-
Олий таълимдан кейинги таълим: хорижий тажриба ва миллий амалиёт
Фирдавс Иброҳимов,Ta'lim, -
Ta'lim,
-
Олий таълим муассасаларига СМАРТ университет тамойилларини жорий этиш
Мусурмон Хуррамов,Ta'lim, -
Ўқув жараёнини тескари синф (Flipped classroom) технологияси асосида такомиллаштириш
Бегали Холмиров,Ta'lim, -
Ta'lim,
-
-
Република олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингларга кириш бўйича тажрибалари
Мусурмон Хуррамов,Ta'lim, -
Ta'lim,
-
Нодавлат олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш: хорижий ва миллий тажриба
Фирдавс Иброҳимов,Ta'lim, -
-
Ta'lim,
-
Ta'lim,
-
-
-
-
-
Олий таълимдан кейинги таълим: хорижий тажриба ва миллий амалиёт
Фирдавс Иброҳимов,Мазкур методик қўлланма олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш борасида хорижий давлатлар тажрибасининг қиёсий таҳлили,мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳамда илмий тадқиқотчилик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсияларни ўз ичига олади.
-
Олий таълим муассасалари фаолиятига сунъий интеллект технологиясини жорий этиш
Мусурмон Хуррамов,Қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан Олий таълим муассасалари фаолиятига сунъий интеллект технологиясини жорий этиш борасида олий таълим ташкилотларига методик ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланди.
-
Олий таълим муассасаларига СМАРТ университет тамойилларини жорий этиш
Мусурмон Хуррамов,Қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан олий таълим муассасаларига смарт университет тамойилларини тадбиқ этиш юзасидан методик ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланди.
-
Ўқув жараёнини тескари синф (Flipped classroom) технологияси асосида такомиллаштириш
Бегали Холмиров,Мазкур методик қўлланма тескари синф (flipped classroom) технологиясининг тавсифи, элементлари, дарс жараёнида фойдаланиш босқичлари, баҳолаш стратегияси масалаларига бағишланган.
-
Олий таълимдв ўқитувчилар юкламасини ҳисоблашнинг хорижий тажрибаси
Лочин Зарипов,Мазкур методик қўлланмада олий таълим муассасаларида таълим сифатини таъминлашнинг муҳим қисмларидан бири ҳисобланган ўқитувчилар юкламаси,уни ҳисоблаш ва тақсимлаш методлари ҳамда унинг таълим самарадорлигига таъсири ёритилган.
-
Илмий мақола қандай ёзилади?
Шуҳрат Якубов,Мазкур методик қўлланма эндигина тадқиқот соҳасига кириб келаётган талаба ёшларга ҳамда илмий изланиш оламига қадам қўя бошлаган ёш олимларга илмий натижаларни қай тартибда баён этиш, расмийлаштириш ва илмий жамоатчилик ҳукмига ҳавола этиш тартиб таомиллари борасида зарур тушунчаларни беради.
-
Република олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингларга кириш бўйича тажрибалари
Мусурмон Хуррамов,Мазкур қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан республика олий таълим муассасаларининг халқаро рейтинг ташкилотларига кириш борасидаги тажрибаларини бошқа олий таълим ташкилотлари орасида оммалаштириш мақсадида тайёрланди.
-
Олий таълим муассасаларида педагог ходимларни танлаш мезонлари
Тўйчи Ахмедов,Мазкур методик қўлланмада олий таълимда педагог ходимларни танлаш мезонлари ёритилган. Муаллифлар олий таълим сифатини таъминлашнинг энг муҳим мезонларидан бири сифатида профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳиятини назарда тутиб, педагог ходимларни танлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш долзарб вазифа эканлигини асослаб беришган. Қўлланмадан олий таълим тизимида фаолият юритаётган ваколатли шахслар, жумладан, кадрлар бўлими, жамоатчилик кенгаши, кафедра мудирлари фойдаланиши мумкин.
-
Нодавлат олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш: хорижий ва миллий тажриба
Фирдавс Иброҳимов,Мазкур методик қўлланмада олий таълимда сифатни баҳолашнинг назарий-концептуал ва амалий жиҳатлари таҳлил этилиб, мазкур фаолиятни инстутционал тарзда смарали ташкил этишга оид хорижий мамлакатлар тажрибасининг илғор ютуқлари кўриб чиқилган.
-
Кредит-модуль тизими бўйича хориж тажрибаси
Лочин Зарипов,Ушбу методик қўлланмада хорижий давлатлардаги кредит-модул тизимига турлича ёндашувлар, атамалар, кредит тизиими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш ва унинг сифатинитаъминлашнинг инновацион методлари ёритилган.
-
Олий таълимнинг ўқув-услубий ҳужжатлари таҳлили (дунёнинг ТОП-200 талик олийгоҳлари мисолида)
Лочин Зарипов,Бугунги кунда олий таълим муассасалари таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режаларидаги фанларни халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида нуфузли хорижий олий таълим муассасалари дастурлари таҳлил қилинмоқда ҳамда уларни жорий қилиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасалари, таълим дастурларини хорижий олий таълим ташкилотлари дастурлари асосида қайта ишлаб чиқишда муҳим манба бўлиб, мамлакатимизда олий таълим сифатини ошириш, салоҳиятли ҳамда рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.
-
Аралаш таълим (blended learning) технологияси асосида ўқув жараёнини ташкил этиш.
Бегали Холмиров,Мазкур методик қўлланмада олий таълим муассасаларида аралаш таълим (blended learning) технологияси асосида ўқув жараёнини ташкил этишнинг мазмуни ва аҳамияти очиб берилади. Шунингдек, қўлланма АКТ ва бошқа замонавий ўқув воситалари орқали тақдим этилган янги дидактик имкониятлар асосида анъанавий ўқув жараёнини инновацион таълим технологиялари билан бирлаштириш орқали ўқитиш масалаларини ўз ичига олган.
-
Олий таълимга оид халқаро ва минтақавий конвенциялар: имкониятлар ва истиқболлар
Шуҳрат Якубов,Мазкур методик қўлланмада ЮНЕСКО томонидан таълим тизими бўйича халқаро стандартларни шакллантириш мақсадида “Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисида”ги Глобал конвенциянинг моҳияти, аҳамияти ва истиқболлари таҳлил қилинган. ЮНЕСКО томонидан таклиф этилаётган ёндашувлар келажакка бефарқ бўлмаган ҳар бир мамлакат томонидан чуқур таҳлил қилиниши, олий таълимга оид стратегияларни белгилашда ҳисобга олиниши муҳим.
-
Олий таълимда ахборот-кутубхона хизматини рақамлаштириш: unilibrary.uz электрон кутубхона платформаси
Маҳмуд Мамарасулов,Мазкур методик қўлланмада Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида ташкил этилган unilibrary.uz электрон кутубхона платформаси, унинг ташкилий тузилмаси, фойдаланувчиларга яратилган имкониятлари ҳақида маълумотлар келтирилган.
-
Таълим сифатини оширишда инновацион кутубхоналарнинг аҳамияти
Муталлиб Қасимов,Мазкур методик қўлланмада олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари фаолиятида инновацион технологияларнинг ўрни, хорижий давлатлар олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларида фойданувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимлари ва RFID технологияларининг имкониятлари, шунингдек, давлат олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларини автоматлаштириш жарёнларининг таҳлили баён қилинган.
-
Масофавий таълим: таълимнинг янги имкониятлари
Тўлкин Маматалиев,Методик қўлланмада мамлакатимиз таълим тизими учун бимунча янги ҳисобланган масофавий таълим шакли, ушбу таълим шаклини олий таълим тизимига жорий қилишда учрайдиган муаммолар, уларни ҳал этиш усуллари келтириб ўтилган.
-
Умуммиллий талабалар сўрови-таълим сифатини оширишнинг муҳим омили (Буюк Британия тажрибаси мисолида)
Фирдавс Иброҳимов,Мазкур методик қўлланма олий таълим сифатини кафолатлаш учун талабалар фикрини ўрганиш бўйича Буюк Британия тажрибаси ҳақида маълумотларни ўз ичига олади. Унда Б.Британияда кенг миқиёсда ўтказиб келинаётган Умуммиллий талабалар сўрови (NSS)нинг мазмуни ва ижтимоий аҳамияти, шунингдек, унинг таркибий тузилиши ҳамда олий таълим сифатини оширишдаги ўрни борасидаги таҳлилий маълумотлар ўрин олган.
-
Мустақил таълимни ташкил этиш ва баъолаш мезонлари
Лочин Зарипов,Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимида талабаларнинг мустақил таълимни ташкил этиш, баъолаш мезонлари ҳамда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларни ўзида акс эттирган
-
Коррупция: Олий таълим учун яшириш таҳдид
Шоҳруҳ Муродуллаев,Мазкур қўлланма коррупция ва академик инсофсизлик (академик коррупция) тушунчаларнинг мазмуни, норасмий коррупциянинг олий таълимга таъсири каби масалаларни ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб академик инсофсизликка қарши курашиш борасида тавсияларни ўз ичига олади.
-
Олий таълим бошқаруви: ISO талаблари ва устувор вазифалар
Тўйчи Ахмедов,Мазкур методик қўлланма Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг ISO 21001:2018 "Таълим ташкилотлари-Таълим ташкилотларини бошқариш тизимлари -Фойдаланиш бўйича йўриқномага эга талабалар" номли стандартининг мазмуни, асосий талаблари ҳамда ушбу талабларнинг олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишдаги аҳамияти каби масалаларни ўз ичига олган.