-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
-
Самарқандда Айнийшунослик
Китобда Садриддин Айний ҳаёти ва ижодига оид вилоятнинг "Овози Самарқанд" ва бошқа нашрларида эълон қилинган ҳамда Самарқанд давлат-музей қўриқхонаси фондида сақланаётган мақолалар тўпланган.
-
Адабиётимиз автобиографияси
Севимли ёзувчиларимизнинг ҳаёт йўли — биографияси бизни ҳамиша қизиқтиради. Ёзувчи биографияси унинг ижодини ўрганишда муҳим манбадир. Мазкур китобда ўзбек совет адабиёти- нинг бир гуруҳ йирик намояндалари ўзлари ҳақида ҳикоя қиладилар, биографиялари билан та- ништирадилар.
-
Шелководство
В учебном пособие рассмотрены: вопросы анатомии и физиологии шелкопряда, его развития от яйца до бабочки, способы ухода за гусеницами.
-
Шелководство
В учебном пособие рассмотрены: вопросы анатомии и физиологии шелкопряда, его развития от яйца до бабочки, способы ухода за гусеницами.
-
Ҳаёт, адабиёт, театр
Филология фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ҳафиз Абдусаматовнинг ушбу китобига турли йилларда ёзилган ўзбек совет адабиёти, театр санъати тараққиётининг актуал проблемаларига бағишланган мақола, мулоҳаза ва рецензиялари киритилган. Китоб адабиётшунос, театршуносларга ва барча санъат мухлисларига бағишланган.
-
Адабиёт илмининг алломаси
Олим, шоир ва академик Воҳид Абдуллаевнинг ҳаёти, фаолияти ҳақида дўстлари, ҳаммаслаклари, шогирдлари ва қариндошларининг эсдаликлари ушбу китобдан ўрин олган. Китоб охирида В. Абдул лаевнинг илмий, ижодий ишлари рўйхати берилган.
-
Ўзбек фольклори немис тилида
Рисолада ўзбек халқ ижодиёти намуналарини немис тилига таржима қилиш тарихи ва шу асосда ўзбек фольклоршунослиги тарихининг айрим масалалари, венгер шарқшуноси Ҳерман Вамберининг ўзбек фольклори намуналаридан қилган таржималарининг қисқача таҳлили ва унинг ўзбек фольклорини ўрганишдаги конкрет хизматлари, шунингдек бошқа таржимонлар томонидан ўзбек эртак ва латифаларини немисча ўгириш принципларига оид баъзи мулоҳазалар баён қилинади.
-
Ривоят ва ҳаёт
Мазкур рисолада халқ оғзаки ижодининг ривоят жанрига оид асарлари таҳлил этилган. Халқчил ғоялар, халқ донишмандлиги, aқл-идроки акс эттирилган, халқ қаҳрамонлари шарафланган бу ривоятлар ҳозирги кунларда ҳам тарбиявий аҳамияти билан ажралиб туради. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбек шевалари лексикаси
Ушбу китобда ўзбек шеваларининг сўз бойлиги таҳлил этилади. Хусусан, ўзбек шевалари луғат бойлигининг кўпайиш манбалари, ўзбек шеваларини озиқлантирувчи бу манбаларнинг турлари, ўзига хос хусусиятлари, шевалар, диалектлар ва лаҳжаларда айни бир тушунчани ифодалаш учун бир сўзнинг ишлатилиши, бундай лексик фарқларнинг типлари, турлари ва моҳияти, турли ўзбек шеваларидаги сўзларнинг шакл ва маъно муносабатларига кўра ўзаро фарқланиши каби масалалар ёритилади.
-
Ўзбек диалектологиясидан материаллар II
Ўзбек диалектологиясидан материаллар тўпламининг 2 қисми диалектология соҳасидаги кўп йиллик илмий тадқиқот ишларининг маҳсулидир. Тўпламдаги материаллар ўзбек тилининг уч асосий лаҳжасига мансуб бўлган диалект ва шеваларнинг фонетик лексик ҳамда морфологик хусусиятларини текширишга бағишланган илмий мақолалардан иборат. Бу мақолалар фактик материалларга бойлиги, оригинал усулда баён қилиниши билан ажралиб туради. Тўплам турколог — диалектологлар, ўзбек тили мутахассислари, она тили ўқитувчилари ва олий ўқув юртлари филология факультетларининг студентлари учун мўлжалланган.
-
Ўзбек диалектологиясидан материаллар I
Ўзбек диалектологиясидан материаллар тўплами Қорабулоқ, Тошкент, Жиззах, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё ва бошқа ўзбек шеваларининг айрим диалектал хусусиятлари ҳақида маълумот беради. Ўзбек диалектологиясидан махсус дарсликнинг йўқлиги олий ўқув юртларида диалектология фани- ни ўқитиш ишини анча қийинлаштирмоқда. Шунинг учун тўпламдаги мақолалардан ўзбек диалекто- логиясини ўқитишда материал сифатида фойдаланмоқ мумкин. Умуман, бу тўплам филолог студентлар, диалектолог ва туркологлар учун мўлжаллангандир.
-
Ўзбек нутқи маданияти очерклари
Ушбу китоб нутқ маданияти соҳасининг баъзи назарий масалаларини ўрганишга бағишланган бўлиб, унда нутқ маданияти тушунчаси, адабий тил, адабий норма ва нутқий услублар билан нутқ маданияти орасидаги ўзаро муносабат каби масалалар ёритилган. Китоб тилшунослар, олий ўқув юртининг ўқитувчи ва студентларига, шунингдек, нутқ маданияти масалалари билан қизиқувчи кенг китобхонларга мўлжалланган.
-
Туркий адабий тилларнинг ўрганилиши тарихидан
Ушбу рисодада Ўрхун- енисей ва қадимги уйғур обидаларининг ўрганилиши тарихи келтирилган. Бу соҳада олимларнинг фикрлари баён қилинган. Айрим проблемалар бўйича танқидий мулоҳазалар берилган. Туркийшуносликда тадқиқ қилиниши лозим бўлган масалалар ҳақида фикр билдирилган.
-
Сад богов
В книге написано о известного английского ученого и писателя-натуралиста Джеральда Дарелла о его детских годах, проведенных на острове Корфу.
-
Птицы открытых и околоводных пространств РФ
Пособие предназначено для определения птиц в полевых условиях. Определение птиц производится по их величине, которую можно сравнивать с размерами.
-
Практикум по зоологии беспозвоночных
В книге дано подбор объектов для практических занятий определяется рядом моментов- типичностью животного для изучаемой систематической группы, доступностью получения материала.