-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Сўнгги ўқ
Жаҳонгир Зокирхўжани ҳар эслаганида «мусофирликда олтин топиш осон, жон таслим қилиш қийин», деб қўярди. Аслида бу Зокирхўжанинг гапи. Танаси кафан кўрмаган, лаҳад кўрмаган муслимнинг гапи. Қулоғига Оллоҳ номи билан азон айтилган, «Оллоҳ» деб тили чиққан, умри бўйи тоат- ибодатда бўлган муслим жанозасиз кетди. Инсон боласининг бошига турли кулфатлар тушиши мумкин. Бу дунё азобларини беҳад кўп тотиши мумкин. Лекин Жаҳонгирнинг назарида, кулфатларнинг энг бешафқати ўша Зокирхўжага насиб этди. «Бир ҳовуч она тупроққа зор бўлиб кўз юмишни ҳеч бир андага насиб этмасин.» Бу ҳам Зокирхўбанинг гапи...
-
Najot yo'li
Ushbu kitob "Jadid ma’rifatparvarlari g‘oyalaridan yosh avlod tarbiyasida foydalanish" mavzusidagi inovatsion tadqiqotlar doirasida nashr etildi. Kitobga buyuk ma’rifatparvar bobomiz Abdurauf Fitratning turli asarlaridan bir qator ibratli iqtiboslar va parchalar kiritildi. Ushbu jajji kitobcha sizga doimiy hamroh bo‘lishga ishonamiz.
-
Ko'zlarimdagi dunyo
Qo'lingizdagi kitob ham minglab ijodkor yoshlarning ichidan saralab olingan, mashaqqatli va serzavq mehnatning hosilasi, umidli yosh ijodkorning dastlabki qadamidir.
-
Икки эшик ораси
Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур китоб Ўткир Ҳошимов асарлари ичида қамрови, ўқувчи қалбига яқинлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Унда адиб қарийб қирқ йиллик даврни ўз ичига олган, бир қанча чигал ва мураккаб тақдирлар мисолида ўз халқининг уруш даврида бошдан кечирган ҳаёти, қисмати ҳақида маҳорат билан қалам тебратган. Замон ва давр қандай шароитда кечишидан қатъи назар инсоний қадр-қиммат тушунчаларини сақлаб қолган, тақдирини эл-юрти, халқи, Ватани тақдири билан боғлаган, фарзандидан айрилганида ҳам қалбига қувонч бахш этиши мумкин бўлган бошқа сабабни ўзи учун ярата олган, ҳаётини севги-муҳаббат туйғулари билан безамоқчи бўлгани ҳолда уруш ҳукмига тобе бўлиб қолган инсонлар қисматини ифодаловчи ушбу асар мутолаасидан сўнг бугунги ўтаётган тинч-омон ҳаётингиз, фарзандларингиз бахти учун шукрона айтасиз. Асар айнан шу жиҳати билан қалбларга яқин.
-
Ғаройиб олам
«Ахир жониворлар — жигарларимиз!» Бу нидо шоир С. Есенин қалбидан отилиб чиққан. У худди «Ғаройиб олам» учун махсус ёзилгандай. Чунки тўпламга киритилган ҳикоя ва қиссалар тилсиз қадрдонларимиз ҳақида. Уларда ҳайвонларнинг ҳаёти, тақдири, яшаш тарзи, атрофдаги нарса, ҳодиса ва кимсаларга муносабати жуда нозик, изчил тасвирланган. Мутолаа давомида китобхонлар амин бўлишади — бу олам ростдан ҳам ғаройиб.
-
Дўст орттириш ва одамларга таъсир кўрсатиш тўғрисида
Дейл Карнеги жамиятдаги муносабатларнинг нозик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратади. Инсонларнинг ўзаро муомала маданияти, ўзини тутиш, мулозамат, бошқаларни ҳурмат қилиш, ишларини юқори баҳолаш орқали обрў-эътибор топиш мумкинлигини таъкидлайди. Шунингдек, ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлашнинг турли йулларини очиб беради.
-
Ислоҳи миллат
Ушбу мўжазгина китобча "Жадид маърифатпарварлари ғояларидан ёш авлод тарбиясида фойдаланиш" мавзусидаги инновацион тадқиқотлар доирасида нашр этилди. Унга маърифатпарвар аллома Исҳоқхон Ибратнинг турли асарларидан намуналар қисқартириб олинди.
-
АЛВИДО, ҚУРОЛ!
Биринчи вариантни ёзаётганимда Канзас-Ситида ўғлим Патрик туғилди, уни онасининг қорнини ёриб олдилар, мен Оук-Паркда, Иллинойсда, сўнгги вариант устида ишлаётга- нимда отам ўзини отиб қўйди.
-
Муҳаббатнома
Китобга «Ёш Вертернинг изтироблари», «Хамроз диллар» романлари, таржимоннинг ушбу романлар ва унинг муаллифи хусусидаги илмий қарашлари жамланган мақолалар ҳамда Гёте ҳақидаги замондошларининг немис тилидан таржима қилинган хотиралари киритилди.
-
Buqalamun
Jahon adabiyoti hikoyachiligini mashhur rus yozuv- chisi Anton Chexov ijodisiz tasavvur qilish mushkul. XIX asrning so'nggi choragida rus kitobxonlari e'tirofiga sazovor bo'lgan yozuvchi hikoyalari XX asrning dastlabki yillaridayoq o'zbek kitobxonlariga taqdim
-
НАВОИЙНИНГ ЕТТИ ТУҲФАСИ
Жаҳон адабиёти хазинасига бебаҳо дурдона булиб қўшилган классик мерос асрлар давомида авлодларни тарбиялаб келди ва бундан буён ҳам шундай улуғвор вазифани адо этаверади. Зеро, адабиёт тарихи мутахассислари зиммасига жаҳон классик адабиётини тадқиқ этиш
-
"Алпомиш талқинлари"
Қозоқбой Йўлдошевнинг «Алпомиш талқинлари» китоби халқ оғзаки ижодимизга янгича қараш, янгича муносабат, янги хулосалар чиқаришнинг ёрқин намуналаридан бири десак янглишмаймиз. Олим мазкур достонга ҳозиргача билдириб келинган, маълум маънода шаклланган илмий-ижодий ёндошувлар тизимига янгича бир рух, ўзгача бир ҳаво олиб киради. Бу ўзига хос содда ва айни пайтда теран таҳлил кенг китобхонлар оммасига манзур бўлади деган умиддамиз.
-
СЎЗ ЙЎЛИ
Сўз йўли. Васлу хижрон, дийдору айрилик, соринчу севинч йўли. Найсон ёмғирларидан кўкариб, барг ва куртак ёзмок, ер билан осмон аро шеър ва кўнгил кўйида бир умр тўкилмок, тукилмок, тўкилиб бормок.
-
ҚИРҚ ҲАДИС
Ислом дунёсининг энг машҳур олимларидан бўлмиш Яҳё ибн Шараф ан- Нававий ҳижрий 631 йил муҳаррам ойида Дамашқ яқинидаги Наво деган жойда дунёга келдилар. Ёшлик чогларида бошка болалар каби ўйинқароқ бўлмай, аксинча, илмга каттик бел боғладилар.
-
Икки ўт ораси
Эркин шу кунгача қўрқиб, пусиб кун кечирди. Бир кунмас, бир кун бу сир очилишини идрок этарди-ю, аммо бу қай тарзда юз беришини тасаввур ҳам қилолмасди. Шундай, баъзида инсон бир хатога йўл қўяди-да, умр бўйи унинг таъқибидан қутилолмайди. Вақтида тузатилмаган хато уни чирмовиқдай ўраб, икки ўт орасида яшашга мажбур қилади.
-
МУҲАББАТНОМА
Китобга «Ёш Вертернинг изтироблари», «Ҳамроз диллар» романлари, таржимоннинг ушбу романлар ва унинг муаллифи хусусидаги илмий қарашлари жамланган мақолалар ҳамда Гёте ҳақидаги замондошларининг немис тилидан таржима қилинган ҳотиралари киритилди.