-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Madaniyat. Madaniyatshunoslik
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
-
-
-
Madaniyat. Madaniyatshunoslik
-
Madaniyat. Madaniyatshunoslik
-
Ҳозирги замон Эрон адабиёти
Адабиётшунос олим М. Рузбеҳнинг қаламига мансуб ушбу китобда ҳозирги замон Эрон адабиётининг ривожланиш босқичлари, йирик намояндаларининг ҳаёти ва ижоди хусусида сўз юритилади. Китоб шарқшунос мутахассислар, ўзбек ва тожик филологияси факультетлари профессор-ўқитувчилари ва талабаларига мўлжалланган.
-
Амир Темур туғилган жой ёхуд занжирсарой қиссаси
Бадиа, ёинки, тадқиқот - қиссада соҳибқирон туғилган жой ҳақидаги манбалар гувоҳлиги қаламга олинади, ривоятларга нигоҳ ташланади. Улуғ бобомиз болалиги билан боғлиқ воқеалар зуваласида мўғуллар босқини, сиёсий воқеа-ҳодисаларга ғаразли баҳо беришдек сўнгги давр фани иллатларига ҳам муносабат билдирилади.
-
Туркистон русиё босқини даврида
Қўлингиздаги рисола Туркистон ўлкаси тарихининг энг долзарб масалаларидан бирига багишланган. Унда Туркистон ўлкасининг чор Русиёси томонидан босиб олиниши, ўлкада огир мустамлакачилик сиёсати, босқинчилик зулмига қарши ўлка халқларининг миллий-озодлик ҳаракатлари жуда куплаб манбалар ва архив ҳужжатлари асосида баён этилади. Муаллифлар чор Русиёси мустамлакачилик зулми шароитида ўлкадаги ижтимоий-сиёсий ва маданият масалалари, хусусан жадидчилик ҳаракати муаммоларига ҳам катта эътибор берганлар.
-
Давр ва инсон
Мазкур рисолада ўзбек адабиётшунослигимизнинг муҳим жиҳати - насрда ритм, ахлоқ, ҳаёт ва конфликт, давр ва инсон, шунингдек, ишчи образининг шаклланиши, ривожи хусусида фикр юритилади.
-
МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛЛИК ВА СИЁСИЙ МАДАНИЯТ
Ушбу рисолада фалсафий тафаккурнинг муҳим муаммоларидан бири - «комил инсон» тушунчасининг шаклланиш манбалари, бар- камол инсон қиёфасини белгилашда маънавият ва сиёсий маданият- нинг ўрни ҳамда аҳамияти ҳақида фикр юритилади. Муаллиф «маъ- навий баркамоллик» ва «сиёсий маданият» тушунчаларининг Шарқ ҳамда Ғарб фалсафасидаги ўзига хос талқинларини таҳлил этиб, улар бугунги миллий истиклол гояси ва мафкурасида қандай маъно- мазмун касб этаётганига эътиборни қаратади. Рисола теран фалсафий мулоҳазаларга, ҳаётий ва илмий далил- ларга бой. Энг муҳими у содда ва равон тилда, мароқли услубда ёзилган. Китоб, аввало, илмий жамоатчилик, сиёсатшунос ва ҳуқуқшунос олимлар, маънавият соҳаси ходимлари, илм ва билим масканлари тадқиқотчилари ҳамда талабаларига, қолаверса, кексаю ёш, каттаю кичик - барча китобхонларга, маърифат аҳлига мўлжалланган. У барча юртдошларимизга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Нозик иборалар
Китобга аз-Замахшарий ижодидагина эмас, бутун ислом маданиятига муҳим ўрин тутувчи "Нозик иборалар" рисоласи тўлалигича критилди.
-
Қаҳқаҳанинг қудрати
Кулгининг аҳамияти ҳақида кўп гапирилган. У ҳақидаги салбий фикрлар ҳам талайгина. Лекин у маълум мақсадга йўналтирилганда кучли бир қуролга айланади. Шоир Маҳмуд асарларида ана шу қудратни ҳис этиш мумкин. Адабиётшунос олим Муҳаммадали Маҳмудовнинг мазкур рисоласи ўқувчида қизиқиш уйғотади.
-
Самарқанд маҳаллаларининг ўтмиши ва бугуни 2-қисм
Ушбу китоб Самарқанд шаҳрининг маҳаллалари тарихи ҳақида иккинчи китобдир. Учинчи китоб ҳам якин орада ўз ўқувчиларини қўлига тегади. Ҳурматли маҳалладошлар, китобнинг мазмуни ҳақида, ўз маҳаллангизнинг фаол аъзоси сифатида фикрларингизни китоб муаллифларига етказасизлар деган умиддамиз.
-
Ҳофиз Шерозий ва ўзбек адабиёти
Адабиётшунос, филология фанлари номзоди М. Азимовнинг ушбу китобида XIII асрда яшаб, ижод этган улуғ форс-тожик шоири Ҳофиз Шерозий ижодининг ўзбек адабиётига таъсири, шоир ғазалларининг ўзбекча шарҳ ва таржималари асосида уни тушуниш, талқин ва таржима этиш муаммолари хусусида фикр юритилади.
-
ЎЗБЕКИСТОНДА 1916 ЙИЛГИ ХАЛҚ ҚЎЗҒОЛОНИНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ
Ушбу рисолада Фаргона областида бўлиб ўтган 1916 йилги халқ қўзғолонлари ҳақида сўз юритилади, шунингдек, қўзголон қатнашчиларининг хотиралари баён қилинади.
-
МАЪНАВИЯТ САБОҚЛАРИ
Мустакиллик - бу аввало, соф ғоявий-сиёсий, мафкуравий цивилизация. Маънавият, маърифат ва мафкура жамиятнинг тараккиёт талаблари ва эҳтиёжларига, руҳий уйғун бўлса, халкни, миллатни камолотга бошлайди, манфаатларига зид келгудек бўлса, халокатга етаклайди, маънавий-ғоявий манкуртликка олиб келади. Маданий- маънавий жихатдан қашшоқ бўлган мамлакат буюк, порлок истикболга эга бўла олмайди. Ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тараккиёт такдирини маънавий-маърифий, ғоявий, сиёсий-хукукий жиҳатдан етук ва баркамол кишилар ҳал қилади, «Халқнинг маънавий руҳини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш Ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг энг муҳим вазифасидир», дейди юртбо- шимиз Ислом Каримов.
-
МАЪНАВИЯТ ВА ТАРАҚҚИЁТ
Кенг маънода инсонни, умуман кишилик жамиятини маъ- навиятсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қадим-қадимдан буюк му- тафаккирлар, олиму уламолар, бадиий ижод намояндалари ко- мил инсонни тарбиялаш ва шу орқали юксак маънавиятли жа- миятни қарор топтириш учун турли-туман ғояларни илгари суриб келганлар. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, жамиятнинг бошқа соҳалари қатори маънавиятни ривожлантиришга ҳам устувор вазифа сифатида қаралиб, бу борада изчил ишлар амалга оши- риб келинмокда. Абдураҳим Эркаевнинг ушбу китобида маънавият тушунча- си бошқа ижтимоий-фалсафий тушунчалар, категориялар би- лан қиёсланган ҳолда кенг ва теран таҳлил этилади, маънавият- нинг янги жамият қуришдаги ўрни ва аҳамияти батафсил ёри- тиб берилади.
-
Маънавият гулистони
Миллий истиклол ғоясини халқимиз қалби ва онгига етказиш барчамиз учун, айниқса, ижодкор зиёлилар учун муҳим вазифа ҳисоб- ланади. Китобхонлар эътиборига ҳавола этилаётган ушбу тўплам му- аллифларининг бадиий публицистик мушоҳадалари ана шу вазифа масъулиятидан туғилган. Китоб миллий истиқлол ғоясини тарғиб этиш ва ўқитишда қўшимча мутолаа манбаи бўлиши мумкин.
-
Маънавият юлдузлари
Шарқ мамлакатлари... Шарқ фалсафаси... Шарқ мўъжизаси... Жаҳон ци- вилизациясининг бугунги тараққиётига тамал тошини қўйган буюк Шарқ юзлаб, минглаб даҳоларни етиштиргани ҳеч кимга сир эмас. Бу даҳоларнинг кўпчилиги ҳақида тўлиқ ёки қисман маълумотга эгамиз. Лекин яна бир қанча буюк мутафаккир ва донишмандларимиз борки, улар тўғрисида ҳатто тасав- вурга ҳам эга эмасмиз. Ушбу китоб худди шу йўналишга хизмат қилиб, бутун- гача укувчилар нигоҳидан деярли пинҳон ётган, IX асрлан ХХ аср бошигача Марказий Осиёда яшаб ижод этган кўплаб аждодларимиз машҳур шоир- лар, фалакшунослар, риёзиётчилар, муҳаддислар ҳаёти ҳақида қисқача маълу- мот бериб, уларнинг қиёфасини намоён этиши билан маданият ва илм-фан оламига муҳим ҳисса бўлиб қўшилади. Китоб олий ўқув юртлари талабаларига ва маданий меросимизга қизиқ- кан кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
“MАSNАVIYI MА’NАVIY” DАN HIKОYALАR, MАSАLLАR, HIKMАTLАR
Shаrqning buyuk аllоmаsi, mutаfаkkiri Jаlоliddin Rumiy ijоdi mа’nаviy tаrbiyaning tаmаl tоshi dеsаk mubоlаg’а bo’lmаydi. Uning mа’nаviy mеrоsi Shаrq vа G’аrbgа birdеk tаnish. Аyniqsа “Mаsnаviyi mа’nаviy” аsаri hаnuzgаchа ko’p tillаrgа tаkrоr vа tаkrоr tаrjimа qilinib оlimlаr tоmоnidаn shаrх bеrilmоqdа. O’rtа Оsiyodа XIV аsrdаn bоshlаb Rumiy ijоdigа munоsаbаt yuksаk dаrаjаgа ko’tаrilgаn. Аbdurаhmоn Jоmiy, Аlishеr Nаvоiy, Husаyn Vоiz Kоshifiy, Shаyх Оdinа Muhаmmаd Хоrаzmiy, kеyinchаlik esа Mirzо Аbdulqоdir Bеdil, Bоbоrаhim Mаshrаb kаbi buyuk so’z ustаlаri Rumiyni o’zlаrigа ustоz dеb bilib, uning аsаrlаridаn ilhоmlаnib, ilmiy-tаriхiy, bаdiiy аsаrlаr yarаtgаnlаr.
-
MEXHAT МУНОСАБАТЛАРИ ВА МЕНТАЛИТЕТ
Ушбу рисолада миллий менталитетнинг меҳнат муносабатларига таъсири, меҳнатнинг азалий қадрият сифатида баҳоланиши, оилада меҳнатга янгича муносабатнинг шаклланиш омиллари, устоз-шогирд муносабатларининг ижтимоий хусусиятлари ҳамда Япония тажрибаси асосида меҳнатга ёндашувнинг айрим қирралари ҳақида фикр юри- тилади. Рисола меҳнатнинг ижтимоий муаммолари билан шуғулланаётган мутахассислар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган,