-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Сеҳрли куч
Муаллиф учинчи китобида Сеҳрли куч — Шукроналик кучи ҳақида ҳикоя қилади. Бизнинг ҳаётимиз ва тақдиримизга Шукроналикнинг таъсири ва кучини сўз билан ифодалаш қийин. Агар сиз муаллиф билан 28 кунлик қизиқарли саёҳатга отлансангиз, ўзингиз учун ҳаётингизнинг ажойиб саҳифаларини очасиз. Дарҳақиқат, муаллиф тавсияларини сидқидилдан бажарсангиз, ким ва қаерда бўлишингиздан, ҳозирги аҳволингиз қандайлигидан қатъи назар Сеҳрли куч ҳаётингизни яхши томонга ўзгартириб юборади!
-
Фауст
Буюк немис шоирининг бу йирик асари жаҳон адабиётининг дурдоналаридан саналади. Унда икки мангу қарама-қарши куч яхшилик ва ёвузлик, иқрор ва инкор курашади. Фауст - ҳаёт ошиғи, тараққиёт жангчиси, адолат жарчиси. Мефистофель - ҳаёт ёви, тараққиёт душмани, адолат кушандаси. Асардаги мураккаб воқеалар силсиласи шу икки қаҳрамон хатти-ҳаракатлари орқали ривожланиб боради.
-
Стихотворения. Поэмы.
Александр Сергеевич Пушкин (1799-1837) великий русский поэт, родоначальник новой русской литературы.
-
Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи
Бу китобнииг русчага Аркадий Павловский таржима қилгаи нусхаси Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада сақланаётган «Туркистон тўплами»нинг 70—71 жилдларидан ўрин олган. Биз журналда эълон қилинган парчаларни тайёрлашда шу китобдан ҳам фойдаландик, асосан эса, 20-йилларда Бухоро Халқ Маориф Назоратининг нашриёти ташаббусига кўра ўша русча таржимадан Фотиҳ Каримий ва Бурҳон Шараф туркчага ўгирган икки жилдликка (Москва, 1924 йил, эски имломизда) суяндик.
-
Абай тарихий роман 2-китоб
Тонготарга яқин бир соатгина мизғиб олгани бўлмаса, Абай бу кечани уйқусиз ўтказди. Лекин ҳали ҳорғинлик ҳис этмади. Ҳамон китобга тикилганича ўтирарди.
-
Бўрон қопган кун
Масьулият хисси инсондаги энг гузал туйғулардан биридир. Агар инсонда ушбу туйғу кучли бўлса, у борлиққа ўзгача бир нигох билан назар ташлайди. Тириклик олдида ўзини масъул сезади.
-
Шеърлар
Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилояти Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келди. Ўрта мактабдан сўнг Рус тили ва адабиёти институтига кириб, уни 1978 йили тамомлади. 1978-1980 йилларда республика Китобсеварлар жамиятида, 1980-1986 йилларда “Тошкент оқшоми” газетасида, 19861992 йилларда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, “Ўзбекистон овози” газетасида ишлади. Умрининг сўнгги йилларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби вазифасини бажарди. У ўнга яқин шеърий тўпламлар, кўплаб қўшиқларнинг муаллифи сифатида кенг китобхонлар қалбига кириб улгурди.
-
Ўзини қидирган одам
Асарни кенг омманинг тушуна олиши учун содда адабий тилдан фойдаланилиб, қисқа жумлалар асосида ёздик. Ҳар бир жумла битилаётганда бадиий безалиб, жимжимадор сўзлар ишлатишдан қочилган.
-
Тоғлар ҳам садо берди
Америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний навбатда эътиборингизга ҳавола этилаётган асари орқали яна ўша мавзуга - уруш ҳаётини барбод қилиб юборган инсонлар тақдирига мурожаат қилади. Бу гал асарда яхлит бир қаҳрамон йўқ. Пари, Абдулла, Парвона, Наби, Маркос, Адел, Идрис, Ваҳдатилар - уларнинг ҳар бири ўз такдири мисолида яшаётган жамияти, ўзини ўраб турган ижтимоий муҳит ҳақида ўқувчида маълум тасаввур уйғотади.
-
Жаннатга йўл
"Жаннатга йўл" номига қараганда Абдулла Ориповнинг бу асари бугунги ҳаётдан узоқдаги бирор афсона ёки ярим афсона, эртаксимон воқеа тасвири бўлса керак, деб ўйлайсиз. Бироқ асар номи афсонавий жаннат бўлса ҳам, асл мазмуни билан кундалик ҳаётий воқеаларини акс эттиради.
-
Пайғамбарлар тарихи
Муҳаммад Саййид Тантовийнинг ушбу китобида пайғамбарлар (алайҳимуссалом) тарихи, ибратли ҳаѐтлари, Қуръон каримдаги баъзи сураларнинг нозил бўлиш сабаблари баѐн қилинади. Айниқса, муборак Қуръон оятларида зикр қилинган қиссалар жуда қизиқарли ва тушунарли услубда талқин қилинган. Бу ибратли қиссалар инсон нафсини разолатдан ҳидоят сари бошлайди, қалб кўзларини очади, разил ва чиркин одатлардан қутулишга чақиради
-
Бир виждон уйғонур.
"Қайнона" "Ўгай она" каби ромонлари билан китобхонларимиз қалбида жой олган Аҳмад Лутфий Қўзончининг ушбу роионларда нур ва соя кураши, ҳакалак отган нафси аммора билан собит қаноат аро зиддият, қуюндей босиб келган .
-
Доктор Моро ороли
Машҳур инглиз фантаст ёзувчиси Герберт Уэллс номи китобхонларга яшхи таниш. Мазкур асарда табиат қонунларига қарши бориб, инсон ҳайвон билан қўшиш ва шу асно янги бир маҳлуқ яратишга аҳд этган ёвуз олимнинг фожиаси бутун даҳшати билан ўз ифодасини топган.
-
Кичкина шаҳзода
Антуан де Сент-Экзюперининг Кичкина шаҳзода номли китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Хикматлар хазинаси
Улуғ олмон адиби Йоҳанн Вольфганг Гёте (1749-1832) шоир ва драматург, адабиётшунос, ҳуқуқшунос ва шарқшунос, файласуф, табиатшунос ва давлат арбоби ҳамда "Ёш Вертернинг изтироблари", "Ғарбу Шарқ девони", "Фауст" сингари боқий асарлар, шунингдек, 3 мингдан зиёд шеърлар муаллифидир. Немис ёзувчиси Клаус Зееҳафер қаламига мансуб ушбу рисолада ўз ижоди билан жаҳон адабиёти хазинасига салмоқли ҳисса қўшган улуғ сиймонинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Китобдан, шунингдек, даҳо шоир ва мутафаккир қаламига мансуб Табиат, Инсон, ҳаёт, ижод ва санъат ҳақидаги ҳикматлар ҳам ўрин олган.
-
Минг қуёш шуъласи: роман
Таниқли америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний қаламига мансуб, жуда катта шов-шувларга сабаб бўлган асарни ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. Асарда яқин ўтмишда, биздан атиги бир неча юз чақирим йироқда юз берган ҳаққоний воқеалар тилга олинган. Асар қаҳрамонларининг фожиавий қисмати билан танишаркансиз, уларга нисбатан ҳамдардлик ҳиссини ту йиш баробарида тинчлик, осойишталик, фаровонлик сингари неъматларнинг қанчалик бебаҳо эканини англаб етасиз.