-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Марказий осиё халқлари донишмандлиги
О.Салимов, Қ.Қуранбoев, A.Кадиров, М.Бекмуродов,Barcha uchun, -
"Avesto" va uning insoniyat taraqqiyotidagi o`rni
Ҳалимбой Бобоев, Тангриберган Дўстжанов, Солижон Ҳасанов, Яраш Олламов,Barcha uchun, -
-
-
-
-
-
-
-
-
Odina
Sadriddin A.,Mazkur kitobda mashhur yozuvchi, o'zbek va tojik tillarda ko'plab she'rlar, qissalar va romanlar yaratgan Sadriddin Ayniy tomonidan yozilgan "Odina" qissasi joy olgan
-
Зулматдаги салтанат
Ўткир Абдурахимов,Ёзувчи Ўткир Абдураҳимов "Зулматдаги салтанат" асарида собик шўро даврининг махфий олами-инсоният тарихидаги энг мураккаб бўлган жиноятчилар дунёсини каламга олган.
-
Ёрилтош
Ўткир Хидиров,Ушбу китобда истеъдодли ёш шоирнинг сўнги йилларда ижод этган "Ёрилтош" туркумидаги шеърлари киритилган.
-
Умр дафтари
Собиржон Сеттиев,Мухтарам китобхон! Ушбу тўплам, гарчи ихчам тўртликлардан жамланган бўлса-да уларда бир олам мазмун мужассам.
-
Дунё болалари
Асқад Мухтор,"Мен табиатни яхши кўраман. Чиройли манзаралар вужудимни титратиб юборади. Швеция тупроғига оёқ қўйганимда "киройи шундай жойларда яшасанг!" деб юбордим қалбим тўлқинланиб."ҳикоядан келтирилган ушбу парча Пушкин бюстидан олинган сўзлар эди. Ҳикоялар барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Осмон кўрмаган юлдуз
Н.Ҳошимов,Габроволиклар (Болгария) ичакузди хандаларга бой эрсада, повуғонликларнинг (Олтиариқ) ўзига хос, дилкаш латифалари олдида ип эшишолмайдилар.
-
Қалб кўзингни оч
Жалолиддин Румий,Ушбу рисолада Мавлоно Жалолиддин Румий асарларидаги ҳикматли сўзлар ўрин олган. Бу борадаги аввалги нашрлардан фарқли ўлароқ Румий ҳикматлари мавзуларга бўлиниб, алифбо тартибида берилди. Сизни ўйлантираётган баъзи бир муаммолар, шунингдек, қалбингиздаги оғриқ нуқталарга ушбу тўпламдан малҳам топасиз деган умиддамиз.
-
Қил устидаги тақдир
Қоржонов А,Азамат Қоржововнинг кўп қисимдан иборат ушбу "Қил устидаги тақдир" қиссасининг IV китобига VIII, IX ва X қисмлари киритилган бўлиб, унда детектив, саргузашт, мистика жанрлари унсурларидан фойдаланилган
-
-
Шоҳнома (достон)
Фирдавсий Абулқосим,"Шоҳнома"-Ўрта Осиё ва Эрон халқларининг миллий ифтихори ўсиб келаётган даврда яратилган.Ушбу асарни кўп шоир ва адабиётшунослар бадиий фикр хазинаси,янги-янги бадиий асарларнинг вужудга келишида уммонжек тубсиз манба деб ҳисоблайдилар.
-
Марказий осиё халқлари донишмандлиги
О.Салимов, Қ.Қуранбoев, A.Кадиров, М.Бекмуродов,Марказий осиё халқлариниг донишмандлиги қадимдан ҳам маълум ва машҳур бўлиб келган. Ушбу китобда шу пайтгача яшаб ўтган машҳур донишмандларнинг доноларча фикрлари ва гаплари ҳақида баён этилган
-
"Avesto" va uning insoniyat taraqqiyotidagi o`rni
Ҳалимбой Бобоев, Тангриберган Дўстжанов, Солижон Ҳасанов, Яраш Олламов,Рисола маьнавий қадриятларимиз билан қизиққан кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган бўлиб, унда зардуштийлик дини китоби "Авесто" нинг маьнавий, фалсафий, ҳуқуқий, иқтисодий, тиббий,адабий, тарихий ва лингвистик қиммати, улуғ аждодларимиз яратган ушбу мероснинг инсоният тараққиётдаги ўрни ва умумбашарий аҳамияти баён этилган.
-
O'zbek xalq maqollari
T.Mirzayev, A.Musaqulov, B.Sarimsoqov,Til, falsafa va badiy ijodining o'ziga xos hodisasi sifatida yuzaga kelgan xalq maqollari folklorning ixcham shakl, ammo teran mazmunga ega bo'lgan bir janridir.
-
Одам бўлиш қийин
Умарбеков Ўлмас,Шундай истеъдод эгалари борки , тенгдошлар и ва замондошларининг ҳурмат-эътиборини қозониш бахтига муяссар бўладилар. Бунинг устига ўз замондош устозлари эъзозидан, баҳра топадилар. Ижоддаги бундай ҳолат фақат ўша истеъдоднинг бахтигина бўлиб қолмай, балки у мансуб бўлган адабиётнинг ҳам омади, равнақидан бир далолатдир. Бизнинг адабиётимиз бахтига бундай чинакам истеъдод соҳиблари анчагина.
-
Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи
Зиёдулла Мўқимов,Мазкур дарслик қадимги даврлардан энг янги тарих давригача Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тарихини ўрганишга бағишланиб, унда ўқув курсининг дастурига мувофиқ ҳозирги Ўзбекистон худудида давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ўзига хос хусусиятлари, қадимги даврдаги ҳуқуқ, ҳуқуқнинг юридик ва ўрганиш манбалари, уларнинг асосий белгилари, Мовароуннаҳр фиқҳ (ҳуқуқ) мактаби, унинг йирик вакиллари мерос қолдирган асосий асарларнинг ҳуқуқий мазмуни очиб берилган. Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатган давлатларнинг ташкил топиши, ижтимоий-сиёсий тузумининг ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқи, классик тарихчилар асарларига суянган ҳолда тарихий- ҳуқуқий жиҳатдан ёритилган. Ушбу дарслик олий юридик ўқув юртлари талабалари, бакалавр ва магистрантлари, аспирантлар ва илмий тадқиқотчилар, шунингдек, давлат ва ҳуқуқ тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонларга мўлжалланган.
-
Jannati odamlar
X.To‘xtaboyev,О‘zbekiston Xalq yozuvchisi, bolalarimizning sevimli adibi Xudoyberdi То‘xtaboyevning ushbu ertak-qissalarini eng avvalo mehribon bobojonlar suyukli nabiralariga о‘qib bersinlar, so‘ngra suyukli nabiralar yonboshlab yotgan bobojonlariga о‘qib bersinlar.
-
O'g'irlamang qalamim bir kun
Zulfiya,Zulfiya XX asr o‘zbek she’riyati osmonida chaqnab chiqqan Zuhro yulduzidir. Shoiraning yoqimli lirik sozi sadolari o‘zbek she’riyati navolari orasida yaqqol ajralib turadi, ko‘ngillarga yorqin ruh bag‘ishlaydi, nur ulashadi. 0 ‘zbek ayolining boy va rang-barang ichki dunyosi, ayol erki, ayol qalbi, sadoqat va vafo, visol va hijron, pok sevgi, yorug‘ muhabbat, sevikli yor nashidaplari va iztiroblari, ona baxti va armonlari shoira ijodining hayotbaxsh sarchashmalaridir.
-
Избранные произведения
Уйгун,Имя народного поэта Узбекистана Уйгуна известно широкому кругу читателей не только в республике, но и за ее пределами.
-
Шоир ва замонавийлик
С.Мамажонов,Асар адабиётшунослар, филология факультетларининг студентлари ҳамда ўрта мактаб адабиёт ўқитувчиларига мўлжалланган.
-
Шоиру, шеъру шуур
Э.Воҳидов,Севимли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг "Шоиру, шеъру шуур" китобига унинг ижодий фаолияти давомида ёзган ва адабий жараённинг маълум босқичларида кўтарилган муаммолар акс этган мақолалар, адабий ўйлар, классик шеъриятимизталқинлари, адабиётимизга кириб келган ёш авлод ҳақидаги мулоҳазалар, сафар хотиралари тўпланди.