-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
-
Бизнеснинг буюк олами
Ёшлар билан суҳбатлашсам, икки томондан хурсанд бўламан.Биринчидан, улар билан мулоқот менга янги куч багиш лайди, фикрни янгилайди, иккинчидан, улар билан ўз хаётий тажрибаларим билан ўртоқлашаман. Айнан, шунинг учун ёшлар билан сухбатлашишни ёқтираман. Ёшликда ўзим ҳам катталар блан гаплашишни яхши кўрар эдим. Улар билан бўлган суҳбатларда йиллар мобайни да тўплаган бой тажрибалардан сабоқлар олар эдим. Ушбу сабоқлар ҳануз хотирамда, халигача уларга амал килиб келаман.
-
Мулк
Ҳар гал уста Жамшиддин дунё борди-келдисини унча- мунча фахмлайдиган ўғли билан ганжинаи бебаҳога рўпара бўлган чоғ кўнгли ўсади, нечундир энтикиб қўлда улусни ўйлаб бу хазинани жамғарган отага ҳам, уни жонидан асраб, камитмай келаётган уқувли фарзандга ҳам ҳавасланади.
-
Муншаот
Қўлингизга олиб, ўқий бошлаганингиз мазкур китобни маънолар хазинасидаги бир жавҳар деб атасак ҳам булар. Ажабки, бизнинг бу кунларимизда илм-фан ғоят тараққий этиб, одамлар бир-бирларига мактуб ёзмай қўйдилар. Инсон учун ҳузурбахш бўлган бу юмушни телефон, телеграф ва факс ва ниҳоят интернет деган воситалар бажаряпти. Қадимда дунё мунавварлари, хусусан шарқ алломолари мактубот тарзига алоҳида эътибор берганлар. Алишер Навоий ҳазратларининг "Муншаот" (яъни иншо) деб аталмиш китоблари фикримиз далили.
-
Давр менинг тақдиримда
Бу мемуар эмас, чўчиманг. Бу ўйчан бир қисса. Баъзан батафсил, баъзан яккам-дуккам ҳатлаб ўтувчи, узуқ-юлуқ ҳамки, ишқилиб қисса.
-
Қайтганимда уйда бўл...
Bu yerda yil-o’n ikki oy qish hukmron. Ko’pincha chiyillab, ahyon-ahyonda esa o’kirib qoladigan ayozi bor, Ignadek shimol shamoli bu tap-taqir yerlar va uning aholisini o’z hukmronligiga asir qilgancha qo’yib yubormaydi. Ularning ko’pchiligi tug’ilganlaridan beri sadoqatlaridan g’ururlangancha bu yerlarni tark etishmagan. Yana yillar davomida bandidan uzilgan bargdek quloch yozib ummonning boshqa sohiliga qochib ketadiganlari ham bor. Bular asosan tirnoqlarini yorqin ranglarga bo’yab olgan qo’ng’ir sochli ayollar. Ummon ortga chekinayotgan noyabrning so’ngi besh kunida ular bir qo’liga jamadonlari, boshqasi bilan bolalarini yetaklab jigarrang plashlariga o’ralgancha bandargoh tomonga shoshilishadi.
-
Қизимга мактублар
Бу дунёга келганларнинг, албатта, кетмоғи бор. Кимдир бир кун олдин, кимдир бир кун кейин... Кетади-ю, қайтмайди. Мангу дунё абадий уни ўз қучоғига олади. Кетмоғи яқин қолганини киши сезганда чўчимайди, аммо турли ўйлар қуршовига тушади, кечган, кечирганларини эслайди, олис, яқин одамлар кўз олдидан ўтади.
-
Когда я вернусь, будь дома
Теперь я отчетливее ощущаю вечность жизни. Никто не умрет, и те, кто любил друг друга в одной жизни, непременно встретятся после. Тело, имя, национальность – все будет иным, но нас притянет магнитом: любовь связывает навсегда. А пока что я проживаю жизнь – люблю и, бывает, устаю от любви. Запоминаю мгновения, бережно храню в себе эту память, чтобы завтра или в следующей жизни обо всем написать.
-
Одам бўлиш қийин
Шоҳ Муслим дунёдаги энг доно, энг одил подшолардан эди. Унинг мамлакати гўзал, шаҳарлари обод, халқи тинч, фаровон турмуш кечирарди. Аммо подшонинг фарзанди йўқ эди. Бу фақатгина унинг ўзини эмас, бутун халқни ташвишга солиб қўйган эди. Орадан кўп йиллар ўтди. Подшо қариб, бир оёғи ерда, бир оёғи гўрда турган пайтда фарзанд кўрди. Севинчи ичига сиғмай қирқ кечаю қирқ кундуз халққа ош берди.
-
Кимнинг ташвиши йўқ
Назир ота ғалати туш кўриб уйғонди. Тушига хотини кирибди. Катта тоғ эмиш. Бир ёғи олмазор, бир ёғи шафтолизор. Орқада дарё. Хотини шу дарё лабида туриб уни имлаётганмиш. Боирбди. Энди қўлини чўзган экан, хохолаб ўзини сувга ташлабди-ю, сузиб кетибди. Назир ота ҳам тушибди. Аммо қанча ҳаракат қилмасин, унга етолмабди....
-
Ой тўлган кеча
Шoupa ва адиба Мунаввара Тиллабоеванинг китоблари адабиёт мухлислари томонидан илиқ кутиб олинади. Муаллифнинг "Ой тўлган кечада" тўпламида унинг эсдаликлари, хотиралари жамланган. Устозларга эҳтиром , ота-она олдида бурчдорлик, шогирдлар камолотидан қувониш, келажакка ишонч — бу ва бошқа туйғулар мазкур тўпламнинг мундарижасини ташкил этади.
-
Фотима ва Зуҳра
Милиция майори Қодиржон Алиев кечки соат бешларда уйига қайтди. Дарвоза қўнғироғини чалган эди, ичкаридан хотинининг "ҳозир" деган овози келди. Сўнг кўп ўтмай ковушини шапиллатиб ўзи эшик томон кела бошлади.
-
Ахлоқи кабир
Қадимги даҳо мутафаккири, устози аввал, Искандар Зулқарнайнга мураббийлик қилган Арасту (Аристотел) асарлари орасида "Магниа Моралия"-"Ахлоқи кабир" алоҳида ўрин тутади. Арастунинг бу ва бошқа асарларидаги ҳикматлар Низомий, Деҳлавий, Жомий ва Навоий каби Шарқ алломаларининг ҳам меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган. "Ахлоқи кабир" асарида барча замонлар ва барча инсонлар учун суа ва ҳаводай, қуёш нуридай зарур илми ҳикмат дурдоналарини топамиз, бу дурдоналар бизнинг маънавий оламимизни бойитади ва гўзаллаштиради.
-
Бурилиш
Иқтидорли ёзувчи Муҳаббат Тўрабоеванинг "Бурилиш" номли ушбу китобида ўндан ортиқ ҳикоялари жамланган. Ҳикояларда ёш ёзувчи ўзининг ҳаётга қарашларини акс эттирган. Хикояларнинг ҳаётийлиги ўқувчиларини ўйлашга мажбур қилади.
-
Баҳор булутлари
Катта кўча. Баҳор. Кечқурун. Иккала томонида сербарг дарахтлар саф тортган бу кўча тинч, фақат енгил шабададан у ер-бу ердан ҳалқоб бўлиб қолган сув-яқинда ёмғир ёғиб ўтганми ё махсус машиналар сепиб ўтганми, айтиш қийин-фонарлар нурида милт-милт қилиб турипди. На одам кўринади бу кўчада, на биронта машина.
-
Қора кўзлар
Муаллиф ўзининг янги романида "Қора кўзлар" ўзбек қишлоғида сўнгги йилларда рўй берган мураккаб жараёнлар ҳақида ҳикоя қилади. Ҳикоя давомида муаллиф ўтмишга ҳам қарайди ва шу билан белгилар, уларнинг харакатерлари ўртасидаги муносабатлар расмини кенгайтиради ва чуқурлаштиради. Шахсларнинг онгида ҳали ҳам янги йўл билан яшашга халакит берадиган кўплаб қолдиқлар мавжуд. Гўзал Ҳулкар ота-онасига итоацизлик қилиб, болалигида унаштирилган кишига емас, балки унинг суюкли Авазга, ҳалол, мақсадли йигитга турмушга чиқди. Кейин у бахтга бўлган ҳуқуқи учун кўп курашиши керак еди. Лекин хурофотларнинг таъсири ҳали уларнинг ташувчилари Аваз ва Хулкур каби ажралмас табиатлар олдида чекинишга мажбур бўладилар...
-
Навои
Роман Навои одно из самых крупных произведений Айбека, издан впервые в 1944г. Автор создал в своем романе исторически правдивый обрез замечательного сына узбекского народа.