-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Ғалаба
Атоқли совет адиби Александр Чаковскийнинг ушбу «Ғалаба> романи Улуғ Ватан уруши мавзуида. Ёзувчи мавжуд жангномаларидан фарқли уларок бу асарида урушнинг мантиқий хотимасига алоҳида кенг ўрин бе ради, совет Олий Бош Қўмондонлигининг тактик ва стратегик маҳоратини марок билан тасвирлайди. Шунингдек романда Черчилль ва Трумэен бош- чилигидаги империалистик юқори доиралар риёкорлиги фактик материал- лар асосида фош этилган.
-
Shum bola
Rastalar obod. Qaymoq bozorining burilishida, mahkamaning boshida Ilhom samovarchining kattakon choyxonasi bo‘lib, unda grammofon chalinadi. Turli-tuman plastinkalar orqali To‘ychi hofiz, Hamroqul qori, Hoji Abdulaziz va Farg‘ona yallachi xotinlari ketma-ket maqomlar, yallalar, ashulalar aytadi. Choyxonada joy yetishmaydi.
-
Тоғлар ҳам садо берди
Америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний навбатда эътиборингизга ҳавола этилаётган асари орқали яна ўша мавзуга– уруш ҳаётини барбод қилиб юборган инсонлар тақдирига мурожаат қилади. Бу гал асарда яхлит бир қаҳрамон йўқ. Пари, Абдулла, Парвона, Наби, Маркос, Адел, Идрис, Ваҳдатилар – уларнинг ҳар бири ўз тақдири мисолида яшаётган жамияти, ўзини ўраб турган ижтимоий муҳит ҳақида ўқувчида маълум тасаввур уйғотади. Онасидан ёлғиз ёдгори – синглисини ўз бағрида улғайтирган, аммо кейинчалик болалик хотиралари бутунлай унут бўл- ган ҳолда, бошқа она бағрида улғайган қиз тақдири; ўз виждони олдида покланишни истаган, биргина мактуб орқали қалбидаги ҳақиқатларни ошкор қилган Наби ҳаёти; юзларини ит таниб бўлмас даражага солган қизининг келажак ҳаётини бутунлай дугонаси измига ташлаб, «ошиғи» ортидан кетган аёл қисмати – уларнинг ҳаммаси ҳақида ушбу китобда ўқийсиз.
-
Қорақуш юлдузининг сири
«Беш ташаббус - беш китоб» лойиҳасининг навбатдаги китоби Исажон Султон асарларидан тартиб берилди. Тўпламга «Генетик», «Боқий дарбадар» романлари, «Робия Балхий қиссаси», ҳикоялар ва бир эссе жамланди. Бу китобга киритилган асарлар улуғ аждодларимиз, бой тарихий меросимиз ва юксак маънавиятимиз - бир сўз билан айтганда - ўзлигимиз ҳақидадир.
-
Харобадан чиққан машҳурлар
Қўлингиздаги китоб ўз даврининг машҳур кишилари, ҳаётда муваффақият қозонган инсонлар ҳақида. Улар омма эътиборига тушиб олқишлар олишиб, омма эътиборида бўлишган. Китобда шунингдек, муваффақият қозониш тамойиллари молиявий мезонлар, буржлар дунёсига оид маълумотлар ҳам ўрин олган.
-
Кеча ва кундуз
Ушбу китобда Чўлпоннинг йирик асарларидан бири бўлмиш, романи киритилган. Гарчи романнинг иккинчи қисми ёзиб тугатилмаган бўлса-да, унинг бошланиш саҳифалари ҳам сизни эътиборсиз қолдирмайди.
-
Меҳр қўшиғи: Гул баргига ёзилган хатлар
Ушбу китобда таниқли адабиётшунос олим, адиб Иброҳим Ғафуровнинг туркум мансуралари ва ҳикоялари жамланган. Муаллифнинг ўзига хос услубда инкишоф этган бу битиклари китобхонни ўйлашга, тафаккур қилишга ундайди. Бетакрор ташбеҳлар ва ҳиссиётлар уйғунлашувидан туғилган ушбу манзума муҳтарам ўқувчиларимизга манзур бўлишига ишонамиз.
-
Танланган асарлар: 5 жилдлик. 4-жилд
Буюк драматург ўз асарларида ўзига хос теранлик ва ҳозиржавоблик билан инсон табиати ва фаолиятининг турли қирраларини бадиий таҳлил этади.
-
Умр дафтари
Умрни оқар дарё, дейдилар. Навқиронлик йилларим ўтиб, кексалик ҳам эшик қоқиб келди. Шуларни ўйлаб, мулоҳаза қилиб, умрим дафтарини варақлаб кўрдим. Қўлимга қалам олиб, анчадан бери ўйлаб юрган фикрларимни қоғозга туширишга, шахсий архивимдаги мактуб ва ҳужжатларни тартибга солишга қарор қилдим.
-
Марказий осиё халқлари донишмандлиги
Марказий осиё халқлариниг донишмандлиги қадимдан ҳам маълум ва машҳур бўлиб келган. Ушбу китобда шу пайтгача яшаб ўтган машҳур донишмандларнинг доноларча фикрлари ва гаплари ҳақида баён этилган
-
Оқ гуллар
Кавабатани ўқиш учун ҳис-туйғуларингиз сирпанчиқ ғадир-будир йўллардан юришга шай бўлмоғи керак. У кўнглингизнинг энг пучмоқ манзилларида ҳам ғам билан бирга шодликка жой топиб бера олади. Туйғуларингизни боши берк кўчаларга олиб бориб қўяди, гоҳо зулматни зулмат билан ёритишга уринади.
-
Танланган асарлар: 5 жилдлик. 3- жилд
Буюк драматург ўз асарларида ўзига хос теранлик ва ҳозиржавоблик билан инсон табиати ва фаолиятининг турли қирраларини бадиий таҳлил этади.
-
Аёл гўзаллиги сирлари
Ҳамиша мафтункор бўлишни барча бирдек истайди. Қўлингиздаги китобчада тажрибали врач-психотерапевт айнан мана мафтункор бўлиб қолиш йўлларини ўргатади.
-
Танланган асарлар: 5 жилдлик. 2- жилд
В. Шекспирнинг Танланган асарлар иккинчи жилдида сиз икки фожеа ва бир комедия билан танишасиз.
-
Алишер Навоий "Лисонут-тайр" достоннинг генезиси ва ғоявий ғбадиий хусусиятлари
Мазкур монографияда улуг ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоийнинг «Лисонут-тайр» асарининг ғоявий-бадиий ва жанр хусусиятлари, генезиси ўрганилади, узбек адабиётининг қардош адабиётлар билан якин алокаси, унинг ўзига хос тараққиёт йўли, ўзбек достончилиги тараккиётида «Лисонут-тайр»нинг ўрни, Навоийнинг кейинги давр адабиётига ижобий таъсири масалалари кенг фактлар асосида етарли ёритиб берилади. Монография илмий ходимлар, аспирантлар, олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчи ва студентларига мўлжалланган.
-
Танланган асарлар: 5 жилдлик. 1- жилд
Шекспир ижоди Ғарбдаги уйғониш даври адабиётининг чўққиси ҳисобланади. Бу ижод гениал драматик асарлардан, машҳур сонетлардан ташкил топгандир.