-
Dinshunoslik. Ateizm
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
-
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
-
-
-
-
-
-
ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИНИНГ ТАРИХИЙ-ФАЛСАФИЙ МОҲИЯТИ
Жаҳонда тасаввуф диний-ирфоний таълимоти ислом динининг кенг тарқалишида муҳим роль ўйнаган. Ундаги комил инсон ғояси, юксак маънавий фазилатларни шакллантириш йўлларини кўрсатувчи диний-ахлоқий меъѐрлар ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, кишиларни эзгуликка, яратувчанликка, жамият тараққиѐтига ҳисса қўшиб, бошқа динлар ва конфессиялар вакиллари билан муросада, келишиб яшашга ундаб келган. Исломнинг жаҳон цивилизациясига муносиб ҳисса қўшган инсонпарвар дин сифатида тарқалиши бевосита тасаввуф таълимоти билан боғлиқ. Чунки «хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиѐсат» мамлакатимизда стратегик вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди. Мустақиллик йилларида муқаддас ислом динининг кенг тараққий этиши, ҳамда унинг замирида пайдо бўлган тасаввуф таълимотининг илғор ғояларини ўрганиш йўлга қўйилди. Ўзбекистонда демократик жараѐнларни янада чуқурлаштиришнинг янги босқичи бошланиб, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан дин соҳасида ҳам қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди ва амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Ислом академияси, Ислом маданияти халқаро маркази ташкил этилиб, иш бошлади. Бухоро шаҳрида тасаввуфшунослик мактаби фаолият кўрсатмоқда. Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий Нажмиддин Кубро, Абдухолиқ Ғиждувоний каби машҳур мутасаввифлар юбилейлари нишонланди. Тасаввуф таълимотининг йирик намоѐндалари илмий ижоди намуналаридан кўплаб асарлар нашр қилинди.
-
АМИР ТЕМУРНИНГ ТУРКИЙ ЁРЛИҒИ
Ушбу илмий рисолада муҳим тарихий ҳужжат Амир Темурнинг фармойишига мувофиқ Хоразмдаги Абу Муслим авлодлари ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган туркий (эски ўзбек) да битилган ва унинг шахсий муҳри билан тасдиқланган Ёрлиқнинг топилиш ва ўрганилиш тарихи, унинг факсимиле сурати, араб имлосидаги матни ва ҳозирги ўзбекчага табдили, шунингдек илмий изоҳлар ва тарихий воқеалар таҳлили берилган. Рисола тарихчилар, талабалар ва умуман Туркистон тарихи, хусусан, Темурийлар даври тарихи билан қизиқувчи барча ўқувчилар учун мўлжалланган.
-
Тасаввуф тарихи
Шарқ маънавияти ва маданияти тараққиётида тасаввуф таълимотининг ўзига хос ўрни бор. Тасаввуф бу инсоннинг руҳияти ва маънавий оламидаги жараён бўлиб, инсонни руҳий ва аҳлоқий камолатга етказувчи бир илмдир. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда қўлингиздаги китоб халқимизнинг руҳий эҳтиёжини қондириш, маънавий қадриятларини тиклаш ва теран англаш йўлида хизмат қилувчи муҳим манбадир. Асарда шунингдек, тариқатлар ва уларнинг инсон ҳаётидаги руҳий оламидаги ўрни ва аҳамияти далиллар ва хулосалар билан баён қилиб берилган. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
ЗАФАР ЙЎЛИ
Ушбу китоб, буюк давлат арбоби, бетакрор саркарда Амир Темурнинг ўзи ёзган (ёҳуд котибга айтиб ёздирган) ҳаётномаси дир. Китобда Амир Темурнинг мураккаб ҳаёти, дастлабки мухорабалари ўз ифодасини топган.
-
Sohibqiron Yoquti
Bobomiz Amir Temur Sohibqiron, o'zlarining gaplari bo'yicha, «butun dunyodagi razil jinoyatkorlarning yostig'ini quritish niyati bilan umr kechirar ekanlar, 1398 yili Dehli shahrini o'z tasarruflariga olgan paytlarida bu javohir u kishiga tuhfa etilgan.
-
АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ
Истиқлол туфайли биз учун беркитиб қўйилган ўтмиш эшиклари кенг очилди. Тарихимизнинг қатағон этилган саҳифаларини, шу жумладан буюк бобомиз Амир Темур даври ижтимоий ҳаёти, маданияти, санъатини ҳам, ўқиб, ўрганиш имконияти туғилди. Ушбу китоб ана шу улуғ имкониятнинг меваларидан биридир. Унга (1994) Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги ва Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан яратилган илмий тадқиқотлар ва мақолалардан намуналар киритилди. Ўйлаймивки, тўплам Амир Темур ва темурийлар даври маданиятини ўрганиш борасида ўзига хос ҳисса бўлиб, азиз китобхонлар эътибораси қозонади.
-
ТАРИХНИНГ НОМАЪЛУМ САҲИФАЛАРИ. K. 4
Мазкур китобда Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даврида мамлакатимиз ва халкимиз хаётида рўй берган, аммо тарихчи олимлар томонидан оз ёки умуман ўрганилмаган муҳим масалаларга оид илмий маколалар, хужжат ва материаллар, шунингдек, ўз такдирида мураккаб тарихий даврнинг фожиали вокеаларини ифодалаган шахслар ҳакидаги хотиралар илк бор эълон килинмокда. «Шахидлар хотираси» жамоат фонди ва «Қатағон курбонлари хотираси» музейи томонидан анъанавий тарзда 4-китоб сифагида нашр этилмокда, илмий жамоа бундан кейин ҳам шундай хужжат ва материаллар, илмий макола ва хотиралардан иборат китобларни нашр этиб боради. Ушбу китоб Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даври билан шуғулланувчи тарихчи, адабиётшунос, файласуф ва юрист олимлар, аспирантлар хамда олий ўкув юртлари тарих факультетларининг талабаларига мўлжалланган.
-
AMIR TEMUR VA TEMURIYLAR MA’NAVIYATI
XIV asrning oxiridan boshlab nafaqat Sharqda, balki G'arbiy Yevropa mamlakatlarida ham ijtiomiy-iqtisodiy, siyosiy va madaniy hayotda yuksalish jarayoni ro'y bera boshladi. O'rta Sharq mamlakatlaridagi ijtimoiy-madaniy taraqqiyotda Amir Temurning markazlashgan davlatni barpo etishi muhim rol o'ynagan bo'lsa, Yevropaning ko'pgina mamlakatlarida cherkov va dinga qarshi kurash boshlagan ilg'or fikr egalari gumanistlarning say'-harakatlari moddiy ishlab chiqarish jarayonidagi ijobiy o'zgarishlarda muhim rol o'ynadi. Agar ijtimoiy-madaniy taraqqiyot jarayoniga chuqurroq kirib borilsa, ikkala mintaqa xalqlarining milliy o'zligini anglay boshlaganligi, milliy g'urur, milliy ong va tafakkurning shakllana boshlaganligi madaniy taraqqiyotning asosiy harakatlantiruvchi kuchi bo'lganligini ko'rish mumkin.
-
Изучение личности учащегося и ученических коллективов.
В книге раскрыты методы и приемы изучения личности учащегося и ученических коллективов, которые может использовать учитель в условиях школы.
-
ТАРИХНИНГ НОМАЪЛУМ САҲИФАЛАРИ. К. 1
Ушбу китобда Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даврида мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида рўй берган, аммо тарихчи олимлар томонидан оз ўрганилган ёки умуман тадқиқ этилмаган муҳим масалаларга оид ҳужжат ва материаллар илк бор эълон қилинмоқда. “Шаҳидлар хотираси" хайрия жамғармаси ва “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи бундан кейин ҳам шундай ҳужжат, материал ва илмий ахборотлардан иборат китобларни нашр этиб боради. Китоб Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даври билан шуғулланувчи тарихчи, адабиётшунос, файласуф ва юрист олимлар, аспирантлар ҳамда олий ўқув юртлари тарих факультетларининг талабаларига мўлжалланган.
-
АМИР ТЕМУР ВА ФРАНЦИЯ
Ўзбекистонлик йирик ҳуқуқшунос А. Х. Саидов таниқли француз олими Л. Керен билан бамаслаҳат, ҳамнафасликда ёзган мазкур китобча Амир Темур ва Темурийлар сулоласи тарихининг француз шарқшунослик мактаби томонидан ўрганилишига бағишланган. Унда таниқли француз ва ўзбек олимининг «темурхонлик мулоқотлари». Амир Темурнинг Франция қироли билан олиб борган дипломатик ёзишмаларидан намуналар берилган.
-
PLASTIK ANATOMIYA
Mustaqil O'zbekistonimizda xuquqiy demokratik davlat qurish, erkin fuqarolik jamiyati barpo etish hamda yo'lidagi barcha ijobiy islohatlar barkamol shaxs tarbiyasi, intellektual ilmiy salohiyati jihatdan jahon andozalariga mos keladigan etuk kadrlarni tayyorlashga qaratilgan.
-
ТАРИХИЙ ХОТИРАСИЗ КЕЛAЖАК ЙЎҚ
Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки, умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмокда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган. Эрамизгача ва ундан кейин қурилган мураккаб сув иншоотлари, шу кунгача кўрку файзини, маҳобатини йўқотмаган осори атиқаларимиз қадим-қадимдан юртимизда деҳқончилик, ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати юксак бўлганидан далолат беради. Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тошёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт,математика, физика, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда кам топилади. Шунинг учун ҳам бу борада жаҳоннинг саноқли мамлакатларигина биз билан беллаша олиши мумкин, деб дадил айта оламан.
-
АМИР ТЕМУР СОЛНОМАСИ
Ривоятларга қараганда, кунлардан бир кун Соҳибқироннинг саккизинчи бобоси Қочувли баҳодир туш кўрибди, тушида унинг қўйнидан бир юлдуз учиб чиқиб жамол кўргизибди ва шу заҳотиёқ сўнибди, кейин иккинчиси, учинчиси, тўртинчиси ярқиллаб чиқибди, бари сўнаверибди. Бу ҳол етти марта такрорланибди. Бироқ саккизинчи мартасида катта порлоқ юлдуз отилиб чиқибди-ю бутун дунёни ёритиб юборибди! Мана шуни Амир Темур юлдузи деб тахмин қилинади. Ундан яна бир неча кичик юлдузлар пайдо бўлибди, катта порлоқ юлдуз мағриб чизиғига бош қўйиб сўнгандан кейин, кичик юлдузлар порлашда давом этибдилар...
-
COMPARATIVE BIOGEOGRAPHY DISCOVERING AND CLASSIFYING BIOGEOGRAPHICAL PATTERNS OFA DYNAMIC EARTH
This is not our experience; it is not the way we work. We are both biologists and biogeographers at the same time.
-
Избранные романсы.
На холмах Грузии. Тихо вечер догарает. Свитезянка Песня зюлейки. Прости! Не помни дней паденья. О, если б ты могла...