-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Осмон оғуши
Асарда мактаб ўқувчисининг Жиззах чўлларида буғдой қўриқлаб, пахта териб юрган йилларидаёқ учувчи бўлиш орзусининг амалга ошиши қаламга олинган. Асар қаҳрамони минг бир қаршиликка қарамасдан мақсади сари дадил одимлаши ва вақт етиб ўзи орзу қилган учувчи бўлиши ишонарли, таъсирли қилиб тасвирланган. Ўзбек ёшларининг ҳаётидаги бир кўриниши билан аҳамиятга молик бу асар. “Гудбай Америка” ушбу қисса бойлик излаб, пул излаб денгиз ортига йўл олган ватандошларимиз ҳақида. “Кенг имкониятлар” мамлкатидаги сафарнинг аянчли хотималари, ҳар жойнинг хам тошу тарозиси борлиги, асли бахт Ватанда эканлиги ҳақида.
-
-
-
Титраётган тоғ
Ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг “Титраётган тоғ” романида давримиз нафаси яққол ҳис қилинади. Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган фидойи ва бунёдкор замондошларимиз ҳақида адиб ўзига хос жозибали, ширали тилда ҳикоя килади. Уларнинг ёрқин, ранг-баранг образларини яратади. Роман каҳрамонлари Дилшодбек ва Гулсаҳарнинг пок, самимий севгиси кўнгилларни беихтиёр жунбишга келтиради. Китобхон бу ёшлар тақдирига бефарқ қолмайди, уларга хайриҳоҳлик билан қарайди.
-
Дилкушо такрорлар ва руҳафзо ашъорлар
Ушбу рисолада Алишер Навоийнинг таржиъбанд, таркиббанд, соқийнома шеърлари ва Султон Ҳусаин шарафига ёзган қасида мадҳиялари тўгрисида сўз боради. “Назм ул-жавоуир ” тўртликлар тўппамининг моҳияти ва ғоявий мазмунига оид фикр, мулоҳазалар, шарҳ ва талқинлар баён этилган.
-
Девони Ниёзий
Отаниёз Девон Охунд (вафоти 1928 й.) машҳур хонанда Комилжон Отаниёзовнинг падари бузрукворидир. Ниёзий тахаллуси билан шеър ёзган шоир ва давлат арбоби ўзидан ҳазаллар девони қолдирган. Девоннинг тўртта қўлёзма нусхаси Тошкент давлат шарқшунослик институти хузуридаги Шарк қўлёзмалар маркази хазинасида сақланмокда. Мазкур девон шу қўлёзмалар асосида нашрда тайёрланди.
-
-
Иран в средние века
Иран в средние векаиран в средние векаиран в средние векаиран в средние векаиран в средние векаиран в средние векаиран в средние векаиран в средние векаиран в средние векаиран в средние векаиран в средние века
-
Чумчуқ бола
Инсон манфаатлари йили ёш истеъдодларни қўллаб қувватлаш мақсадида тайёрланган ушбу китоб Ўзбекистон Мустақиллигининг олти йиллигига бағишланган бўлиб, у Республика Давлат матбуот қўмитаси ташаббуси билан Ижарадаги Тошкент матбаа комбинати ҳомийлигида чоп этилади.
-
Мен шоирман, истасангиз шу..
Яхши инсонлар суҳбати кишига қувват бағишлайди, маънан юксалтиради. Зеро, халқимиз орасидаги «Одам тафтини одам олади», «Суҳбати расо - танга даво» каби нақллар ҳам бежиз эмас. Шу маънода мазкур асар ўзига хос маънавий озуқа манбаидир. Унда замонамизнинг аллома ва донишманд ижодкори, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов иштирок этган гурунглар ёритилган. Халқимиз ардоғидаги бу инсоннинг фикр-хаёллари, кечинмалари, у кишини ўйга толдирган ҳолатлар ва хотиралар билан яқиндан танишиш истагидагилар учун бу китоб айни муддао бўлиши шубҳасиз.
-
Мингтиллонинг кабоби
Сурхондарёлик адиб ва журналист Хўжамурод Тоштемировнинг ушбу сайланмасига «Ўтов», «Бобоёровнинг жияни» қиссалари, инсон қалб туйғуларини тараннум этган ҳикоялари, ҳажвиялари ва қатралари киритилган бўлиб, адиб ўз асарларида инсонийлик, меҳр-муҳаббат, эзгуликнингумрбоқийлигини ёрқин образларда акс этгириб, худбинлик, такаббурлик каби иллатларни енгил кулги билан фош этган. Ўйлаймизки, ушбу китобдан жой олган асарлар Сиз азиз ўқувчиларнинг кўнгил мулкингиздан муносиб жой олади.
-
Аёл армони
Аёлни тушуниб бўладими? Аёл ҳиссиётини, унинг зиддиятли туйғуларини тўла англаш мумкинми? Файласуфлар бу саволга йўқ деб жавоб беради. Бинобарин, аёл дунёси- тилсимли дунё. Зоҳирий ҳаракатларини кузатиш орқалигина бу оламни қисман эгаллаш мумкин. Ёзувчи Баҳодир Худойберганов Аёл армони романида ўша ғаройиб мавзуга қўл урган. Даставвал дугона тутинган аёлларнинг турмуш сўқмоқларидан қай тариқа илгарилаганини, орзу-истаклари, армону изтиробларини ёрқин тасвирлайдики, бу ҳол насримиз учун деярли янгиликдир. Мазкур романда сиз ҳаётнинг унчалик кўзга ташланмайдиган қирралари талқинига рўбарў келасиз. Худди ана шу хусусият роман қадрини янада оширади ва сизни нотаниш тилсимотлар ифодасига ошно қилади.
-
Бизни ёд этсалар
Дунё адабиётидан бохабарлик, айни пайтда мумтоз адабиёти булоқларидан баҳрамандлик ҳар бир халқ учун марғуб ва матлуб йўл эканлиги исботсиз ҳақиқат. Шунингдек, адабиётнинг турли йўналишлари, жанрлари, поэтик шаклларида яратилган асарлар билан танишиб бориш ҳам ўқувчининг ҳар томонлама камол топишига хизмат қилади Ушбу тўпламдан жаҳон шеърияти намояндалари Луис де Камоэнс Жон Ките, Дилан Томас, Жан Лафонтен, Бо Цзюй-и, Герман Гортер, Ян Хендрик Леопольд, Виллем Клос каби ўнлаб шоирлар- нинг энг сара асарлари жой олган.
-
Лермонтов знакомясь с биографией поэта
Эта книга о жизни и творчестве М.Ю. Лермонтова. Она написана в форме рассказов, объединенных единым поисковым сюжетом. автор знакомит читателя с некоторыми страницами биографии поэта, историей создания романа " герой нашего времени " , расшифровывает лермонтовские рисунки, хранящиеся за границей , приводит новые сведения о друзьях Лермонтова . Отдельная глава посвящена расследованию обстоятельств дуэли и гибели великого поэта.
-
Давлат: насрий достон
Қадимги даврларда давлатни бошқариш, саркардалар билан ишлаш, уларнинг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказиш мақсадида кўплаб тадбирлар ўтказилгани бизга тарихдан маълум. Мана шу каби хусусиятлар инобатга олинган ҳолда ушбу китобга давлатни бошқариш анъаналари, халқ ва давлат ўртасидаги муносабатлар мажмуи киритилган. Айниқса, аскарларни бошқариш, жанговар тактика бораси- даги фойдали маълумотлар ҳам китобдан ўрин олган.
-
Сени бугун кўрмасам бўлмас
Ушбу тўпламга Ўзбекистан халқ шоири Иқбол Мирзонинг элга манзур бўлган муҳаббат қўшиқлари ва янги шеърлари жамланди. Уларни ўқиркансиз, кўнглингизда қадрдон туйғулар яна баҳор гулларидек ифорлар сочишига, самимий, ўйноқи, қуйма сатрлар қулфи дилингизни очишига ишонамиз.