-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Xitoy adabiyoti tarixi.
Xitoy adabiyoti tarixi. O'quv-uslubiy qo'llanma Mazkur o'quv-uslubiy qo'llanma Respublikamiz universitetlari Konfutsiy institutlarida xitoy adabiyoti tarixidan o'tiladigan nazariy amaliy darslarga mo'ljallangan. Qo'llanmada xitoy xalq og'zaki ijod qadimgi xitoy adabiyoti ildizlari, ilk shoirlar va yozma adabiy yodgorliklar, o'rta asrlar xitoy adabiyoti, XVII-XVIII asrlar prozasi, X asr va eng yangi XXR adabiyoti to'g'risida ma'lumot beriladi. Qo'llanmadan universitetlarning filologiya fakultetlari bakala magistr, o'qituvchi va tadqiqotchilari foydanishlari mumkin.
-
Эрк ва эзгулик куйчилари
Филология фанлари доктори Абдурашид Абдугафуровнинг классик адабиётимиз ҳақидаги изланишлари билан ўқувчилар кўпдан буён таниш. китобга олимнинг Навоий. Машраб ва Муқимий ҳақидаги тадқиқотлари киритилди.
-
Эргаш шоир ва унинг достончиликдаги ўрни
Тўпламда этоқли ўзбек халқ шоири Эргаш Жуманбулбул углининг санъаткорлик маҳорати, достончиликдаги ўрни ва совет фольклори ривожига қўшган ҳиссасини ёритувчи мақолалар ўрин олган. Асар адабиётшунослар, фольклористлар, олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчилари ва студентлари, шунингдек, халқ ижоди билан кизикувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Гадоий
Бу тадқиқотда XV асрда яшаб ижод қилган Мавлоно Гадоий девонининг тақдири, лирик мероси ва унинг тавсифи, у яшаган давр ва ҳаётига оид маълумотлар ҳамда шоир лирикасининг тематикаси ва ундаги асосий образлар таҳлил қилинади. Китоб олий ўқув юртлари филология факультетларининг талабалари, аспирантлар, шунингдек ўзбек адабиёти тарихи билан қизикувчи барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Илмдан бошқа нажот йўқ
исолада сохта салафийликнинг келиб чиқиши, бузғунчи ғоялари ва бугунги кундаги фаолият услублари тизимли таҳлил қилинган. Қуръони карим оятлари, ҳадислар, аҳли сунна ва жамоа мазҳаблари, мотуридийлик ақидаси ҳамда машҳур уламоларнинг фикрларига таянган ҳолда сохта салафийларнинг дин асосларидан ўз ғаразли мақсадлари йўлида ислом таълимотларига зид тарзда фойдаланишлари очиб берилган. Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан «Жаҳолатга қарши маърифат» туркумида тайёрланган мазкур рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Шоиру шеъру шуур
Инсон юраги ҳам бир олам. Унинг ҳам баҳор ва кузлари тонг ва тунлари ором ва зилзилалари бор. Шеърият юрак садоси бўлганидан ана шу мураккаб туйғулар оламини ифода қилади.
-
Изқувар Пуаро
Машҳур инглиз ёзувчиси, "детектив қироличаси" Агата Кристининг асарлари дунёнинг юздан ортиқ тилларига таржима қилинган, кўплари саҳналаштирилган. Ушбу тўпламга адибанинг қизиқарли ҳикоялари танлаб олинган. Бу ҳикоялар сирли воқеаларга бойлиги билан ажралиб туради.
-
Олдинда нур бор
Бухоролик ёзувчи Аҳад Ҳасан доми ўз замондошларининг ўй-кечинмалари,орзу-умидларини қаламга олади.
-
Жиноят ва жазо
Жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларидан таркиб топган «Камолот кутубхонаси» рукни бу гал атоқли рус ёзувчиси Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» романини тақдим этади. Асар 1866 йидда ёзилган. Аммо инсон кечинмаларининг эски ва янгиси бўлмаганидек, роман қадри ҳам эскирмаган. Китоб ўзбек тилида бундан аввал 1977 йилда чоп этилган. Қарийб 40 йилдан кейин асарни қайта нашр этишдан мақсадимиз, бугунги китобхонларимизни ўз даврида шухрат қозонган асар талаба ҳаётидан аянчли драма билан таништириш. Романда шу мудаҳиш қотилликнинг узлуксиз уқубатлари билан бирга гўзал муҳаббат тасвири ҳам борки, у китобхон қалбини беихтиёр жунбишга келтиради.
-
Шеърият гавҳари
Филология фанлари кандидати Ботрхон Акрамов ушбу монографиясида поэтик образ табиати поэтик образ яратиш йўллари поэзия образларининг типлари шоирга илҳом берувчи манбалар ҳақида фикр юритилади.
-
Севги афсонаси: роман
Юксак истеъдоди. инсон қалбининг туб-тубида ётган кечинмаларни санъаткорона ифодалаш қобилияти, насрий назми билан XX аср иккинчи ярми турк адабиётининг йирик намояндаларидан бирига айланган атоқли адиб - Яшар Камолнинг ушбу романи жаҳои адабиётининг сара асарлари сирасига киради. 1955 йилда нашр этилган
-
Ўзимни ўрганишни истайман
Ҳаётдан завқланиб, ҳар бир кундан қувониб яшашни билмаган кишилар учун дунё қоронғи бўлиб туюлаверади. Бундай одамлар тез хафа бўладилар. Аксинча, ҳар бир ўтаётган кунидан ҳузурланиб яшайдиганлар оламни бутунлай бошқача қабул қиладилар, уларни хафа қилиб кўрингчи, йўқ бари бир кўнгилларини ғаш қилиш қўлингиздан келмайди. Сиз ўзингиз-чи, қувониб, завққа тўлиб яшайсизми, бошқаларнинг қувончига шерик бўлиб, дилдан кувона оласизми? Умуман, ўзингизга, бошқаларга қандай муносабатдасиз? Ҳаётни тўлалигича қабул қиласизми? Ўз олдингизга қўйган мақсадларни амалга оширишга интиласизми?.. Мазкур китобда шу ва шу каби бир қанча саволларга тестларни ечиш орқали жавоб топасиз. Агар ўзингизда камчилик ва қусурларни топсангиз, руҳшунослар ишлаб чиққан турли психологик машқлар ва ўйинлар орқали уларни бартараф этишингиз мумкин.
-
Ўкинма (Биринчи китоб)
Ушбу китоб сизга "Хушчақчақ ва бахтли бўлинг, яхшилик томонини изланг ва тинчланинг", дейди. Ҳаётга ўз ҳолича боқишни, мамнун, қувноқ ва шод яшашни ўргатади. Йўналишлар, одамлар, замон ва маконлар билан муомала қилишда фитратга зид хатоларни тузатади.
-
Дин, ақидапарастлик ва тахдид
Қўлингиздаги китобча маънавият ва маърифат тарғиботчилари ва кенг оммага мўлжалланган.
-
Шарқни шарафлаб
Якинда Совет делегацияси аъзоси сифатида, Африкадаги Мали республикаси ҳукуматининг таклифига биноан шу мамлакатга қилинган сафардан Сени ғоят соғиниб келдим, тенги йук ва донгдор, ҳаётида ҳамиша баҳор барқарор гўзал менинг азиз ва муқадддас Ватаним; инсоният тарихи ва ҳаётида биринчи бўлиб ақл ва адолат, юксак одамийлик ва инсоф тантанасини бошлаб берган муаззам ва қудратли, мўъжизакор ва кўп тилли халқим; ҳамиша хаёлимни банд этиб, дилимни безаб юрган, ой ва осмон орқали туну ва ҳар ерда кун тўхтовсиз сўзлашиб-суҳбатлашиб турганим беҳад севимли ёр- биродарлар!
-
Мактубот
Адл, ҳалоллик, садоқат, эътиқод, иймон, жавонмардлик, меҳр- муҳаббат, одоб-ахлоқ мавзуларидаги фалсафий мактублардан таркиб топган «Мактубот» ва унинг таъсирида ёзилган «Туҳфат-ул-аҳдон» асарлари XX-аср муқаддимасида ватанимизда тасаввуф йўналишининг фалсафий-маърифий аҳамиятини белгилаб, истибдод даврида ҳам ўзига хос собит букилмаган тафаккур мавжуд эканлигини исботлаб беради.