-
-
-
-
-
-
-
-
Barcha uchun,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Barcha uchun,
-
-
Хуршид атонгдур ой-ано...
Раҳматуллоҳ Носир,Ушбу рисола ота-она фарзандлар ўртасидаги муносабатлар ҳамда муомала одобига бағишланган.
-
Zarafshon MУҲАРРИРЛАРИ
Ҳайдаров Акрам,Биринчи сони чиқа бошлаганига 110 йил тўлаётган " Зарафшон"газетаси бағрида не-не улуғ зотлар ижод қилганини унинг кўхна тарихидан яхши биламиз.Ушбу газета дастлаб 1913 йилнинг апрель ойида "Самарқанд" номи билан чоп этилди,кейинчалик " Ҳуррият ","Меҳнаткашлар товуши ","Ленин йўли" номлари билан босилди.
-
САМАРҚАНД ЎЗБЕК ТИЛШУНОСЛАРИ
Адабий -бадиий нашр,Ўзбек тилшунослиги фани тараққиёти ва ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ,ўтган асрнинг 30-йилларида проф.Улуғ Турсунов асос солган Самарқанд тилшунослик мактаби ўзининг шонли тарихига эга.
-
O'zbegim
ERKIN VOHIDOV,O'zbekiston xalq shoiri, O'zbekiston Qahramoni Erkin Vohidovning she'r va muxammaslaridan tarkib topgan mazkur to'plam shoirning jala katta ijodiy merosi hisoblanadi.Erkin Vohidov she'rlarini o'qishda saralashga hojat yo'q:qaysi satrni o'qimang ,xoh katta yoshli ,xoh bugungi davr farzandi bo'lsin ,she'rlar zamiridagi faqat so'z san'atkorgagina xos bo'gan haqiqatlardan boxabar bo'lasiz.
-
Бахтли Оила саройини кураетганларга турт мактуб
Мустафо Коратош,Саодатли оила куриш хакида неча минг йиллардан бери жуда куп донишмандлар насихат килганлар.Хозир хам давримиз олимлари бу мавзуда зарур маслахатлар беряптиларким ,бу угитларга амал килганлар бахт топяптилар.
-
-
O'qituvchi qadri
F.R.Madraximova,O'qituvchilik dunyodagi eng mo'tabar va sharafli kasbdir. Zero, inson qay bir yo'nalishda o'qimasin, ustozdan saboq oladi, o'z sohasining bilimdoni bo'lib yetishadi.
-
Агар эркак сен
Карим Раҳмонов Мурод Боймирзаев,Мазкур рисолада баьзи эр-йигитлар ҳаётида учрайдиган турли жинсий хасталиклар, жинсий ожизлик ва бепуштлик касалликларининг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш ҳамда даволаш усуллари батафсил баён қилинган.
-
САЙИД ИСЛОМХУЖА( Сиёсий, маданий-маърифий фаолияти)
А. САДУЛЛАЕВ, О. АБДУЛЛАЕВ, А. СОТЛИҚОВ,Мухтгарам укувчилар эътиборига такдим этилаётган ушбу рисола Хиванинг таррққийпарвар давлат арбоби Сайид Исломхужа фаолиятига багишланади.
-
Ўзбекистон йўли
А. Эркаев,Қўлингиздаги рисолада айнан шу мавзуда атрофлича фикр юритилади. Ўзбекистоннинг истшугол йилларида босиб ўтган мураккаб ва айни пайтда шарафди тараққиёт йўли, эришган юксак натижалари Юртбошимиз асарлари асосида тизимли равишда кенг таҳлил этилади, шу борада илмий-амалий хулосалар чиқарилади. Рисола олимлар, илмий ходимлар, ўқитувчилар, талаба ёшлар, тарғиботчилар, мамлакатимизнинг янги тарихи билан қизиқадиган барча китоблар учун мўлжалланган.
-
Берунийнинг Соялар Назарияси (гномоника)
А.Садуллаев,Рисола Урганч Давлат университетининг илмий-услубий кенгаши тамонидан нашрга тавсия килинган.
-
Хоразм тарихчилари: Ўтамиш ҳожи, Абулғозий, Мунис
М. Эшмуродов,Рисолада XVI-XIX асрларда яшаб туркий тилда ижод қилган хоразмлик тарихчилар Ўтамиш ҳожи, ҳукмдор ва муаррих Абулғозий Баҳодирхон ҳамда Хоразм тарихнавислик мактабининг буюк намояндаси Мунис ва уларнинг асарлари ҳақида сўз юритилади.
-
Алишер Навоий (рисола)
Очилов Э.,Мазкур рисолада фавқулодда истеъдод соҳиби Алишер Навоийнинг ибратли ҳаёти, серқирра фаолияти, унинг давлат арбоби ва маънавият ҳомийси, адолатли амалдор ва саховатли инсон сиймосида амалга оширган хайрли ва эзгу ишлари, бой ва ранг-баранг адабий-илмий мероси, ижодининг асосий йўналишлари, жанрий таркиби ва мавзу доираси, ўлмас ғоя ва қарашлари, асарларинингбадиий баркамоллиги сирлари ва шоирлик маҳоратининг айрим қирралари тўғрисида илмий-оммабоп усулда ҳикоя қилинади.
-
-
Ислом маърифати
Шоазим Миноваров,Мазкур рисола бизга йулдош булиб, бизни уйлантираётган саволларга бахоли кудрат жавоб топишимизда кумак беради. Мухтож оилаларга, мехрибонлик уйларига, ногиронлар ва кариялар уйига ёки ободончилик ишларига моддий ёрдам курсатишнинг афзаллик жихатлари ёритиб берилган.
-
Ғазал гулшани (адабий суҳбатлар)
И.Ҳаққул,Ушбу рисола адабий суҳбат, таҳлил мушоҳада шаклида ёзилган бўлиб, буюк ёзувчи шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ғазаллари таҳлилига бағишланган.
-
Олим олами
Маҳмуджонова К.,Қўлигиздаги рисола умрининг қарийб 60йилини Тошкент фармацевтика институти талабаларига билим беришга сарфлаган ёшларнинг талабчан устози, фармацевтика фанлари доктори, профессор Султон Маҳкамович Маҳкамовнинг ҳаёти ва илм-фан йўлида қилган ҳалол хизматлари хусусидадир.
-
Ҳикмат дурдоналари
А. Ҳакимжонов,Рисолада ҳикматли сўзлар кишилик ҳаётининг неча минг йиллик тажрибалари мужассамланган. Мазкур китобчадан ахлоқ-одобга оид ўтмиш ҳикмат дурдоналари ўрин олган. Ривоятлар, нақллар, насиҳатлар ҳамда ҳикматли сўзларда кишилик ҳаётининг неча минг йиллик тажрибалари мужассамлашган. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Эркин ва фаровон ҳаёт қурилишининг ғоявий-мафкуравий масалалари
Мамашокиров С., Тоғаев Ш.,Рисолада миллий ғоя ва мафкуранинг давлат ҳамда жамият қурилишига доир мазмунини тизимлаштириш, мафкурани халқчиллаштириш вазифалари жамиятни демократлаштириш ҳамда модернизациялаш жараёнлари билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилинган бўлиб, ғоявий-сиёсий ишлар самарадорлигини оширишнинг маънавий-маданий йўллари, усуллари, сиёсий институтларнинг конституцион ҳуқуқий асослари ёритилган.
-
Миллий ғоя тарғиботи ва маданий-маърифий тадбирлар
А.Бегматов,Ушбу рисолада таълим соҳасида миллий ҳояни тарғиб қилишда маданий-маърифий тадбирларнинг ўрни ва роли тўғрисида фикр юритилади.