-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
-
-
Veterinariya va chorvachilik
-
Veterinariya va chorvachilik
-
Pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat
Mazkur ma‘ruzalar matni "Biznes va boshqaruv" ta‘lim sohasining yo'nalishlari negizida tayyorlanadigan magistrlik mutaxassisliklari o'quv rejasiga kiritilgan "Pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat" fanidan amaldagi Davlat ta‘lim standartlari va namunaviy o'quv dasturiga muvofiq tarzda tuzildi.
-
Замонавий дарс тузилмалари
Педагогик технология хозирда таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш, бошқариш, назорат қилишда кенг қўлланилмоқда. Дарс тузилмаларини ҳам замонавий педагогик технологияларга асосланган ҳолда тузиш лозим.
-
Академик Сиддиқ Ражабовнинг ижтимоий-педагогик таълимотини талабаларга ўргатиш
Ўтмиш маданий меросини ўрганиш жамият ва фан тарққиёти учун зарур бўлган масалалардан биридир. Чунки аждодларимиз қолдирган маданий меросдан барча даврлар учун керак бўладиган ажойиб, илғор фикрлар борки, бу фикрлар бугунги тараққиётимиз учун ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас.
-
Gistologiya fanidan amaliy mashg'ulotlar to'plami
Unda embriologiya asoslari haqida tushuncha, jinsiy hujayralar ularning yetilishi va tóqimalarning rivojlanishi, mikroskopik preparatlar va ularni órganish, tóqimalar va ularning tuzilishi kabi mavzular bóyicha tushunchalarga ega bólish uchun asosiy kórsatmalar bayon etilgan.
-
Pedagogika nazariyasi va tarixi
Pedagogika tarixi qadim zamonlardan tortib, to hozirgi kungacha bo'lgan turli tarixiy davrlarda tarbiya, maktab va pedagogika nazariyalarining taraqqiyotini davrlar talabi asosida o'rganib keldi.
-
PSIXOLOGNING KASBIY FAOLIYATI
Ushbu uslubiy qo’llanma oliy ta’lim muassasalarining Psixologiya yo’nalishi talabalari uchun mo’ljallangan. Unda umumiy psixologiya bo’yicha ma’ruza matni, mavzuga doir dars o’tish texnologiyalari, ulardan darsda foydalanish usullari berilgan. Shu bilan birga, fan yuzasidan tayanch so'zlar va iboralar, nazorat savollaii va adabiyotlar ro’yxati ham taqdim etilgan.
-
100 китоб тўплами ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ ВОСИТАЛАРИ 97-китоб
Зараркунандалар, бегона ўтлар, касалликлар туфайли дунёда йилига 24 фоизгача ҳосил нобуд бўлади. Қишлоқ хўжалигига етказилган зарарнинг умумий миқдори йилига 75 млрд доллардан ошади. Зараркунандалар, бегона ўтлар ва касалликлардан ўсимликларни ҳимоя қилиш мақсадида жаҳоннинг турли мамлакатларида ҳозирда 1000 га яқин турли хил кимёвий моддалар ишлатилмоқда. Пестицидларни қўллаш йилига 100 минг тонналаб ҳосилни асраб қолишга ёрдам беради
-
100 китоб тўплами КУРКАЧИЛИК 83-китоб
2018 йил 13 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4015-сон қарорида республикада паррандачиликни янада ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳага илғор технологиялар ва инновацион ишланмаларни жорий этиш, парранда маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш, уларнинг турлари ва экспорт кўламини кенгайтириш мақсад қилиб олинган. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда республикамизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда
-
100 китоб тўплами КУНГАБОҚАР ЕТИШТИРИШ 43-китоб
Кунгабоқар (Helianthus annuus L.) ҳозирги кунда дунёда энг муҳим аҳамиятли мойли экинлардан бири ҳисобланади. Кунгабоқар озиқ-овқат мойи сифати жиҳатидан танланган ўсимлик мойлари орасида биринчи ўринни эгалламоқда. Шу сабабли, дунёда кўплаб давлатларда экин майдони ва ундан олинадиган ҳосил миқдорига қараб иқтисодий самарадорлик даражаси ортиб бориши кузатилмоқда. Сўнгги беш йилликда кунгабоқар ер юзидаги 72 та мамлакатда ўртача 25-26 млн. гектардан ортиқ майдонда етиштирилиб, ўртача 40,5-42,0 млн. тонна ҳосил етиштирилган
-
100 китоб тўплами КЎКАТ САБЗАВОТЛАР ЕТИШТИРИШ 18-китоб
Аҳолини мавсумдан ташқари пайтларда ва эрта баҳорда энг эрта кўкат-сабзавотлар билан таъминлаш, озиқали, витаминларга бой кўкат-сабзавот экинларини етиштириш ҳозирги кун талаби. Аҳолини йил давомида турли кўкат-сабзавотлар билан тўла таъминлаш учун уларни нафақат очиқ ерда, балки ҳимояланган ерларда ҳам ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадга мувофиқ. Суғориладиган ва лалми майдонлардан самарали ва унумли фойдаланиш, ҳар бир қарич майдондан йил давомида бир неча маротаба ҳосил олиш, шунингдек, маҳсулотнинг ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини бермоқда.
-
Ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантиришда таълим муассасаси раҳбарларининг функционал вазифалари
Таълим тизимини такомиллаштириш йўналишида амалиѐтга татбиқ этилаѐтган янгиликлар ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантиришда таълим муассасаси раҳбарлари фаолиятига ижодий ѐндашувни талаб қилмоқда.
-
100 китоб тўплами КАРТОШКА ЕТИШТИРИШ 2-китоб
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги ПҚ-4704-сон “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мамлакатимизда истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришни кўпайтириш, картошкачилик соҳасида кластер ва кооперация механизмларини кенгайтириш ҳамда замонавий технологиялар асосида соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш, ички бозор талабини қондириш, унинг экспортини кенгайтириш, экин майдонларининг 50 фоизида уруғлик картошканинг суперэлита ва элита авлодларини етиштириш, илғор технологиялар, инновацион ечимлар ва илм-фан ютуқларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган.
-
100 китоб тўплами КАРАМ ЕТИШТИРИШ 7-китоб
Дунёда содир бўлаётган озиқ-овқат муаммосини бартараф этишда яъни хавфсизлигини таъминлашда сабзавот маҳсулотларини кўпайтириш, сифатли ва экологик тоза маҳсулотлар етиштириш ҳозирги кун талаби. Аҳолининг сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, ерлардан унумли фойдаланиш ва сабзавот экинларини етиштиришнинг янги технологияларини қўллаш зарур.
-
100 китоб тўплами ЙИЛҚИЧИЛИК 80-китоб
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сон қарори ва ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 19 июлдаги ВМ-517-сон қарорининг 1-иловаси яъни 2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 4-5 бандларида қорабайир зотли отларни янги линия ва оилаларини яратиш бўйича илмий-тадқиқотлар олиб бориш ҳамда отларни сунъий уруғлантириш ва эмбрионлар тарансплантациясини йўлга қўйиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган
-
100 китоб тўплами ИССИҚХОНАЛАРДА МИКРОИҚЛИМ ШАРОИТИ 33-китоб
Дунё иссиқхоналари: Дунёда биринчи марта иссиқхоналардан фойдаланиш I асрда Рим даврида бошланган. Бироқ, баъзи бир техникалар, айниқса, 1600-йилларда совуқдан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган бўлса-да, биринчи шиша иссиқхона XVII асрда ишлатилган. Кўпинча сабзавот экинларини етиштириш учун қизиқиш XIX асрнинг бошларида Шимолий Европа мамлакатларида бошланиб, тижорат фаолиятига айланди ва 1950 йиллардан кейин саноатга кириб келди. Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида иссиқхоналардан фойдаланиш, айниқса Хитой ва бошқа Осиё мамлакатларида кенг тарқалмоқда. Марказий, Шимолий ва Шарқий Европа мамлакатларида, шу жумладан совуқ иқлим зонасида жойлашган Голландия, Англия, Дания, Германия, Руминия, Болгария ва Россияда замонавий технологияларга асосланган иссиқхоналар барпо этилди.
-
100 китоб тўплами ИССИҚХОНАЛАРДА САБЗАВОТ КЎЧАТЧИЛИГИ 34-китоб
Ўзбекистон деҳқончилигида сабзавот экинларининг қарийб 60 фоизи кўчатидан экиб ўстирилади. Серқуёш ўлкамизда сабзавотлардан йилига 2-3 марта ҳосил олишда кўчатидан етиштириш ва ҳимояланган ер иншоотларидан унумли фойдаланиш имконияти мавжуд. Республикамиз аҳолисини сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва дунёда юз бераётган озиқ-овқат муаммосининг олдини олишда бу имконият муҳимдир. Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон қарорида республикамизда мавсумдан ташқари муддатларда сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш, соҳада юқори даражали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш вазифалари белгиланган