-
-
-
-
-
-
Atrof muhitni muhofaza qilish. Ekologiya
-
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
-
Пирометаллургия меди
Книга представляет собой курс лекций по пирометаллургии меди, читанных проф. В. Я. Мостовичем, переработанный и дополненный доц. Д. Г. Новиковым. Данный курс разделен на три части: получение штейна. переработка штейна на черновую медь и огневое рафинирование меди. Заново переработаны и дополнены современными данными главы, освещающие обжиг руд, пиритную плавку, отражательную плавку, бессемерование и огневое рафинирование. Уделено должное внимание стахановским методам работы, а также вопросам складского хозяйства и внутризаводского транспорта. Книга предназначена в качестве учебного пособия для студентов втузов и как практическое руководство для инженерно-технических работников медеплавильных заводов.
-
Демография статистикаси
Ўқув қўлланмада "Демография" курси бўйича асосий мавзуларнинг матни берилган бўлиб, унда демографик жараёнлар ва аҳоли ҳақидаги маълумотлар манбалари, аҳоли динамикаси, таркиби ва жойланиши, аҳолининг табиий ҳаракатлари, туғилиш ва репродуктив кайфият, ўлим кўрсаткичи ва ўртача умр кўриш, аҳолини такрор ишлаб чиқариш ва унинг кўпайиши, демографик прогнозлаш, мустақиллик шароитида демографик сиёсат каби муаммолар ёритилган.
-
Сабзавот экинлари селекцияси, уруғчилиги ва уруғшунослигидан амалий машғулотлар
Сабзавот экинлари селекцияси машғулотларида белгиларни группага ажратиш, уларнинг ўзгарувчанлиги ҳамда баҳо бериш усуллари, гулнинг тузилишини, уларни бошқа ўсимликлардан ажратишни ва чатиштириш усулларини ўрганадилар. Селекция жараёнини ташкил қилиш йўлларини, селекцион ўсимликлар тоифаларини яратиш услубларини, давлат нав синаш усулини ва навларни районлаштириш билан танишадилар.
-
ЭҲТИМОЛЛАР НАЗАРИЯСИ BA MATEМАТИК СТАТИСТИКАДАН МАСАЛАЛАР ЕЧИШГА ДОИР ҚЎЛЛАНМА
Китобнинг мазкур узбекча нашрини фианка-математика фал лари кандидати А. Муханов жамоатчилик асосида таҳрир қилган, Кўлланмада зарур пазарий маълумотлар ва формулалар, типим масалаларнинг ечилишлари, мустақил ечиш учун масалалариг жавоблари ва кўрсатмалари берилган. Экспериментал маълумот марии статистик ишлаб чиқиш методларига катта эътибор берна тан. Китобнинг русча биринчи нашри 1970 йилда босилий чакан Кулланма олий техника укув возртларининг студентлари учун мўлжалланган бўлиб, шунингдек, амалий масалаларни ҳал этишда эҳтимоллар пазарнися на статистик методаврни татбиқ этадигая виженер-техник ходимлар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин Китобини бу нангрига қуйидаги қўшимчалар киритилди: ҳо дисалариниг виг оддий оқими, кўрсаткичли тақсимот, ишончлианк функцияси, икки тасодифий миқдор системалари, статистик гипо тезаларни текшириш, бир факторая дисперсной анализ Пирсон критерийси Х бобдан XIII бобга ўтказилди, бу крите риблинг бош тўпламини кўрсаткичай тақсимот, Пуассон, биноми ва на тенис тақсимот қонунлари. Мўйича тақсимлангананги ҳақидаги гипотезаларни текшириш учун татбиқ қилинишига доир масали лар қўшилди. Нормал тақсимот ҳақидаги гипотезани график усул да текширишга доир масалалар келтирилди (XIII 600, 13-3). Маги бўлимлар киритилиши муносабати билан 180 та масала қўшилди ва масалаларнинг номерланиши қисман ўзгартирилди. Мазкур нашр апториныг Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика" китобига мос келади.
-
Биологиядан амалий машғулотлар
Мазкур қўлланма академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, биология фани бўйича амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, дала амалиёти ва экскурсиялар ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар, йўрниқномалар берилган. Ўқув қўлланмада амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, дала амалиёти ва экскурсиялар ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар, йўриқномалар берилган.
-
Экология
Мазкур ўқув қўлланмада экология фани ва унинг мазмуни, вазифалари, тарихи, минтақавий ҳамда маҳаллий экологик муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари, тирик организмлар тарқалган асосий ҳаёт муҳитлари, табиий популяцияларнинг хоссалари, республикамиздаги энг муҳим табиий биоценозлар, экотизимлар ҳамда уларнинг тузилмаси ҳақида умумий маълумотлар баён этилган.
-
Паразитология
Ўқув қўлланмада асосан одам, маҳсулдор ҳайвонлар ва маданий ўсимликларда учрайдиган паразитларнинг тузилиши, биологияси, тарқалиши, таснифи, қўзғатадиган касалликлари ва уларнинг олдини олиш чоралари тўғрисида маълумотлар берилган.
-
Экология
Ушбу қўлланмада экологиянинг асосий тушунчалари, ҳозирги замон ижтимоий тараққиёт ва фан-техника инқилоби шароитида экологик муаммолар, экологик муаммоларнинг ижтимоий йўналишлари билан боғлиқ масалалар ёритилган.
-
Саноат экологияси
Мазкур ўқув қўлланмада экология фани ривожланишининг қисқача тарихи Ўзбекистоннинг ҳозирги даврдаги экологик муаммолари, табиатда ўсимлик ва ҳайвонларнинг ўрни, экосистемалар тавсифи, биосфера, атмосфера, гидросфера каби масалалар ёритилган.
-
Ўсимликлар физиологиясидан амалий машғулотлар
Ушбу қўлланмада ўсимликлар физиологиясининг асосий бўлимлари ҳисобланган ҳужайра физиологияси, сув алмашинуви, фотосинтез, нафас олиш, минерал озиқланиш, ўсиш ва ривожланиш, ўсимликларнинг чидамлилиги, ҳужайранинг физиологик фаол моддаларига тегишли лаборатория ишларини классик ҳамда замонавий услубларда бажариш йўллари тўла баён қилинган. Қўлланмада амалий машғулотларни бажариш учун зарур асбоб ва ускуналар, кимёвий ва биологик препаратлар, ишни бажариш тартиби, расм ва жадваллар келтирилган.
-
Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш
Маълумки, ҳозирги вақтда инсоннинг табиатга таъсири натижасида ташқи муҳитнинг кескин ўзгариши энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолди. Қўлланмада ана шу хусусда баҳс этадиган экология фани, унинг қисқача тарихи, муҳим абиотик, биотик ва антропоген омиллар ва уларга тирик организмларнинг мосланишлари, популяциялар, экологик системалар ҳамда биосфера ва инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларнинг баъзи бир хусусиятлари, республикада табиатни муҳофаза қилиш каби мавзулар юзасидан умумий маълумотлар келтирилган.
-
Экология
Қўлланмада экология фанининг қисқача тарихи, экологик муаммолар, тирик организмларнинг ташқи муҳитга мосланишлари, популяциялар экологияси, биоценоз, биогеоценоз ва унга инсон фаолиятининг таъсири, шунингдек минтақавий экология ҳақида умумий маълумотлар келтирилган.
-
ЭНДОКРИНОЛОГИЯ УМУМИЙ АМАЛИЁТИ ШИФОКОРИ ФАОЛИЯТИДА
Кириш. Замонавий эндокринология бу соғлиқни сақлашни ўзига хос етакчи йўналишларидан бири бўлиб, гуркираб ривожланаётган, касалликларни олдини олиш, ташҳислаш, даволашда генетика, молекуляр биология, иммунология ва замонавий технология ютукларига асосланиб ривожланаётган сохаларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги билимлар кўпчилик оғир эндокринопатиялар билан муваффақиятли курашишга имкон яратади, лекин эндокрин касалликларни тўхтовсиз ўсиши энг кенг ихтисосликдаги шифокорларни эндокрин тизими хасталикларни даволаш усуллари ва асосий қонун қоидалари билан таниш бўлишини талаб қилади. Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий эффектив мақсадларидан бири муваффақиятли тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган билим ва малакани аниқ шакллантиришдир. Замонавий тиббий илм бутун дунёда кўп босқичли тизимга ўтди. Умумий амалиёт шифокори билими ва махорати, махсус йўналтирилган шифокорлар кўрсатувчи махсуслаштирилган ёрдамдан ўзгачадир. Тиббиёт ходимлари реформ босқичида доимий квалификациясини ошириб туришлари зарур. Соғлиқни сақлашни реформасида асосий йўналиш бўлган умумий амалиёт шифокори (УАШ) институтини шакллантиришда ўқитиш тизимини, шунингдек эндокринология фанини қайта кўриб чиқиш зарурдир. Эндокринологияни ўқитишга янгича ёндошиш ва УАШ тайёрлашда Соғлиқни сақлашни ва замонавий тиббий илмининг талабларига жавоб берувчи қўлланма яратиш лозим. Эндокринология фани умумий амалиёт шифокори фаолиятида УАШ тайёрлашда одатдаги программа асосида талабаларга мазкур фаннинг мақсад ва вазифалари ҳар хил томонларини ҳисобга олиб тузилган: - энг кўп тарқалган эндокрин касалларни мустақил аниқлаш ва даволаш махоратини шакллантириш. -синдромал-назологик ва дифференциал диагностика ўтказиш. -эндокрин системасининг тарқалган касалликларини кечиши ва ҳар хил шаклларини даволашда индивидуал ёндошиш.
-
-
Inson va tuproq
O`quv qo`llanma: Inson planetasi va tuproq, Tuproq namligi - uning qoni, Tuproq eroziyasi, Dunyo tuproqlari va muammolari, O`zbekistonda qanday tuproqlar tarqalgan kabi mavzularni o`z ichiga oladi.(Диёра)
-
Ўсимликлар физиологияси ва микробиология асослари
Ушбу ўқув қўлланмада ўсимликлар ҳужайрасининг физиологияси, ўсимликларнинг сув режими, карбонат ангидридни ва минерал моддаларни ўзлаштириши, моддалар алмашинуви, ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш масалалари қўриб чиқилади.