-
Тил ва эл
Пиримқул Қодиров,Адиб ва олим Пиримқул Қодиров ушбу китобида тилимизнинг энг қадимги манбалари-туркий тошбитиклар, Маҳмуд Қашғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Яссавийлардан тортиб Абдулла Қодирий, Чўлпон, Абдулла Қаҳҳорлар каби ижодкорларнинг асарларигача бўлган бадиий тил хусусиятлари элимизнинг тарихи билан чамбарчас боғлиқ ҳолда қизиқарли баён этилган.
-
Абадият гулшани
Ў. Раҳматов,Ўзбек халқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зотлардан яна бири - бу Алишер Навоий бобомиздир. Биз унинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги ҳақида доимо фахрланиб суз юритамиз.
-
Жалолиддин Мангуберди
Ҳ.Нурмуҳамедов, Н.Ҳабибуллаев,Ушбу китоб Жалолиддин Мангуберди ҳаёти, қаҳрамонликлари, жасорати ундан ташқари тарихга оид машҳур кишилар, муҳим воқеалар ва саналарга бағишлаб чиқарилган.
-
Сўнгги ва биринчи субҳидам
Виктор Сумин,Ушбу романга афсонавий ўзбек разведкачиси Баҳром Иброҳимовнинг таржимаи ҳоли асос қилиб олинган ва муаллиф асарни ёзиш жараёнида Ўзбекистан давлат хавфсизлик хизмати архиви ва мамлакатимизнинг бошқа ташкилотларидан олинган маълумотлар ҳамда республика давлат хавфсизлик хизмати фахрийларининг хотираларига таяниб, воқеаларни хаёт ҳақиқатига вобаста тарзда юксакбадиий маҳорат билан тасвирлаган.
-
Qobusnoma
Kaykovus,"Qobusnoma" - Sharq xalqlari orasida ma'lum va mashhur. Shul bois, bu durdona asar ko'p marotaba nashr etilgan. Oldingi nashrlarda Parvardigori olamni tanimoq, Haq Taoloning ne'matlariga shukur qilmoq hamda payg'ambarlar xilqatiga bag'ishlangan boblar tushurib qoldirilgan edi. Kitob siz-u bizni o'z taqdirimiz ustida jiddiy o'ylashga undaydi.
-
Аждодлар сўқмоғи
Абдулвоҳид Сайидмуҳаммад,Абдулвоҳид Сайидмуҳаммаднинг ушбу романида салкам бир асрлик тарихий давр тасвирланади.
-
Поэмы
А.С.Пушкин,Поэма Пушкина представляет собой и вершину, и путь к вершине русского реалистического стиля. Пушкин должен был и возродить искусство эпического повествования, пришедшее в упадок в начале века, и преобразовать самый жанр поэмы, решительно отвергнув «пиитические условности» классицизма и сентиментализма ради «поэзии действительности».
-
Ҳикоялар. 3-нашри
Ў. Ҳошимов,Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов асарлари миллионлаб китобхонларнинг маънавий мулкига айланиб улгурган. Ёзувчининг асарларида Инсон қисмати бор, Инсон дарди, қувонч ва изтироблари бор. Ўзбек ҳикоячилиги ривожига салмоқли ҳисса қўшган адибнинг мазкур китобга жамланган турли йилларда ёзилган энг сара ҳикоялари ҳам китобхонларни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.
-
Улуғ шоир ижодининг қалби
В.Зоҳидов,Асрлардан асрларга, насллардан наслларга ўта халқлар дилида барҳаёт бўлиш ёлғиз улуғларгагина - катта ҳақиқат ва ўлмас халқ даҳосини ўзида мужассамлаштирган ва доимо шу ҳақиқат.
-
Чинор
Асқад Мухтор,Аскад Мухторнинг бу романи шарқ адабий анъаналарини еслатувчи янги бир шаклда ёзилган. Чинорнинг катта шохларидай ҳар томонга тарқалиб кетган киссалар ҳозирги куннинг жонли вокелигини акс эттирса, унинг теран илдизлари — ҳикоятлар яқин ўтмиш ҳақида, ривоятлар эса пилдираб ўчган япроқлар сингари eнгил, улар поэтик романтика қанотида қадим афсоналарга бориб туташадилар...
-
Савод ўргатиш
Қ.Абдуллаева,Савод ўргатишга тайёргарлик даври, Савод ўргатиш учун тахминиий дарс намуналари ва Алифбе даврининг биринчи босқичи ҳақида берилган.
-
Инсон ҳуқуқлари
Ҳ. Б. Бобоев,Инсон ҳуқуқлари мавзусига доир ушбу ўқув қўлланмаси мамлакатимизла илк бор нашр этилмоқда. Унда инсон ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилишга доир ҳукуқий масалаларнинг моҳияти ва мазмунини очиб беришга ҳаракат қилинди.
-
Шафоат
Сотим Аваз,Таниқли шоир Сотим Авазнинг ушбу китобига мумтоз адабиётимизга жанрларда ёзилган асарлари киритилди.
-
O'q o'tmas bolakay yoxud Oltin yurak
A.Obidjon,Asarlarnig birida ikki o'rtoq tog'dagi g'orga kirib o'rta asrlar timsolidagi mamlaakatga borib qolishgani,xalqning erki yo'lida kurashib, ko'p g'aroyib hodisalarni boshdan kechirishadi.
-
Юртимиз тинчлиги энг катта бойлигимиздир
Ш. Ҳасанов,Ушбу китоб худди шу ногаҳоний турткидан сергакланиб уйғонган, уйғонган-у пўртанадек жунбушга келган шоир қалбининг туғёнларидир. Кўпинча нотиқларга ҳаяжонланмай, ҳиссиётга берилмай гапиринг, деб танбеҳ берадилар. Эҳтимол, ҳаяжон, ҳиссиёт нотиқларга ярашмас. Аммо дунёда бир ноёб касб борки уҳаяжонсиз, ҳиссиётсиз ўз қимматини йўқотади.
-
Ҳикмат дурдоналари
А. Ҳакимжонов,Рисолада ҳикматли сўзлар кишилик ҳаётининг неча минг йиллик тажрибалари мужассамланган. Мазкур китобчадан ахлоқ-одобга оид ўтмиш ҳикмат дурдоналари ўрин олган. Ривоятлар, нақллар, насиҳатлар ҳамда ҳикматли сўзларда кишилик ҳаётининг неча минг йиллик тажрибалари мужассамлашган. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Қил устидаги тақдир.1- китоб қисса
А.Қоржовов,Азамат Қоржововнинг мазкур қиссасида шу каби иллатларнинг ёмон оқибатлари ҳақида ҳикоя қилинган. Биринчи китобга уч қисм киритилган: "Қиморга тикилган аёл", "Фарзанд доғи" ва "Қонга ботган карталар". Уларда қимор инсон ҳаётига қандай балолар ёғдириши Лобар исмли аёл ҳаёти мисолида кўрсатиб берилган.
-
Феруз
Давлатёр Раҳим, Шихназар Матрасул,Китобда атоқли давлат арбоби, шоҳ ва шоир Феруз, унинг даври ва замондошлари ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Ikki karra ikki besh
O'.Hoshimov,Qo'lingizdagi kitobga O'zbekiston xalq yozuvchisi O'tkir Hoshimovning Dunyoning ishlari va Ikki karra ikki besh qissalari kiritildi. Bu ikki mashhur asar adib iqtidorining turli qirralarini namoyon etishi bilan ham ahamiyatlidir: ulardan biri sizni hayot haqida o'ylashga undasa, ikkinchisi qalbingizga quvonch va surur bag'ishlaydi.
-
Темур қиссаси
Амир Темур Кўрагон,«Темур қиссаси» («Қиссаи Темур». «Малфузош Темурий». «Те-мур эсдаликлари») номли асар эски ўзбек тилига таржимасининг асл нусхасига асосланган матни нисбатан энг тулиқ ҳолда ҳозирги ўзбек тилига таржима қилиниб дунёда биринчи марта 2004 йили чоп этилди. Ушбу 2016 йилги нашрда сўзбошига кейинги йилларда чоп этилган айрим китоблар ҳақида қисқа маълумот, китобнинг охирига эса «Илова»лар қўшилди.