-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Қора қаср асираси-З
Энг муҳими ушбу китобни ўқиш асносида зерикмайсиз. Турли зиддиятларга бой воқеалар кўлами Ҳабиб Темиров қалами нечоғли ўткирлигини намоён этади
-
Замин кўрки
Асқар Қосим ўзининг "Фаввора" ва "Мовий осмон"номли шеърий тўпламлари орқали шеърий тўпламлари орқали шеър ихлосмандларига яхши таниш.Шоирнинг бу янги тўпламига унинг кейиги йилларда ёзилган шеърлари киритилди.
-
Афсун
Мазкур тўплам турли йилларда адабиёт бўйича Нобель мукофотини қўлга киритган бир қатор ёзувчиларнинг ҳикояларидан таркиб топган. Ушбу ҳикоялар жаҳоннинг турли тилларига таржима қилинган ва миллионлаб ўқувчилар қалбидан жой эгаллаган. Ушбу асарларда инсон руҳияти, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги муросасиз кураш, миллийлик ва умуминсонийлик, тарихийлик ва замонавийлик сингари тушунчалар ўртасидаги 6oғлиқлиk ўзига хос тарзда ифодалаб берилган.
-
Сўнгги ўқ
Жаҳонгир Зокирхўжани ҳар эслаганида «мусофирликда олтин топиш осон, жон таслим қилиш қийин», деб қўярди. Аслида бу Зокирхўжанинг гапи. Танаси кафан кўрмаган, лаҳад кўрмаган муслимнинг гапи. Қулоғига Оллоҳ номи билан азон айтилган, «Оллоҳ» деб тили чиққан, умри бўйи тоат-ибодатда бўлган муслим жанозасиз кетди. Инсон боласининг бошига турли кулфатлар тушиши мумкин. Бу дунё азобларини беҳад кўп тотиши мумкин. Лекин Жаҳонгирнинг назарида, кулфатларнинг энг бешафқати ўша Зокирхўжага насиб этди. «Бир ҳовуч она тупроққа зор бўлиб кўз юмишни ҳеч бир андага насиб этмасин.» Бу ҳам Зокирхўжанинг гапи
-
Аёл
Тўпламда ўн бешга яқин ҳикоялар жамланган. Тўпламдаги ҳар бир ҳикояда аёлнинг меҳрибонлиги тасвирланган.
-
Қора қаср асираси
Китоб мухлислари ҳар галгидек муҳаббат ва хиёнат адолат ва адоват мақсад ва маслаксизлик мезонларидаги тафовутни англаб етадилар, деган умиддамиз
-
Миллионер сингари фикрлашни ўрганинг
..Ҳақиқий канадалик миллионер муваффақиятга эришиш тамойиллари ҳақида сўзлаб, одам ўзини ютуққа ва бахтга қандай дастурлаш кераклиги, буни ўз онг ости тасарруфига қай тарзда сингдириши тўғрисида гaпиради...
-
Скафандр ва капалак
Инсон жасорати ва матонатининг маҳсули бўлмиш «Скафандр ва капалак» аввало, чўнг бир изтироб, сўнгра худди шундай умидга йўғрилгани билан эътиборни тортади. Француз драматурги Жан-Доминик Бобининг ушбу асарини варақлаб, илк сатрларига кўз югуртирарканмиз, айни кучга тўлган, ҳаёт ва ижодда муваффақият қозониб келаётган 44 ёшли драматургнинг кутилмаганда инсультга чалиниб, тўшакка михланиб қолиши, аммо тақдирнинг аянчли синови олдида таслим бўлмай соғлом мия ва ягона кўз ёрдамида ҳаёт учун курашишга бел боғлагани, нигоҳлари билан логопед кўмагида дунё билан мулоқотга киришиши вужудимизни титратади.
-
Кўккўл
Ушбу китобда жой олган қисса ва ҳикоялар қаҳрамонлари севги ва садоқат муҳаббат ва вафо туйғуларини сақлаш ва шунга муносиб бўлиш учун интиладилар.
-
Кўнгил билан суҳбат
Ушбу тўпламда муаллифнинг ҳаёт ва замон ҳақидаги турфа уй, фикрлари, кўнгил тубидаги кечинмалари акс этган шеърлари жамланди.
-
Феноменал хотира
Феноменал хотира – мустаҳкам ва кучли хотира бўлиб, у мунтазам ташқи ва ички таъсирлар натижасида мияни парвариш қилиш, озиқлантириш, узоқ вақт муаммосиз ишлаши учун шароит яратиб беришга эҳтиёж сезади. Мазкур китоб мустаҳкам хотирага эга бўлган алломалар ҳаёти ва фаолиятини кузатиш асносида ёзилган. Мутолаа жараёнида тавсияларга амал қилиш ва машқларни тўғри бажариш билан ҳар бир ўқувчи ўз хотираси ва мия фаолияти учун бемисл хизмат кўрсатади. Мактаб ўқувчилари, айниқса, абитуриент ва талабалар ушбу китобдан жуда қимматли маълумотлар ҳамда тавсиялар олишлари мумкин
-
Ака-ука Карамазовлар. I китоб
«Ака-ука Карамазовлар» — адибнинг энг сўнгги асари эканлигини ҳисобга олсак, уни Достоевскийнинг сўнгги СЎЗи дейишимиз, тўғри бўлар балки. Асардаги уч ака-ука - бири соддароқ бири жўшқин ва бошқаси мулоҳазали. Характер ва қарашлари бир-бирига ўхшамайди. Аммо барчасида умумийлик бор, бу нафақат қондошлик, балки уларнинг маънавий яқинлигида акс этади. Ака- укалар билан танишиш чоғида, ҳаёт давом этар экан, инсонийлик деган тушунча ўлмайди, деган хулосага келамиз.
-
Чекист
Жазыўшы Абдулла Ахметов бул повестинде сол қыян-кести дәўир туўралы, чекистлердиӊ қызықлы ўақыяларға толы хызметин сөз етеди.
-
Замона зайли
Замона зайли номли романида ўша давр рус жамияти ҳаётидаги кескин ўзгаришлар оддий феодалистик турмуш тарзи ўрнига жадал капиталистик муносабатлар кириб келиши натижалари тасвирланган.
-
Алсаӊ нәсиятым…
Уллы Ўатандарлық урыс ҳәм мийнет ветераны, марҳум Халмурат Абдурахмановтыӊ бул топламына оныӊ уй архивиндеги қосықлар қолжазбасынан сайлап-сереленип алынып, оқыўшыларға саўға етилмекте.
-
Шафқатсиз аср. Иккинчи китоб
Исай Калашников қаламига мансуб «Шафқатсиз аср» романининг иккинчи китобини мутолаа қилар экансиз, шуурингизни дунёнинг енгилмас саркардаси ҳаёти мазмун-моҳияти хусусидаги тизгинсиз саволлар қамраб олади. Беихтиёр унга ачинасиз, чунки у асар давомида сизда қудратли шахс сифатида эмас, бир аянчли тақдир эгаси каби таассурот уйғота бошлайди. Зотан, у нақадар катта худудларни эгалласа-да, умри поёнига етар экан, қалби бўм-бўшлигича қолганини, руҳан ёлғизликни ҳис килган эди. Ҳамма нарсаси бор-у, аммо ҳеч нарсаси йўқ инсон каби!