-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Ҳалокатга маҳкум этилганларнинг махфий қуроли
Америка Қўшма Штатлари мудофаа микистрлиги (Пентагон)нинг ер тагида пўлат ва бетондан ишланган казематларида 958 рақамли жуда махфий бир хона бор. Бир қанча масъул амалдорларгина бу хонага кира оладилар. «Совуқ уруш» ташкилотларининг бири— индикаторлар миллий маркази шу бинода иш олиб боради.
-
Муқаддас хазина
Мазкур тўпламнинг «Муқаддас хазина» деб номланиши бежиз эмас. Унда рус классик адибларининг Сизга — болаларга аталган энг сара асарлари жамланган. Уларнинг куплари билан танишсиз, албатта. Шунингдек, ўзбек тилида биринчи марта чоп этилаётган ҳикоялар ва эртаклар ҳам шу китобдан ўрин олган. Бу хазинани эҳтиёт қилиб асранг, дўстларингизни ҳам шунга дагват этинг.
-
Арбағишнинг лолалари
Қўлингиздаги ушбу тўпламдан вақтли матбуотдаги чикишлари билан Сизга яши таниш бўлган Ҳамрохон Мусулмонованинг ҳикоялари ўрин олди. Адибанинг ҳаётга ўзига хос карашлари, муносабатлари мавжудлигига мутолаа жараёнида гувоҳ бўласиз.
-
Шайтанат. (2-китоб)
Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳийм. Қаламга хиёнат қилмай яшамоғимда тўғри йўл кўрсатгучи, ниятларимни амалга оширувимда мадад бергучи, мендайин ожиз гуноҳкор қулига вақтида жазо бериб, вақтида тавбаларимни қабул этиб, гуноҳларимни кечиргучи, улуғ устозларга берган неъматлардан менга-да насиб этгучи Оллоҳ таборак ва таолога шукроналар, ҳамду санолар айтмоқ билан бошлагумдир. Оллоҳнинг мадади ила биринчи китобга сўнгги нуқта қўйганимдан сўнг хийла фурсат ўтди. Асар ўқиғувчига етиб борди. Дашном ҳам, мақтов ҳам эшитиш насиб бўлди. Бу табиий бир ҳол.
-
Асқад Мухтор замондошлари хотирасида
Ўзбек халқ ёзувчиси Асқад Мухтор (1920-1997)-"Опа-сингиллар", "Туғилиш", "Давр менинг тақдиримда", "Чинор" романлари, талай қисса, ҳикоя ва драмалари, кузатувчиларга асосланган фалсафий лирикаси ҳамда жаҳон адабиёти намуналаридан бадиий юксак таржималари билан ХХ аср ўзбек адабиётига катта ҳисса қўшган атоқли сўз санъаткоридир. Қўлингиздаги тўпламдан Асқад Мухтор ҳақида унинг дўстлари, шогирдлари ва ҳамкасбларининг хотиралари ўрин олган. Самимият ва меҳр билан битилган бу эсдаликларда улкан адибнинг инсоний ва ижодий қиёфаси ёрқин гавдаланади.
-
Ҳоди Зариф суҳбатлари
Мазкур китобдан фольклоршунос олим Тўра Мирзаевнинг ўз устози Ҳоди Зарифов билан суҳбатлари ўрин олган. Ушбу китоб гарчанд “Суҳбатлар" деб номланган бўлса-да, ўзбек фольклоршунослигининг асосчиси, аллома Ҳоди Зарифнинг ҳаёти, ижоди, илму фанда босиб ўтган машаққатли ва шарафли йўли ҳақида ҳикоя қилади. Китобни ўқир экансиз, устоз Ҳоди Зарифнинг шу пайтгача биз билган ва билмаган қирралари, самиминти, журъати, қайсарлиги, илмий салоҳияти, қудрати бор бўй басти билан намоён бўлади.
-
Танланган асарлар
Таниқли шоир ва таржимон Абдуҳамид Парда адабий жараённи ҳам жиддий кузатиб боради. Танланган асарларнинг еттинчи жилдидан унинг қаламига мансуб ўзига хос адабий ўйлар, тақриз ва танқидий мақолалар жой олган. Мақолалар уч бобга ажратилган бўлиб, уларда туркий адабиёт асосчиси, мутафаккир шоир Юсуф Хос Ҳожибнинг қомусий достонидан бошлаб, эндигина адабиёт майдонига кириб келаётган ёш шоирлар ижодига оид мулоҳазалар ҳам баён қилинган.
-
Турмушнинг тўрт тиргаги
Ўзбек адабиётининг атоқли намояндаси, ўзбек насрчилигини юксакликка олиб чиқа олган севимли адибимиз, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг вафот этганига бир ярим йилча вақт бўлди. Адибимиз 2013 иил, 24 майда вафот этган эди. У 71 йиллик умри давомида китобхонларга ажойиб романлар, қиссалар, драматик асарлар, саёҳатномалар, публицистик мақолалар қолдирди. Бундам ташқари, Ўткир Ҳошимов ҳикоялар устаси ҳам эди. Умрининг сўнгги ойларида ҳикояларини бир тўплам қилиб, китобхонларга тақдим этиш ниятида тинмай ишларди. Афсуски, бу ишни охирига етказишга умри бевафолик қилди. Нашриётимиз унинг ана шу бошлаган ишини давом эттириб, адиб ҳикояларини бир муқовага жамлади. Бизга бу ишда адибнинг рафиқаси адабиётшунос Ўлмасхон Ҳошимова яқиндан ёрдам берди.
-
Сурхонинг муҳтарама аёллари
Ушбу китобдан ўрин олган аёллар ҳақиқатда муҳтарамадир. Уларнинг бири фермер, бири чўпон, бири кулол, бири тадбиркор, бири санъаткор, бири ўқитувчи, бири шифокор, бири темир йўл қурувчиси, бири олима, бири журналист, бири маҳалла раиси, бири маҳалла маслаҳатчиси. Бирининг ўзи чемпион, бирининг ўғил-қизи чемпион.
-
Шайтанат. (1-китоб)
Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳийм. «Қачонки (бу) иш тугагач (яъни жаннат аҳли жаннатга сазовор бўлиб, дўзахийлар дўзахга ҳукм қилингач), шайтон деди: «Албатта, Оллоҳ сизларга ҳақ ваъда қилган эди. Мен эса (ёлғон) ваъдалар бериб, сизларни алдаган эдим. (Лекин) мен учун сизларнинг устингизда ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди, илло мен сизларни (куфр йўлига чақиришим биланоқ) ўзингиз менга итоат этдингиз. Энди мени эмас, ўзларингизни маломат қилингиз. Мен сизларга ёрдам бера олмайман, сизлар ҳам менга ёрдам бергувчи эмассиз. Албатта, мен сизлар илгари (Оллоҳга) мени шерик қилганингизни инкор қилурман. Албатта, золимлар (яъни кофирлар) учун аламли азоб бордир...».*
-
Сўнгги тўфон
Ахмад Лутфи Козончи аввалги асарларида бўлгани син гари «Сўнгти туфон» романида хам мактаб ўқувчиси Хасан ва унинг муштипар онасининг бошидан кечирганлари оркали Аллох хар бир бандасига хамиша мехрибон эканлигини таъкид лайди. Жабрдийда онанинг, бегунох боланинг илтижоси изсиз кетмаслиги Лутфуллох амаки инг улар кўрсатиши оркали гавдалантиради. беминнат мурувват«Сўнгги туфон рамзий-мажозий маънони англатади.
-
Иблис ва Прим хоним
Пауло Коэльо асарларининг яна бир диққатга сазовор жиҳати шундаки, ўқувчининг асар ҳақидаги фикри китобнинг илк саҳифасида бошқа бўлгани ҳолда, сўнгги саҳифада мутлақо ўзгариши мумкин. Бу ўзгариш эса китобни яна қайта ўқишга ундайди...
-
Амир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати
Ушбу китоб Соҳибқирон Амир Темур шахсининг янги бир қиррасини очади. Китоб кенг китобхон оммаси учун мўлжалланган.
-
Taqdir g'aroyibotlari
Otam-Sattor Xushboq o'gli xotirasiga bag'ishlayman. Hayot hamisha qiziqarli, g'aroyib veqealarga boy. Xalqimiz ijtimoiy-siyosiy hayotining turli davrlarida bunga istagancha dalillar keltirish mumkin. Qo'lingizdagi kitobdan o'rin olgan hikoyalar publisistik maqolalar, adabiy o'ylar, buyuk shaxslar hayotidagi ajabtovur epizodlar o'zbekning olis qishlog'i Istara odamlarining g'aroyib turmushiga oid hangomalar ham sizni befarq qoldirmaydi, degan umiddamiz.
-
-
Зафар йўли
Ушбу китоб, буюк давлат арбоби, бетакрор саркарда Амир Темурнинг ўзи ёзган (ёҳуд котибга айтиб ёздирган) ҳаётномасидир. Китобда Амир Темурнинг мураккаб ҳаёти, дастлабки муҳорабалари ўз ифодасини топган.