-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Ризолик излаб
Ҳадис илми яшаш, комил инсон бўлиш йўлларини кўрсатувчи нурдир. Агар ихлос билан мутолаа қилсангиз, дардингизга дармон топасиз, хатоларингизни пайқаб қоласиз, кўнглингизда хайрли иштиёқлар туғилади. Инсон қалбан покланмагунча жамиятга фойдаси бўлмас. Ҳадислар эса инсон руҳиятини тозартирувчи халқчил, сингишимли омиллардан биридир. Китобда қирқта ҳадисга суянган ҳолда, инсон дунёсининг синоатлари, руҳият манзаралари, феълидаги афзалликлари ва нуқсонлари ҳақида мулоҳаза юритилди.
-
Ойбегим менинг
Бу китобда ифтихор туйғуси ҳам, Зарифа опанинг ҳаётининг маъно ва мазмуни тўлиқ акс этган. Ўйлайманки бу китобни ўқиган хар бир китобхон қалбида Ойбекдек улуғ адиб ва инсонга ҳурмат ва муҳаббат туйғулари порлаб юборади.
-
Заҳарли ғубор: илмий-фантастик қисса
Капитализм жамияти кишини худбинлик руҳида тарбиялайди. Катта истеъдодга эга бўлган Чарльз Лонг ҳам истеъдодини ўзининг оламга ягона ҳукмдор бўлишдек беъмани истагини амалга оширишга сарф қилади. Лекин совет олими Исмоил Умидовнинг зарбасига учраб мағлуб бўлади.
-
Танланган асарлар
Ўзбекистан Қахрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов “Танлан ган асарлар”ининг саккизинчи жилди кейинги икки ярим йилда ёзилган руҳият ва чукур фалсафийлик омихта бўлган янги шеърлардан жамланди. Зукко шеърхонлар улкан шоир ижоди янги мавзулар, янги ифода воситалари билан бойиганига, давр ва халқ шахс ва жамият, инсон ва унинг қалби, нур ва зиё, муҳаббат ва нафрат, яхшилик ва ёвузлик, самимият ва ҳасад, меҳр ва қабохат сингари ўлмас ва азалий мавзулар янги ифода воситалари орқали очиб берилганига ишонч ҳосил килиб, янги шоирона нигоҳдан завқ оладилар, деб умид қиламиз.
-
Токчадан топилган хазина
Юсуф Сиддиқовнинг ушбу китоби ўткир сюжет асосида яратилган бўлиб, воқеалар шиддат билан ривожланади. Асар қаҳрамонларининг ҳарактерлари кескин тўқнашувлар орқали очилади ва кишини ўзига ром этади. У Сизга манзур бўлади деб, умид қиламиз.
-
Сунбуланинг сўнгги оқшоми
Шеърият - муболағани, оширма гапни кўтариши мумкин. Ерни осмонга олиб чиқиб, фалакни заминга тушириб санъат яратиши мумкин. Аммо, насрда йўл бошқа - қаламкаш бор санъатини ҳақиқат ва мантиқ устига қуришга мажбур. Санжар Турсуновнинг ушбу бир тўплам ва бир ҳўплам қисса ва ҳикоялари ҳаётнинг энг оддий лаҳзаларидан, энг оддий воқеаларидан гўзал картиналар яратгани билан қадрли.
-
Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб
Ушбу асар ўзбек китобхонлари орасида "Саодат асри қиссалари" "Ўгай она" каби асарлари билан танилган А.Лутфий Қозончининг навбатдаги йирик асаридир. Унда Умар ибн Ҳаттоб ҳаёти қаламга олинади.
-
Рустамхон
Оқтош вилоятида Султонхон деган подишо ўтган экан. Унинг уч хотини бўлиб, аммо улар туғмас экан. У фарзанд тилаб юришлари, фарзанд ортидан тортган изтироблари баён этилган.
-
Жаннат ўзи қайдадир
Адибнинг ушбу китобига унинг асосан кейинги йилларда бир йиллик ижодий маҳсули жамланди. Турли жанрларга мансуб бу асарларни замон ва замондошлар орасидаги муносабатлар бирлаштириб туради.
-
-
Ўз ўзига ишонч ҳосил қилиш ва нотиқлик санъати
Аксарият ҳолларда кўпчилик омма олдида сўз юритаётганда иккиланади. Айнан шу муаммоларни ҳал қилишда,ҳаяжонни босишда ушбу китоб сизга кўмак беради.
-
Besh bolali yigitcha
Bolalik - beboshlik , deymiz. Ammo bu davr zahmatlarga, mashaggatlarga limmo-1im bo`lsa -chi? Beboshlikka, sho`xliklarga o'rin golarmikan? Bunday bolaning galbi , dunyosi kattalar hayotiga yagin bo`ladi . O'zi bilib-bilmay taffakuri o'sib, irodasi metin insonga aylanadi. Sevimli adibimiz Xudoyberdi To'xtaboyevning gayta-gayta о`giladigап ishbu asarini siz, aziz kitobxonlarga hadya etayotganimizdan mamnunmiz.
-
Аламли дунёда аламли гулим
Инсоният яралгандан буён, инсонга одам деган буюк ном берилгандан бери сўз яшаб келмокда. Она боласини и сўз билан чақиради. Бола ҳам онасига сўз билан талпинади. Атрофимизни ўраб турган борлиқнинг моҳияти ҳам аслида сўзлардан таркиб топган. Дунёда сўздан-да қудратли куч йўқ. Инсонларни комилликка элтган ҳам, тубанликка қулатган хам сўздир. Бағритошларни симобдай эритган, золимни жаҳлидан туширган, душманни дўст қилган ва ёрнинг юрагига хам кириб борган сўздир. Азиз китобхон, ушбу китобда севимли шоирингиз Сирожиддин Саййиднинг қарийб қирқ йилдан ортиқ ижод намунаси СЕВГИ , МУ- ҲАББАТ , СОҒИНЧ ва АРМОН туйғуларини тараннум этган шеърларини жамладик. Муҳаббат ҳақида шеърлар сизга манзур бўлишига ишонамиз...
-
Жаннати одамлар: 4 Жилдлик. 2- жилд
Ушбу эртак-қиссаларни энг аввало меҳрибон бобожонлар суюкли набираларига ўқиб берсинлар, сўнгра суюкли набиралар ёнбошлаб ётган бобожонларига ўқиб берсинлар. Ҳар икки томон қиссанинг «маззасини шимиб» тургунча, энди бувижонлар асалдек ширин қизларига ўқиб берсинлар. Кейин муаллифга «Эй Худойберди бобо, ўзингизнинг бобонгиз билан эртакчи энангиз ҳақида ёзибсизу, нега менинг бобом билан кўзойнак таққан бувижоним ҳақида ёзмабсиз, нега, нега, нега» деган мазмунда хат ёзиб, бобожони айтган маталдан, бувижони айтган эртакдан биттадан қўшиб жўнатсинлар.
-
Охирзамон нишоналари
Ёзувчининг янги фалсафий романи- охирзамон нишоналарини ўқир экансиз, бу фикрнинг ҳақ эканлиги, нималар нишона эканлигининг гувоҳига айланиб борасиз.
-
Оддий айрилиқ
Ўзбекистан халқ шоири Анвар Обиджон назм, наср, драматургия, публицистика сингари жанрларда қалам тебратиб келаётган серқирра ижодкордир. Асарлари юморга бойлиги, айни чоғда, фалсафий фикрларнинг салмоқдорлиги билан ажралиб туради.Ушбу китобга муаллифнинг бири ўта қизиқ бири саргузаштларга бой асарлари танлаб киритилди. Булар орасида журналда босилибоқ жуда машҳур булиб кетган Мўттивой ҳақидаги қисса ҳам бор.