-
Латофат дўконидаги қатл
Ибодинов Алишер,Тянь-Шань тоғлари этакларидаги кичик, аммо аҳолиси уйларининг томлари бир-бирига деярли қапишиб кетган қишлокда яшаб юрган Аҳроржон ҳамма тенгдошлари қатори армияни битириб келибоқ уйланди. Ҳамма бўз йигитлар каби куёвликнинг ширин-шакаф лаҳзаларини ҳам беписанд ўтказиб юборди.
-
Лангар
С.Рўзимбоев,Ушбу романда Xopaзм давлатчилиги тарихида улкан аҳамият касб этган Мухаммад Рахимхон I ҳукмдорлиги даври вокеалари очиб берилади. Шунингдек, бу асарда ўн тўққизинчи асрнинг бириичи чорагидаги ижтимоий ҳаёт қирралари бадиий талқин қилинади.
-
Қамал (биринчи китоб)
Александр Чаковский,"Камал" романининг биринчи китоби Улуғ Ватан уруши арафасидаги ва урушнинг дастлабки кунларидаги воқеаларни таҳлил қилишдан бошланади.
-
-
Тил ва эл
Пиримқул Қодиров,Адиб ва олим Пиримқул Қодиров ушбу китобида тилимизнинг энг қадимги манбалари-туркий тошбитиклар, Маҳмуд Қашғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Яссавийлардан тортиб Абдулла Қодирий, Чўлпон, Абдулла Қаҳҳорлар каби ижодкорларнинг асарларигача бўлган бадиий тил хусусиятлари элимизнинг тарихи билан чамбарчас боғлиқ ҳолда қизиқарли баён этилган.
-
Абадият гулшани
Ў. Раҳматов,Ўзбек халқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зотлардан яна бири - бу Алишер Навоий бобомиздир. Биз унинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги ҳақида доимо фахрланиб суз юритамиз.
-
Сўнгги ва биринчи субҳидам
Виктор Сумин,Ушбу романга афсонавий ўзбек разведкачиси Баҳром Иброҳимовнинг таржимаи ҳоли асос қилиб олинган ва муаллиф асарни ёзиш жараёнида Ўзбекистан давлат хавфсизлик хизмати архиви ва мамлакатимизнинг бошқа ташкилотларидан олинган маълумотлар ҳамда республика давлат хавфсизлик хизмати фахрийларининг хотираларига таяниб, воқеаларни хаёт ҳақиқатига вобаста тарзда юксакбадиий маҳорат билан тасвирлаган.
-
Qobusnoma
Kaykovus,"Qobusnoma" - Sharq xalqlari orasida ma'lum va mashhur. Shul bois, bu durdona asar ko'p marotaba nashr etilgan. Oldingi nashrlarda Parvardigori olamni tanimoq, Haq Taoloning ne'matlariga shukur qilmoq hamda payg'ambarlar xilqatiga bag'ishlangan boblar tushurib qoldirilgan edi. Kitob siz-u bizni o'z taqdirimiz ustida jiddiy o'ylashga undaydi.
-
Аждодлар сўқмоғи
Абдулвоҳид Сайидмуҳаммад,Абдулвоҳид Сайидмуҳаммаднинг ушбу романида салкам бир асрлик тарихий давр тасвирланади.
-
Поэмы
А.С.Пушкин,Поэма Пушкина представляет собой и вершину, и путь к вершине русского реалистического стиля. Пушкин должен был и возродить искусство эпического повествования, пришедшее в упадок в начале века, и преобразовать самый жанр поэмы, решительно отвергнув «пиитические условности» классицизма и сентиментализма ради «поэзии действительности».
-
Собрание сочинений в десяти томах. Том второй
М.е.Салтыков-Щедрин,Молодые наши помпадуры очень часто обращаются ко мне за разъяснениями, как в том или в другом случае следует поступить.
-
Ҳикоялар. 3-нашри
Ў. Ҳошимов,Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов асарлари миллионлаб китобхонларнинг маънавий мулкига айланиб улгурган. Ёзувчининг асарларида Инсон қисмати бор, Инсон дарди, қувонч ва изтироблари бор. Ўзбек ҳикоячилиги ривожига салмоқли ҳисса қўшган адибнинг мазкур китобга жамланган турли йилларда ёзилган энг сара ҳикоялари ҳам китобхонларни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.
-
Улуғ шоир ижодининг қалби
В.Зоҳидов,Асрлардан асрларга, насллардан наслларга ўта халқлар дилида барҳаёт бўлиш ёлғиз улуғларгагина - катта ҳақиқат ва ўлмас халқ даҳосини ўзида мужассамлаштирган ва доимо шу ҳақиқат.
-
Чинор
Асқад Мухтор,Аскад Мухторнинг бу романи шарқ адабий анъаналарини еслатувчи янги бир шаклда ёзилган. Чинорнинг катта шохларидай ҳар томонга тарқалиб кетган киссалар ҳозирги куннинг жонли вокелигини акс эттирса, унинг теран илдизлари — ҳикоятлар яқин ўтмиш ҳақида, ривоятлар эса пилдираб ўчган япроқлар сингари eнгил, улар поэтик романтика қанотида қадим афсоналарга бориб туташадилар...
-
Шафоат
Сотим Аваз,Таниқли шоир Сотим Авазнинг ушбу китобига мумтоз адабиётимизга жанрларда ёзилган асарлари киритилди.
-
O'q o'tmas bolakay yoxud Oltin yurak
A.Obidjon,Asarlarnig birida ikki o'rtoq tog'dagi g'orga kirib o'rta asrlar timsolidagi mamlaakatga borib qolishgani,xalqning erki yo'lida kurashib, ko'p g'aroyib hodisalarni boshdan kechirishadi.
-
Қил устидаги тақдир.1- китоб қисса
А.Қоржовов,Азамат Қоржововнинг мазкур қиссасида шу каби иллатларнинг ёмон оқибатлари ҳақида ҳикоя қилинган. Биринчи китобга уч қисм киритилган: "Қиморга тикилган аёл", "Фарзанд доғи" ва "Қонга ботган карталар". Уларда қимор инсон ҳаётига қандай балолар ёғдириши Лобар исмли аёл ҳаёти мисолида кўрсатиб берилган.
-
Феруз
Давлатёр Раҳим, Шихназар Матрасул,Китобда атоқли давлат арбоби, шоҳ ва шоир Феруз, унинг даври ва замондошлари ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Ikki karra ikki besh
O'.Hoshimov,Qo'lingizdagi kitobga O'zbekiston xalq yozuvchisi O'tkir Hoshimovning Dunyoning ishlari va Ikki karra ikki besh qissalari kiritildi. Bu ikki mashhur asar adib iqtidorining turli qirralarini namoyon etishi bilan ham ahamiyatlidir: ulardan biri sizni hayot haqida o'ylashga undasa, ikkinchisi qalbingizga quvonch va surur bag'ishlaydi.
-
Темур қиссаси
Амир Темур Кўрагон,«Темур қиссаси» («Қиссаи Темур». «Малфузош Темурий». «Те-мур эсдаликлари») номли асар эски ўзбек тилига таржимасининг асл нусхасига асосланган матни нисбатан энг тулиқ ҳолда ҳозирги ўзбек тилига таржима қилиниб дунёда биринчи марта 2004 йили чоп этилди. Ушбу 2016 йилги нашрда сўзбошига кейинги йилларда чоп этилган айрим китоблар ҳақида қисқа маълумот, китобнинг охирига эса «Илова»лар қўшилди.