-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Ўзингизни авайланг
Соғинч. Ҳижрон. Бахт. Армон. Айрилиқ... ва яна СОҒИНЧ ҳақида бу китоб. Орзу ва умидлар ҳақида, чексиз-чегарасиз МЕҲРУ МУҲАББАТ ҳақида бу китоб. Бу китоб туйғулари тирик одамлар ҳақида! Бу талотўп дунёда ўткинчи ташвишлардан ортиб, ўзини-да унутиб, кимнидир соғинган юраклар ҳақида бу китоб. Уни ўқир экансиз, юрагингизга БАҲОР ташриф буюрса, унда ажиб ҳислар уйғонса ажабмас.
-
Бола-одоби билан азиз
Ушбу китоб мисол учун уйда ва мактабда ўзини қандай тутиш лозимлиги, кучада юриш одоблари, ота-онага, устозларга, қариндошларга қандай муомала қилиш ҳақида муҳим йўл-йўриқлар кўрсатилган.
-
Жаннатга йўл (Драматик достон)
Ушбу китоб "Жаннатга йўл" номга қараганда Абдулла Ориповнинг бу асари ҳаётдан узоқдаги бирор афсона ёки ярим афсона, эртаксимон воқеа тасвири бўлса керак деб ўйлайсиз.
-
Ойдинда юрган одамлар
Aсар нима ҳақида? Бир қарашда қисса адабиётимизда кўп айтилган фарзандсизлик муаммосига бағишлангандек туюлади. Aслида, ундай емас. Aслида, услуб жиҳатидан халқ достонларига ўхшаб кетадиган бу қиссани муҳаббат ҳақидаги бир куй, тўғрироғи, муҳаббатга суяниб, барча ҳаёт довулларини йенгиб ўтган икки дил, иккипок инсон ҳақидаги типик бир қўшиқ, десак, ярашади.
-
Ойдинда юрган одамлар
Адирга ўтга боради. Ўт ўриб-ўриб, теваракка аланглайди. Ёлғиз ўзи бўлади. Кейин, ўтни болиш қилади. Қўлларини боши остига чалиштиради. Олис-олисларга — пахта хирмони мисол оппоқ булутлар, ҳаволанмиш чумчуқлар галасига термулиб-термулиб... димоғида қўшиқ айтади.
-
Ойдинда юрган одамлар
Тоғай Мурод ўз қиссаларида Сурхон вохасининг оқкўнгил танти ва мард чавондозлари чаётини миришкор боғбонларию через пиллакорлари мехнатини уларнинг мухаббат деб аталмиш кўнгил қўшиқларини ўзигахос завқу шавқ олиб келади.
-
Ўн саккизга кирмаган ким бор
Шукур Холмирзаев 35 йил муқаддам ўзбек адабиётига мана шу қиссаси билан кириб келган эди. Қисса ўз даврида беқиёс шов-шувга сабаб бўлган ва ҳозир ҳам баҳс уйғотиши шубҳасиз, қолаверса, севган ва севилганлар учун бу китоб қадрсиз бўлмайди. Тўпламга, шунингдек, адибнинг кейинги йилларда ёзган ҳикоялари ҳам киритилган.
-
Пуштунлар хазинаси
Ёзувчи Ғафур Пўлатовнинг "Пуштунлар хазинаси" асари сўнгги йиллар ўзбек адабиёти насрчилигидаги биринчи даврий романдир. Воқеалар кўламининг батафсил тавсифи, кенг қамровли халқаро жараён ва кўпдан кўп эпик образларни ҳамда қўҳна тарихдан ҳозирги вақтгача бўлган даврни ўз ичига олгани учун асар даврий роман деб аталди.
-
Остонаси тилладан
Ушбу китобга асрлар давомида севиб куйланиб ва тингланиб келаётган ўзбек халқ тўй қўшиқлари: Ёр-ёр, ўланларнинг энг саралари танлаб киритилган. Халқ ижодининг бу бадиий юксак, дуру гавҳар қўшиқлари кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Қора китоб
Ёмғир ёғяпди? Ўтиб кетади. Ёмғир барибир гуноҳларимизни ювиб кетолмайди. Қаранг, ер ҳиди келиб қолди. Мен ёмғирдан кейин шу ҳидни яхши кўраман. Тақсирим, кечалари менинг тушимга жалалар кириб чиқади. У ойлаб, йиллаб ёғаётган бўлади-ҳаммаёқ сувга тўлиб кетади, шаҳарлар сел остида қолади, ер юзи ғарқоб бўлади.
-
Очиқ хат
Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусоффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи соҳил-улуғ мужтахидларига эришиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш.
-
-
-
Эрта қайтган турналар
«Туркий дунё Алишер Навоийдан қарийб 500 йил кейин адабиёт чўққисига Чингиз Айтматовни олиб чиқди», - деган фикрни бугун бирор бир адабиёт ихлосманди инкор этмайди. Асарлари дунёнинг 180 тилига таржима қилинган ва турли миллат вакилларини инсонни улуғлашга чорловчи қадриятлар атрофида бирлаш тирган ёзувчи ижодига китобхон халқи қайта ва қайта мурожаат қилаверади.
-
Иккинчи сеансга чипта
Машхур рус ёзувчиси Василий Шукшин асарларида оддий қишлоқ одамларининг серқирра ҳаёти ўзига хос тарзда қаламга олинган. Унинг ёзганлари шунчалик оддийликка қурилганки, бундай ҳикояларни ҳар қандай киши ёза оладигандек туюлади. Аммо ана шу оддийликда ҳаёт унсурлари рангин товланадики, беиҳтиёр адиб истеъдодидан ҳайратланасиз. Оддийликдан мураккаблик ва мураккабликдан оддийлик асарлар мазмуни шундай. Бундан ҳар қандай ўқувчи беқиёс лаззат топади. Василий Шукшин нафақат адиб, балки киноактёр, режиссёр, умуман олганда, улкан санъаткордир.
-
Мегрэ ва дайди
Француз ёзувчиси Жорж Сименон ўзининг полиция комиссари Мегрэ ҳақида ёзган қатор психологик-детектив романларида юз берган жиноятнинг бутун тафсилотини қизиқарли эпизодларда фош қилиш билан бирга, айни чогда мазкур жамият ҳаётида учраган иллат ва пуқсонларни ҳам шафқатсиз танқид остига олади. Бу тўпламда китобхон Муаллифнинг комиссар Мегрэ фаолиятидан ҳикоя қилувчи «Мегрэ ва дайди» ҳамда «Мегрэ министр ҳузурида» романларини ўқийди.