-
Сабъаи сайёр
Алишер Навоий,Алишер Навоийнинг "Сабъаи сайёр" достонига қадимий Эрон шоҳи Баҳром Гўр билан боғлиқ афсчоналар асос қилиб олинган.
-
Асарлар. 4 Хазойинул-маоний. Фавойидул-кибар
Алишер Навоий,Улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Ижод» жамоат фонди шоирнинг «Хазойин ул-маоний» (танланган ғазаллар, рубоийлар ва маснавий) китобини жаҳоннинг ўн тўрт тилида нашр этиш лойиҳасини амалга оширишга киришди. Бу йил ўзбек ва рус тилларида нашр этилаётган мазкур китобнинг немис ва инглиз тилларига таржимаси устида иш давом этмоқда.
-
Асарлар 15 том
Алишер Навоий,Инсон ҳаётининг чин мазмуни нимада,борлиқ умр ичра энг эзгу, энг яхши нарса недур.
-
Қисаси Рабғузий
Насируддин Бурҳонуддин,Асар муқаддимасида муаллиф ўзининг насл-насаби ва асарнинг ёзилиш тарихи ҳақида қисқача маълумот беради, «…бу китобни тузган, тоат йўлинда тизган, маъсият ёбонин кезган, оз озуқлуғ, кўп ёзуқлуғ Работ ўғузининг қозиси Бурҳон ўғли Носируддин» эканини маълум қилади. Демак, қозизода адиб Работўғуз деган манзилда таваллуд топган ва туркий ўғуз қавмига мансуб бўлган. Номини тарихга муҳрлаб кетган мазкур асарни ёзиш истаги унда ҳижрий 650, милодий 1250 йилларда пайдо бўлади. Лекин ижодий ниятни рўёбга чиқариш ярим асрдан зиёд ортга сурилиб кетади.Хуллас, Работўғузнинг янги беги Тўқбуға Ислом динини қабул қилади ва устози Носируддин кунятини олиб, Қуръон тиловатига ихлос қўяди. «Қисаси Рабғузий» унинг илтимосига кўра, бир йиллик тинимсиз меҳнат маҳсули ўлароқ ҳижрий 710, милодий 1309 йилда ёзилиб, алоҳида бағишлов билан бекка тортиқ этилади.
-
Лисонут Тайр
Алишер Навоий,Алишер Навои даҳоси билан яратилган "Лисонут-тайр" достонида ўрта аср Шарқ мутафаккирларини асрлар давомида ўйлантириб келган инсон ва табиат моҳиятига доир мураккаб фалсафий масалалар мушоҳада этилган.
-
Афсунгарлар туҳфаси
В.Рўзиматов,Ушбу тўплам моҳир ўзбек таржимони Ваҳоб Рўзиматовнинг узоқ йиллик меҳнати самараси сифатида тайёрланди. Тўплам Тасаввуф ва инсон, жаҳон, рус ва қардош халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин олган ҳикоялардан тузилган.
-
Аср овози Озод инсон ҳақида қўшиқ
Жамоа,Бу мажмуа шу кунгача ХХ аср Европа, Осиё, Африка ва Америка прогрессив шеъриятидан ўзбекчага таржима қилинган озодлик, тинчлик, ижтимоий тенглик, инсонпарварлик каби ўлмас ғояларни тараннум этувчи асарларнинг энг яхши намуналаридан иборатдир.
-
Танланган асарлар 4-жилд
Абдулла Қаҳҳор,Бу китобда пьесалар, портретлар, фельетонлар ўрин олган бўлиб, китобхонларда ажойиб кайфият уйғота олишига ишонамиз.
-
Адабий орзулар
В.Т.Белинский,Адабиётимизда ҳаёт нафаси бирмунча жонланиб талант кетидан талант, поема кетидан поема,роман кетидан роман, журнал кетидан журнал.
-
Андрес фожиаси
Пауль Куусберг,Эстон ёзувчиси "Андрес фожеаси" романи автомабиль ҳалокати билан бошланади. Бу ҳалокатнинг айбдори комьинат директори Андрес Лапетеус. Лапетеус ўз мавқеини сақлаб қолиш учун ўз севгисидан тонади ва ўртоқларидан воз кечади.
-
Танланган асарлар 3 том
Асқад Мухтор,Аскад Мухторнинг бу романи шарқ адабий анъаналарини еслатувчи янги бир шаклда ёзилган. Чинорнинг катта шохларидай ҳар томонга тарқалиб кетган киссалар ҳозирги куннинг жонли вокелигини акс эттирса, унинг теран илдизлари — ҳикоятлар яқин ўтмиш ҳақида, ривоятлар эса пилдираб ўчган япроқлар сингари eнгил, улар поэтик романтика қанотида қадим афсоналарга бориб туташадилар.
-
Абу Райҳон Беруний
Исажон Султон,Ушбу китоб сўзбошисининг муаллифи, АҚШ нинг Шимолий Каролина университети профессори, халқаро Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар таъкидлаганидек, "Абу Райҳон Беруний ер юзининг диаметрини бугунги йлчовларга яқин бир тарзда ҳисобланган ва геодезия илмига асос солган".
-
Хазойин ул-маоний: Бадоеъ ул-васат
Алишер Навоий,Улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Ижод» жамоат фонди шоирнинг «Хазойин ул-маоний» (танланган ғазаллар, рубоийлар ва маснавий) китобини жаҳоннинг ўн тўрт тилида нашр этиш лойиҳасини амалга оширишга киришди. Бу йил ўзбек ва рус тилларида нашр этилаётган мазкур китобнинг немис ва инглиз тилларига таржимаси устида иш давом этмоқда.
-
Топмадим ғазаллар
Алишер Навоий,«Топмадим» номли ушбу тўпламга Алишер Навоийнинг севги, дўстлик, тўғрилик ва покликни тараннум этувчи турли жанрдаги асарларидан намуналар киритилди. Улар китобхонларимизни буюк мутафаккир шоиримизнинг пок маънавий олами ва гўзал, ранг-баранг образлар дунёси билан янада яқинроқ ошно этади деган умиддамиз.
-
Дунёнинг ишлари
Ў.Ҳошимов,Улуғ адиб, Ўзбекистан халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг «Дунёнинг ишлари» қиссасини мутолаа қилган ёш китобхонлар маънавий олами шунга яраша бўлади. Ушбу нашрнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, бу нашри ҳозирги ўзбек тилининг имло қоидаларига тўлиқ мосланган шаклда берилди.
-
Layli va Majnun: doston
Navoiy Alisher,“Layli va Majnun” shunchaki sevgi haqidagi asar emas, balki insonning insonga bo'lgan muhabbati haqidagi muhtasham obidadir. Pokiza va samimiy muhabbat dostoni siz, aziz kitobxonlarga muborak bo‘lsin.
-
Чўқинтирган ота
Марио Пьюзо,Марио Пьюзонинг мазкур асари миллион йиллардан бери одамлар ўртасида давом этиб келаётган иллатлар, бир-бирини кўролмаслик, чексиз бойликка бўлган ҳирс, адоват кабиларни рўй-рост ифодалаб бергани, шунингдек, америкалик ва сицилиялик мафиячиларнинг кирдикорларини тўла-тўкис очиб бергани билан дунë микёсида оммалашиб кетган.
-
Ҳайратул-Аброр
Алишер Навоий,Алишер Навоий Низомий Ганжавий ва Хусрав Деҳлавий «Хамса»ларига бир бутун, яхлит асар сифатида қаради, ўзбек тилида турли мавзуларда мустақил достонлар эмас, балки бирбирини ғоявий-бадиий жиҳатдан маълум даражада тўлдирадиган, яхлит бир асар деб ҳисобланиши ва «Хамса» деб аталиши шарт бўлган достонлар мажмуасини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
-
Девони Фоний. 5-том
Алишер Навоий,Навоийнинг чуқур ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий мазмунда ёзилган «Туҳфат ул-афкор» қасидаси эса «Ситтаи зарурия» тўпламидан ташқари «Девони Фоний» қўлёзмаларида ҳам учрайди.
-
Навоий асарлари лексикаси
Бафоев Б.,Монографияда Алишер Навоийнинг эски ўзбек адабий поэтик тилида ёзган йигирма тўртта ҳар хил жанрлардаги асарларининг барча сўзлари статистик, лексик-семантик, стилистик, тематик, генеалогик ва айрим ўринларда лексик-грамматик томондан таҳлил этилган. Монография тилшунос туркологлар, олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчи ва студентларига мўлжалланган.