-
Асарлар. 15 томлик. 7 том.Хамса. Фарход ва Ширин
Алишер Навоий,Улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Ижод» жамоат фонди шоирнинг «Хазойин ул-маоний» (танланган ғазаллар, рубоийлар ва маснавий) китобини жаҳоннинг ўн тўрт тилида нашр этиш лойиҳасини амалга оширишга киришди. Бу йил ўзбек ва рус тилларида нашр этилаётган мазкур китобнинг немис ва инглиз тилларига таржимаси устида иш давом этмоқда.
-
Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи
Зиёдулла Мўқимов,Мазкур дарслик қадимги даврлардан энг янги тарих давригача Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тарихини ўрганишга бағишланиб, унда ўқув курсининг дастурига мувофиқ ҳозирги Ўзбекистон худудида давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ўзига хос хусусиятлари, қадимги даврдаги ҳуқуқ, ҳуқуқнинг юридик ва ўрганиш манбалари, уларнинг асосий белгилари, Мовароуннаҳр фиқҳ (ҳуқуқ) мактаби, унинг йирик вакиллари мерос қолдирган асосий асарларнинг ҳуқуқий мазмуни очиб берилган. Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатган давлатларнинг ташкил топиши, ижтимоий-сиёсий тузумининг ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқи, классик тарихчилар асарларига суянган ҳолда тарихий- ҳуқуқий жиҳатдан ёритилган. Ушбу дарслик олий юридик ўқув юртлари талабалари, бакалавр ва магистрантлари, аспирантлар ва илмий тадқиқотчилар, шунингдек, давлат ва ҳуқуқ тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонларга мўлжалланган.