aroyib hodisalarni boshdan kechirishadi.
-
Ҳикмат дурдоналари
А. Ҳакимжонов,Рисолада ҳикматли сўзлар кишилик ҳаётининг неча минг йиллик тажрибалари мужассамланган. Мазкур китобчадан ахлоқ-одобга оид ўтмиш ҳикмат дурдоналари ўрин олган. Ривоятлар, нақллар, насиҳатлар ҳамда ҳикматли сўзларда кишилик ҳаётининг неча минг йиллик тажрибалари мужассамлашган. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Қил устидаги тақдир.1- китоб қисса
А.Қоржовов,Азамат Қоржововнинг мазкур қиссасида шу каби иллатларнинг ёмон оқибатлари ҳақида ҳикоя қилинган. Биринчи китобга уч қисм киритилган: "Қиморга тикилган аёл", "Фарзанд доғи" ва "Қонга ботган карталар". Уларда қимор инсон ҳаётига қандай балолар ёғдириши Лобар исмли аёл ҳаёти мисолида кўрсатиб берилган.
-
Феруз
Давлатёр Раҳим, Шихназар Матрасул,Китобда атоқли давлат арбоби, шоҳ ва шоир Феруз, унинг даври ва замондошлари ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Ikki karra ikki besh
O'.Hoshimov,Qo'lingizdagi kitobga O'zbekiston xalq yozuvchisi O'tkir Hoshimovning Dunyoning ishlari va Ikki karra ikki besh qissalari kiritildi. Bu ikki mashhur asar adib iqtidorining turli qirralarini namoyon etishi bilan ham ahamiyatlidir: ulardan biri sizni hayot haqida o'ylashga undasa, ikkinchisi qalbingizga quvonch va surur bag'ishlaydi.
-
Темур қиссаси
Амир Темур Кўрагон,«Темур қиссаси» («Қиссаи Темур». «Малфузош Темурий». «Те-мур эсдаликлари») номли асар эски ўзбек тилига таржимасининг асл нусхасига асосланган матни нисбатан энг тулиқ ҳолда ҳозирги ўзбек тилига таржима қилиниб дунёда биринчи марта 2004 йили чоп этилди. Ушбу 2016 йилги нашрда сўзбошига кейинги йилларда чоп этилган айрим китоблар ҳақида қисқа маълумот, китобнинг охирига эса «Илова»лар қўшилди.
-
Муҳаббатнома
Воҳидов Э.,Халқ кунда такрорлайдиган сўз ўлмайди. Эркин Воҳидов халқнинг юрак мулкига айланган шеърий сўз эгаси. Уни толенинг манглайига битилган сўз дегимиз келади
-
Буюк муштараклик туйғуси
Георгий Ломидзе,СССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, машҳур совет адабиётшуноси Георгий Ломидзенинг мазкур китобидан унинг сўнгги йилларда ёзган.
-
Ҳикмат хазинаси
Ш.Турдимов,Фольклор, адабиёт, санъат инсоннинг ўзини ўзи англашида илоҳийлик томон борувчи йўл хулосалари, сабоқлари акс этган бадиий ифодалардир.
-
Фарзанднома
О.Маҳмудов,Ушбу китоб фарзанд тарбияси ва унинг камолоти учун бефарқ бўлмаган ота-оналарга, устоз мураббийларга, қолаверса, инсониятнинг маънавий юксалиши йўлида жон куйдираётган фидойи, заҳматкаш зиёлиларга мўлжалланган. У сиз ва зурриётларингиз севиб ўқийдиган асарга айланади, деб умид қиламиз.
-
Достонлар
Ҳамид Ғулом,Бу тўпламга Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофотининг лауреати шоир Ҳамид Ғуломнинг "Амазонка қўшиғи", "Севги", "Ҳаёт ишқи" ва "Лола кўл" достонлари киритилган.
-
-
Axloqshunoslik
Abdulla sher,Siz axloq, xulq, odob haqida bog‘chada ham, maktabda ham, oilada ham, ma’raka-yig‘inlarda ham ko‘p eshitgansiz, radio-televideniye, matbuot doim axloq to ‘g‘risida gapiradi. Hadislar-u rivoyatlar, mashhur imom-xatiblarning va’zlari-yu she’r-u romanlar, masal-u matallar —hammasi bitta narsaga qaratilgan: inson bolasi yuksak axloq egasi bo‘lmog‘i lozim
-
Халқ фарзандлари
Р.Худойбердиев, М.Маҳмудов,Халқ бахт-саодати йўлида тиним билмай меҳнат қилган кишилар ҳақиқатан ҳам бахтли инсонлардир.
-
Нотинч Хуросон
Барот Бойқобилов,Таниқли шоир Барот Бойқобилов улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Навоийнинг Самарқанддан кечган йиллари ҳақида ҳикоя қилувчи "Шукуҳли карвон" тарихий-шеърий романини ёзган эди.
-
Нафосат ижодкори
Воҳид Зоҳидов,Адабиётимизнинг йирик вакилларидан бири, шоир, оташин публицист, романист, адабиётшунос олим Шароф Рашидовнинг ижоди жуда ҳам серқирра ва маҳсулдордир.
-
Ҳайратул аҳрор. Аҳрор ҳайратлари: "Навоийнома"нинг бешинчи китоби
Б. Бойқобилов,Мазкур асар Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари сингари буюк зотларга, шавкатли темурийлар салтанати соҳибларига пири муршидлик қилмиш Нақшбандия тариқатининг қутби-Хожи Носириддин Убайдуллоҳ ал-Шоший-Хожа Аҳрор Валийнинг ҳайратли ҳаёти ва хайрли аъмоли ҳақидадир.
-
Хусрав Деҳлавий Шеъриятидан
Хусрав Деҳлавий,Яминиддин Абулҳасан Ҳусрав Деҳлавий (1253—1325) Ҳинд-Эрон ва ўрта Осиё маданиятининг машҳур намояндаларидан бири, ҳамда кўп қиррали истеъдод эгасидир. У тилчи, адабиётчи ва тарихчи олим, мусиқий ва бадиий асарлар муаллифи. Унииг асарларида Ўрта аср Шарқ халқлари турли табақаларининг фикру ўйлари, орзу-умидлари ва хатти-ҳаракатлари инъикос этган. Унинг ижоди ҳинд халқининг миллий ифтихори бўлиш билан бирга, Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон халқларининг маданият хазинасида ҳам фахрли ва кўркам ўрин- лардан бирига эга.
-
Алпомиш талқинлари
Йўлдошев К.,Қозоқбой Йўлдошевнинг «Алпомиш талқинлари» китоби халқ оғзаки ижодимизга янгича қараш, янгича муносабат, янги хулосалар чиқаришнинг ёрқин намуналаридан бири десак янглишмаймиз.
-
Авазхоннинг ўлимга ҳукм этилиши
Фозил Йўлдош ўғли,Иглари Гўрўғлининг мамлакатини Чамбил деб эди, Чамбилга яқин Шервон деган деган бир шаҳар бор эди.