-
-
-
Tabiiy va aniq fanlarning umumiy va kompleks muammolari
-
-
-
Standartlashtirish
-
Aloqa. Kommunikatsiya texnologiyalari
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Технология ва дизайн дарсларини ташкил этиш
Ушбу қўлланмада Ўзбекистонда ишлаб чиқариш турлари иқтисодий билимлар бериш: уларга менежмент, маркетинг, тадбиркорлик, ишбилармонлик, тежамкорлик, меҳнатни унумли ташкил этиш, ѐғоч ва металлга ишлов бериш технологиялари ва ҳалқ хунармандчилиги тўғрисида маьлумотлар мавжуд.
-
Ўсимликлар биокимёсидан амалий машғулотлар
Қўлланмада оқсиллар, аминокислоталар, нуклеин кислоталар, ферментлар, витаминлар кимёси бўйича бир қатор лаборатория ишлари келтирилган.(Диёра)
-
ЭЛЕКТРОКИМЁВИЙ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ
КИРИШ Кимё саноатида ишлаб чиқариладиган асосий ва ёр-дамчи маҳсулотларнинг сифати, ишлаб чиқаришда ва фанда ўтказиладиган тадқиқотларнинг ҳал этадиган барча вазифалари кўп жиҳатдан аналитик назоратнинг қандай йўлга қўйилганлигига боғлиқ. Ҳозирги саноат корхоналари хомашёни оралиқ ва охирги маҳсулотларга айлантириш тезлиги ва даражаси билан ажралиб тура-ди. Табиийки, мазкур ишлаб чиқариш жараёнлари-нинг барча босқичлари сифат ва миқдор жиҳатдан таҳлил қилишни ва натижаларни қайта ишлаш-нинг тезкор усулларини қўллашни талаб этади. Замо-навий ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш учун лабораторияларда бажариладиган оддий анализ усуллари талабга жавоб бермайди. Ҳозирги кунда технологик жараёнларни аналитик назорат қилиш иш-ларини автоматлаштиришга катта аҳамият берилмоқ да. Бунинг сабаби олинадиган маълумотларнинг ниҳо ятда катта аҳамиятга эга эканлиги бўлиб, автоматлаш-тириш ва турли техник воситаларни ишлатиш натижа-сида аналитик назоратнинг аниқлиги, сезувчанлиги ва селективлиги (танлаб таъсир этувчанлиги) ошади, иш-чи кучи ва бошқаларга сарфланадиган харажатлар камаяди. Технологик жараёнларни автоматик назорат қилишни таъминлаш учун механизациялаш, асбобли усуллар қўллаш жорий қилинади. Асбобли усулларни жорий қилиш инсон томонидан сезиш қийин бўлган тур-ли хил маълумотларни ўзгартирувчи асбобларни, элек- трон-ҳисоблаш машиналарини қўллашни талаб этади. Ишлаб чиқариш жараёнларини мувофиқлаштириб туриш учун автоматик бошқариш усуллари қўллани-лади.
-
Гистология
Маълумки, шу вақтгача "Гистология" курсидан дастур асосида дарслик ёзилган эмас. Шуни назарда тутиб, ушбу қўлланмада умуртқалардан амфибиялар, рептилиялар, қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар тўқималарининг гистологик тузилишига оид маълумотлар замонавий усуллардан фойдаланиб, ҳозирги замон талабаларига жавоб берадиган даражада ёритилган. Қўлланма университетлар ва педагогика инситутларининг биология факультетлари талабаларига мўлжалланган.
-
Юксак ўсимликлар систематикаси
Қўлланма 8 бўлимдан иборат бўлиб, унда риниятоифа, йўсинтоифа, плаунтоифа, псилоттоифа, қирқбўғимтоифа, қирққулоқтоифа, қарағайтоифа ва магнолиятоифа ўсимликлар ҳақида маълумотлар келтирилган.
-
Зоология (8-синф)
Қўлланма икки қисимдан иборат бўлиб, биринчи (умумий) қисмда ҳайвонларнинг табиатдаги ва инсон ҳаётидаги аҳамияти, ҳайвонлар организининг тузилиши, яшаш муҳитининг умумий хусусиятлари ва асосий систематик катигориялар тўғрисида қисқача тушунча берилган.
-
Зоология
Қўлланмада ҳайвонот дунёсининг систематик гуруҳлари, уларнинг ҳаёт тарзи, кўпайиши ва шулар билан боғлиқ ҳолдаги экология асослари баён қилинган. Бу ўқув қўлланма педагогика институтларининг педагогика ва бошланғич таълим методикаси факультети талабалари учун мўлжалланган. У талабаларни ҳайвонот дунёси ва уларнинг систематик гуруҳлари ҳамда улар вакилларининг ҳаёти ва экологик асослари билан таништиради.
-
Вокальный Ансамбль
В общем развитии музыкальной культуры Узбекистана одно из ведущих мест занимает подъем национального хорового искусства которое все больше и больше обогащается современными хоровыми произведениями различных жанров.
-
Ўсимликлар систематикасидан амалий машғулотлар
Мазкур қўлланма талабларнинг лаборатория машғулотлари давомида ишни мустақил бажаришга, фикрлашга, хулосалар чиқаришга ва билимларни тиклашга қаратилган. Ўқитувчи талабаларга, айниқса, ёпиқ уруғли ёки гулли ўсимликлар турларини аниқлашда маҳаллий материалларни тўғри танлаши ва аниқлагичлардан фойдаланиш йўлларини ўргатиши лозим.
-
Metrologiya, standartlashtirish va sertifikatlashtirish
O ‘quv qo'llanma mavjud Namunaviy va ishchi dasturlar asosida tuzilgan. Qo‘llanmada mustaqil Respublikamiz va Xalqaro ISO tashkiloti standartlaridan hamda keyingi yillarda chop qilingan texnik adabiyotlar ma’lumotlaridan foydalanilgan. Qo‘llanma keng ma’noda muhandis-texnik xodimlar, bakalavrlar, konchilik sihasi mutaxassislari, yosh mutaxassislar, oliy uquv yurti va kollejlar talabalari hamda bu sohaga qiziqishi bo'lgan kasb egalari uchun foydali bo‘lishi mumkin. Muallif, taqrizchilarga hamda o'quvchining fikr-mulohaza va ko'rsatadigan kamchiliklari uchun oldindan minnatdorchilik bildiradi.
-
Физика (Механика бўлими)
Қўлланма тўрт қисмдан иборат бўлиб, I-қисми физика курсининг "Механика", II-қисми "Молекуляр физика", III-қисми "Электродинамика асослари" ва IV-қисми "Оптика ва атом, ядро ва элементар заррачалар физикаси" бўлимларидан иборатдир. Қўлланмада "Оддий механизмлар" ва "Гидроаэростатика ва гидроаэродинамика" бўлимлари тўлдирилган.
-
Элементар физика масалалари
Ушбу қўлланма олий ўқув юртларига кирувчилар учун мўлжалланган. Шунингдек китоб ўрта мактаб, ўрта махсус ҳамда ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари учун ҳам элементар физика масалаларини ечиш билим ва малакаларини ҳосил килишда қимматли дастуриламал бўлади. Ҳар бир бобда берилган назарий материал эса тест бўйича тайёрланувчи абитуриентлар учун қўл келади.
-
Методы и модели анализа данных: OLAP и Data Mining
В книге освещены основные направления в области анализа данных: организация хранилища данных, оперативный (OLAP) и интеллектуальный (Data Mining) анализ данных. Приведено описание методов и алгоритмов решения основных задач анализа: классификации, кластеризации и др. Описание идеи каждого метода дополняется конкретным примером его применения. Представлены стандарты и библиотека алгоритмов Data Mining. Прилагается компакт-диск, содержащий описание стандартов Data Mining, библиотеку алгоритмов Xelopes, лабораторный практикум и необходимое для практической работы программное обеспечение.
-
ФАРМАЦЕВТИК ҲУҚУҚ ВА БИОЭТИКА
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг асосий мақсадларидан бири ҳар томонлама камол топган юксак маънавиятли шахсни тарбиялаш, унинг илмий дунёқарашини шакллантиришдан иборатдир. "Фармацевтик ҳуқуқ ва биоэтика" ўқув қўлланмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида"ги 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон Қарорида белгиланган вазифаларни бажариш, фармацевтика таълим йўналишларини илгор жаҳон тажрибалари асосида яратилган янги авлод дарсликлари билан таъминланиш мақсадида яратилди. "Фармацевтик ҳукук ва биоэтика" фаннинг асосий мақсади, бўлғуси фармацевтларда ижтимоий ва маънавий масъулият, меҳр шавқат туйгуларини тарбиялашдан, уларда инсонпарварлик дунёқарашини ва фукаролик фаоллигини шакллантиришга кўмаклашишдан иборат.
-
Menejment
Mazkur o`quv qo`llanmada menejment tushunchasi, menejment rivojlanishi tarixi va uning bosqichlari, maqsadi, vazifalari hamda tamoyillari yoritilgan. Qo`llanmada yana korxona boshqaruvida boshqaruv elementlari va jarayonlari, qaror qabul qilish jarayoni, personalni boshqarish va boshqaruv usullari kabi masalalar ham ko`rib o`tiladi.
-
Ҳисоблаш математикаси ва дастурлаш
Ушбу қўлланмада ҳисоблаш техникасининг ривожланиш тарихи, ҳисоблаш машиналари ва уларни арифметик асослари, математик таъминоти, алгоритм ва алгоритмик тил ҳақида тушунчалар, Бейсик дастурлаш тили, ҳисоблаш математикаси элементлари баён қилинган. Бундан ташқари, материални ўзлаштиришга ёрдам берадиган мисол ва масалалар ҳам келтирилган. Қўлланма педагогика институтлари талабаларига мўлжалланган.(Диёра)