-
-
-
Atrof muhitni muhofaza qilish. Ekologiya
-
-
Tabiiy va aniq fanlarning umumiy va kompleks muammolari
-
-
-
-
-
Саноат экологияси
Мазкур ўқув қўлланмада экология фани ривожланишининг қисқача тарихи Ўзбекистоннинг ҳозирги даврдаги экологик муаммолари, табиатда ўсимлик ва ҳайвонларнинг ўрни, экосистемалар тавсифи, биосфера, атмосфера, гидросфера каби масалалар ёритилган.
-
Ўсимликлар физиологиясидан амалий машғулотлар
Ушбу қўлланмада ўсимликлар физиологиясининг асосий бўлимлари ҳисобланган ҳужайра физиологияси, сув алмашинуви, фотосинтез, нафас олиш, минерал озиқланиш, ўсиш ва ривожланиш, ўсимликларнинг чидамлилиги, ҳужайранинг физиологик фаол моддаларига тегишли лаборатория ишларини классик ҳамда замонавий услубларда бажариш йўллари тўла баён қилинган. Қўлланмада амалий машғулотларни бажариш учун зарур асбоб ва ускуналар, кимёвий ва биологик препаратлар, ишни бажариш тартиби, расм ва жадваллар келтирилган.
-
Оила тарихи ва ҳуқуқ.
Оила ҳаёти,тарихи,ҳуқуқи ва бошқа зарурий жихатлари ҳақидаги бу китоб ўзининг кенг қамровлилиги билан ўқувчи диққатини жалб этади.
-
Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш
Маълумки, ҳозирги вақтда инсоннинг табиатга таъсири натижасида ташқи муҳитнинг кескин ўзгариши энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолди. Қўлланмада ана шу хусусда баҳс этадиган экология фани, унинг қисқача тарихи, муҳим абиотик, биотик ва антропоген омиллар ва уларга тирик организмларнинг мосланишлари, популяциялар, экологик системалар ҳамда биосфера ва инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларнинг баъзи бир хусусиятлари, республикада табиатни муҳофаза қилиш каби мавзулар юзасидан умумий маълумотлар келтирилган.
-
Экология
Қўлланмада экология фанининг қисқача тарихи, экологик муаммолар, тирик организмларнинг ташқи муҳитга мосланишлари, популяциялар экологияси, биоценоз, биогеоценоз ва унга инсон фаолиятининг таъсири, шунингдек минтақавий экология ҳақида умумий маълумотлар келтирилган.
-
-
Inson va tuproq
O`quv qo`llanma: Inson planetasi va tuproq, Tuproq namligi - uning qoni, Tuproq eroziyasi, Dunyo tuproqlari va muammolari, O`zbekistonda qanday tuproqlar tarqalgan kabi mavzularni o`z ichiga oladi.
-
Ўсимликлар физиологияси ва микробиология асослари
Ушбу ўқув қўлланмада ўсимликлар ҳужайрасининг физиологияси, ўсимликларнинг сув режими, карбонат ангидридни ва минерал моддаларни ўзлаштириши, моддалар алмашинуви, ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш масалалари қўриб чиқилади.
-
Ўсимликлар биокимёсидан амалий машғулотлар
Қўлланмада оқсиллар, аминокислоталар, нуклеин кислоталар, ферментлар, витаминлар кимёси бўйича бир қатор лаборатория ишлари келтирилган.(Диёра)
-
Ахборот технологиялари
Ўқув қўлланма ахборот технологияларидан мутахассис бўлмаган магистратура талабалари, хамда олий таьлим муассалари бакалавриат талабалари, илмий ходимлари ва аспирантлари учун мўлжалланган.
-
Гистология
Маълумки, шу вақтгача "Гистология" курсидан дастур асосида дарслик ёзилган эмас. Шуни назарда тутиб, ушбу қўлланмада умуртқалардан амфибиялар, рептилиялар, қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар тўқималарининг гистологик тузилишига оид маълумотлар замонавий усуллардан фойдаланиб, ҳозирги замон талабаларига жавоб берадиган даражада ёритилган. Қўлланма университетлар ва педагогика инситутларининг биология факультетлари талабаларига мўлжалланган.
-
Юксак ўсимликлар систематикаси
Қўлланма 8 бўлимдан иборат бўлиб, унда риниятоифа, йўсинтоифа, плаунтоифа, псилоттоифа, қирқбўғимтоифа, қирққулоқтоифа, қарағайтоифа ва магнолиятоифа ўсимликлар ҳақида маълумотлар келтирилган.
-
Зоология
Қўлланмада ҳайвонот дунёсининг систематик гуруҳлари, уларнинг ҳаёт тарзи, кўпайиши ва шулар билан боғлиқ ҳолдаги экология асослари баён қилинган. Бу ўқув қўлланма педагогика институтларининг педагогика ва бошланғич таълим методикаси факультети талабалари учун мўлжалланган. У талабаларни ҳайвонот дунёси ва уларнинг систематик гуруҳлари ҳамда улар вакилларининг ҳаёти ва экологик асослари билан таништиради.
-
Ўсимликлар систематикасидан амалий машғулотлар
Мазкур қўлланма талабларнинг лаборатория машғулотлари давомида ишни мустақил бажаришга, фикрлашга, хулосалар чиқаришга ва билимларни тиклашга қаратилган. Ўқитувчи талабаларга, айниқса, ёпиқ уруғли ёки гулли ўсимликлар турларини аниқлашда маҳаллий материалларни тўғри танлаши ва аниқлагичлардан фойдаланиш йўлларини ўргатиши лозим.
-
Физика
Қўлланма тўрт қисмдан иборат бўлиб, I-қисми физика курсининг "Механика", II-қисми "Молекуляр физика", III-қисми "Электродинамика асослари" ва IV-қисми "Оптика ва атом, ядро ва элементар заррачалар физикаси" бўлимларидан иборатдир. Қўлланмада "Оддий механизмлар" ва "Гидроаэростатика ва гидроаэродинамика" бўлимлари тўлдирилган.
-
Элементар физика масалалари
Ушбу қўлланма олий ўқув юртларига кирувчилар учун мўлжалланган. Шунингдек китоб ўрта мактаб, ўрта махсус ҳамда ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари учун ҳам элементар физика масалаларини ечиш билим ва малакаларини ҳосил килишда қимматли дастуриламал бўлади. Ҳар бир бобда берилган назарий материал эса тест бўйича тайёрланувчи абитуриентлар учун қўл келади.