-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Qurilish. Arxitektura
-
Qurilish. Arxitektura
-
Qurilish. Arxitektura
-
Qurilish. Arxitektura
-
Qurilish. Arxitektura
-
-
Qurilish. Arxitektura
-
Qurilish. Arxitektura
-
-
Qurilish. Arxitektura
-
Педагогик технология асослари
Ушбу қўлланма ҳозирги педагогик технологияларнинг умумий асосларини ёритишга бағишланган. Унда педагогик технологиянинг асослари, манбалари, мезонлари, кўринишлари, даражалари, турлари, йўналишлари, таркибий тузилиши, жараёнлари, воситалари, мониторинги ҳамда татбиқ этиш масалалари ва бошқа маълумотлар берилган.
-
Qishloq xo’jaligi mahsulotlarini qadoqlash materiallari va jixozlari
Uslubiy qo’llanma meva-sabzavot, uzum, don, moyli ekinlar va boshqa qishloq xo’jaligi mahsulotlarini qadoqlash materiallari hamda ularni qadoqlashda qo’llaniladigan texnologik jihozlar, ularning ishlash tamoyillarini o’rganishga bag’ishlangan.
-
Qishloq xo’jalik mashinalari fanidan amaliy mashg’ulotlarini bajarish uchun uslubiy qo`llanma
Ushbu amaliy ishlar to'plami amaliy ishlarini bajarish usullarini va bo‘nda texnik vositalardan foydalanish usullari o‘z aksini topgan.
-
Tuzilishi va uning mazmuniga qo`yiladigan talabalar dastlabki va rasmiy himoyani o`tkazish tartibiga doir
Mazkur uslubiy qo‘llanma iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida iqtisodiyot tarmoq va sohalari talablariga javob bera oladigan, kreativ fikrlash qobiliyatiga ega, shuningdek hozirgi iqtisodiy jarayonlarda nostandart optimal yechimlar taqdim eta oladigan mutaxassislarni tayyorlash uchun zarur sharoitlarni yaratish, tayyorlanayotgan magistrlarning sifat samaradorligini oshirish.
-
Qishloq xo‘jaligida xalqaro iqtisodiy munosabatlar
Mazkur uslubiy qo‘llanma qishloq xo‘jaligida xalqaro iqtisodiy munosabatlar tizimida jahon xo‘jaligi rivojlanish xususiyatlarini va uni tashkil etuvchi mamlakatlar iqtisodiyoti va qishloq xo‘jaligi yaxlit bir tizimdan iborat ekanligini, uning barcha tarkibiy qismlari milliy va jahon bozorlarida barqaror darajada o‘zaro iqtisodiy hamkorlik qilishini nazarda tutadi.
-
ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ: 100 САВОЛГА 100 ЖАВОБ
Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш ва назорат қилишга қаратилган бўлиб, уларнинг мустақил фикрлашларини шакллантириш мақсади ва вазифалари кўрсатилган. Қўлланмада мустақил ишлаш мазмуни, шакли, методлари ҳамда талабаларнинг мустақил ишлашларига методик тавсиялар берилган. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, магистрант ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
ЖАҲОННИНГ ИЛҒОР ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ-ТАЪЛИМ МАНБАЛАРИ
Мазкур методик қўлланма жаҳоннинг етакчи нашриётлари ва улар томонидан чоп этилаётган илмий-таълим ресурсларининг ахборот-кутубхона муассасаларида қўлланилиши, жумладан, электрон илмий-таълим ресурслари ҳақидаги ва уларнинг қидирув тизимлари борасидаги қимматли маълумотларни мужассамлаштиради. Мазкур қўлланмадан талабалар, ахборот-кутубхона соҳаси мутахассислари, илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ
Мазкур услубий қўлланмада олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчиларга олий таълим тизими учун ўқув адабиётларини яратиш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар, яратилган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш ва нашр этишга рухсат бериш тўғрисидаги нашр гувоҳномаларини расмийлаштиришда электрон фойдаланиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА АДАБИЁТЛАР БИЛАН ИШЛАШНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Мазкур методик қўлланмада республикамизда фаолият юритаётган олий таълим муассасаларида талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ўқув ва илмий адабиётлар билан ишлашини ташкил қилиш ҳолати тадқиқ этилган. Шу билан бирга, ушбу фаолиятга оид хориж тажрибаси ҳам қиёсий ўрганилган. Олинган натижалар асосида олий таълимда адабиётлар билан ишлашни самарали ташкил этишга оид услубий тавсиялар ишлаб чиқилган. Методик қўлланма олий таълим тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар ходимлар ҳамда профессор-ўқитувчилар учун мўлжалланган. Шунингдек, олий таълим соҳасида тадқиқот олиб бораётган изланувчилар ҳам ўз тадқиқот мавзуси доирасида услубий қўлланмадан ўрин олган маълумотлардан фойдаланишлари мумкин.
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ
Мазкур қўлланмада коррупция тушунчаси, комплаенс-назорат тизими, коррупцион ҳаракатлар ва жавобгарлик масалалари, олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш ва унинг ҳуқуқий асослари, ушбу тизимда манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича тавсиялар келтириб ўтилган. Мазкур қўлланмадан илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, талабалар ҳам ўз фаолиятларида фойдаланишлари мумкин.
-
ДИПЛОМ ЙЎҚОЛСА ЁКИ ЯРОҚСИЗ ҲОЛГА КEЛСА…
Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги “Таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 395-сонли қарори асосида тайёрланган. Мазкур услубий қўлланмадан Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи ҳамда битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этувчи давлат ва нодавлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган фуқаролар (собиқ битирувчилар) маълумотини тасдиқловчи дипломини йўқотган ёки фойдаланиш учун ўзининг асл ҳолатини йўқотган, фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартирган тақдирда дипломни қайта тиклаш мақсадида фойдаланишлари мумкин.
-
Методика преподавания астрономии в средней школе.
В книге рассмотрены общие вопросы преподавания астрономии в средней школе, связь курса астрономии с другими учебными предметами, воспитательное значение школьного курса астрономии.
-
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМНИНГ РОЛИ
Ушбу қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан олий таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланди. Қўлланма электрон таълим ва унинг турлари, электрон таълим дастурини лойиҳалаш, интерфаол контент яратиш, ўқув фаолиятини бошқариш ва осонлаштириш борасидаги масалаларга бағишланган. Ушбу қўлланма олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ: ТАДҚИҚОТ, ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА ВА ТАВСИЯЛАР
Ушбу услубий қўлланмада республика бўйича 25 мингдан ортиқ талаба ва 1000 дан ортиқ профессор-ўқитувчиларнинг мустақил таълим ҳақидаги фикрлари асосида тадқиқот натижалари келтирилган. Шу билан бирга, илғор хорижий тажриба ўрганилган. Амалга оширилган тадқиқот асосида услубий тавсиялар ишлаб чиқилган. Мазкур услубий қўлланма олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилар учун мўлжалланган. Шунингдек, қўлланмадан ўрин олган эмпирик тадқиқот натижалари, таҳлил ва хулосалардан олий таълим масалалари бўйича илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар ҳам фойдаланиши мумкин.
-
МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
Мазкур қўлланмада масофавий таълим тушунчаси, таърифлар, масофавий таълим тарихи, масофавий таълимнинг турлари, масофавий таълимнинг афзалликлари ва камчиликлари, масофавий ўқитиш бўйича фойдали тавсиялар келтириб ўтилган. Мазкур қўлланмадан талабалар, илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ҳам ўз фаолиятларида фойдаланишлари мумкин.
-
МАГИСТРАТУРАДА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК ИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МЕТОДИКАСИ
Методик қўлланмада магистратура талабалари учун ташкил этиладиган илмий-педагогик ишнинг мазмуни, ўтказиш тартиби ва уни баҳолаш тизими ёритилган. Методик қўлланма магистратура талабалари, уларнинг илмий раҳбарлари ҳамда мутахассис тайёрловчи кафедра мудирлари учун мўлжалланган.