-
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
-
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
-
Atrof muhitni muhofaza qilish. Ekologiya
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Ўзбекистон қовунлари. Атлас
Китобда халқ селекционерларининг мавжуд қовун навларини яхшилаш ва янги энг яхши навлар етиштиришдаги кўп йиллик ишлари умумлаштирилган.
-
Исириқнинг сирли ҳусусиятлари
Ушбу кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган рисолада қадимги Шарқ табобатида кенг қўлланилган доривор ўсимлик- исириқнинг шифобахш ҳусусиятлари, исириқ алкалоидларининг сирини аниқлаш, унинг тутунини киши организмига таъсири, илон ва бошқа жониворлар заҳарига қарши ишлатилиши ҳақида қизиқарли ҳикоя қилинади.
-
Абу Али ибн Синонинг соғлиқни сақлашга доир рисолалари
Ушбу китоб Ибн Сино қаламига мансуб икки рисоланинг филологик тадқиқиот билан таъминланган таржимасидир. Ҳар икки рисола соғлиқни сақлашга бағишланган.
-
Информационные технологии часть 2
Лабораторный практикум предназначен для обучающихся по дисциплине «Информационные технологии» по направлению подготовки 08.03.01 Строительство, профилю Промышленное и гражданское строительство. Практикум составлен в соответствии с учебным планом по указанному направлению подготовки бакалавра и рабочей программой дисциплины.
-
Ўзбекистон яйловлари
Ўзбекистон- пахтакор, чорвадор ва боғбонлар ўлкаси. Бу ўлканинг бир томони мағрибдан машриққа, бир томони олтин уфққа туташиб кетган беадад қир-адирларда, чўллари ва яйловларида минг-минглаб чорва боқилади.
-
Боғ ва токзорларда механизациядан фойдаланиш
Китобчада механизаторларнинг илғор тажрибалари, боғ ва токзорлар парвариши билан боғлиқ ишларни механизациялаштириш масалалари баён этилади. Шунингдек мавжуд машина ва мосла маларнинг ҳамда боғдорчилик- токчилик хўжаликлари рационализаторлари томонидан тайёрланган механизмларнинг тасвири берилади. Бундан ташқари, мева дарахти ва ток кўчатларини парвариш қилишда ишлатиладиган машиналар комплекти ҳақида фикр юритилади.
-
Бегона ўтлар ва уларга қарши кураш
Ушбу рисолада қишлоқ хўжалигига катта зарар етказадиган бегона ўтларнинг экологик ва биологик ҳусусиятлари ҳамда уларга қарши кураш чоралари ҳақида қисқача ҳикоя қилинади.
-
Сабзавот резавор мевалар зираворлар хосияти
САБЗАВОТ, РЕЗАВОР МЕВАЛАР ВА ЗИРАВОРЛАРДА ИНСОН ОРГАНИЗМИ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ОҚСИЛ, ЁF, ВИТАМИН, МИНЕРАЛ ТУЗЛАР КАБИ КЎПЛАБ ФОЙДАЛИ МОДДАЛАР МАВЖУДДИР. КИТОБДА ТАБИАТ НЕЪМАТЛАРИНИНГ ШИФОБАХШЛИК ҲУСУСИЯТЛАРИ ҲАҚИДА, ШУНИНГДЕК УЛАР АСОСИДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН ДАМЛАМАЛАР, ДАРМОНБАХШ ТАОМЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР ЁРИТИЛГАН.
-
Заҳарли ўсимликларнинг фойдаси ва зарари
Ушбу брошюрада республикамиз территориясида ўсадиган заҳарли ўсимликларнинг турлари кўрсатилади, ем-хашакларни заҳарланишдан сақлаш усуллари гапирилади. Шу билан бирга, кўпгина заҳарли ўсимликларнинг фойдали томонлари кўрсатилади.
-
Хотираларим
Димитрий Николаевичнинг хотираларига доир ёрқин саҳифалар унинг туғилган жойи— Шарқий Сибирияга бағишланган. Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ўспирин йигитнинг балоғатга етиши ва студентлик йилларининг таърифи, шунингдек Москва қишлоқ хўжалик академиясинииг тарихи ва ундаги илмий ҳаётнинг ривожланиши китобда муфассал ёритилган.
-
Ўсимликларни муҳофаза қилиш-умумҳалқ иши
Ушбу рисолада ноёб ўсимликларнинг доривор, хом ашёбоп, манзарали турлари баён этилиб, уларнинг нафакат ўсиш жойлари, балки турлари ҳам тобора қисқариб бораётганлиги, уларни муҳофаза этиш чоралари ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Томорқада ток ўстириш
Китобчада томорқа ва шахсий боғларда ток ўстиришнинг ўзига хос ҳусусиятлари баён этилган.
-
Ҳужум марраси
Космонавт-учувчи Береговой орбитада тўрт кеча-кундуз бўлди, лекин бунга бутун бир умр, муттасил кураш ва машаққатларда кечган каттагина бир инсон умри сарфланди. Аэроклубдаги ўсмирлик даври фронт йиллари, ўн олти йил синовчи-учувчи бўлиб ишлагани космонавт-учувчи бўлиб етишуви учун зарур тажриба, юксак маҳорат ва бошқа фазилатлар орттиришида унга хила қўл келди. Бу китобда Георгий Тимофеевич Береговойнинг серташвиш, лекин ҳаққоний ва ёрқин ҳаёт йўли билан танишасиз.
-
Чой ҳақида
Тавсия этилаётган мазкур китобдан чой ўсимлигининг пайдо бўлиши ва уни шифобахш неъмат сифатида кенг ёйилиши оммабоп тарзда баён этилади. Муаллиф сизни чойнинг биологияси ва унинг ҳоссалари, инсон ҳаётидаги аҳамияти, ўстириш шарт-шароитлари ва қайта ишлаш усуллари билан таништиради. Сиз чой ҳақида дунё илми ва амалиётининг вужудга келиши ҳамда уларнинг ҳозирги аҳволи, шунингдек жаҳон агросаноат ишлаб чиқаришида тобора салмоқли ўрин эгаллаётганлиги ҳақида тушунча ҳосил қиласиз.
-
Музаффар Зоҳидхонович Ҳомудхонов
Қўлингиздаги брошюрада машҳур олим, Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг академиги М. 3. Ҳо- мудхоновнинг ҳаётий йўли, илмий изланишлари ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Ўзингизни биласизми
Сизга тавсия этилаётган рисолада одам организми, унинг системалари ва органларининг тузилиши, улар фаолияти ҳақидаги маълумотлар оммабоп тарзда баён этилган. Муаллиф рисолада одам анатомияси фани соҳасида қарийб қирқ йил олиб борган илмий изланишлари замирида жамлаган ғоялари билан ўртоқлашади.