-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Фарғона тонг отгунча
Мирзакалон Исмоилийнинг (1908−1986) «Фарғона тонг отгунча» тарихий романи XX аср биринчи ярмида босқинчи чор Россияси ҳукмронлиги остидаги Туркистон ўлкасининг қонга ботирилган тарихи — қамчисидан қон томган катта-кичик амалдорлар, нафси бузуқ бойларнинг зулми, фитна ва алдовлари ортидан қашшоқликка маҳкум, илму-маърифатдан йироқ, ҳақ-ҳуқуқлари ва эркидан маҳрум, қора меҳнатдан боши чиқмаган, шунга қарамай, мудом ёруғ кунлар илинжида яшаб ўтган тақдирларга бағишланади.
-
Кафтимдаги каҳраболар
Ушбу китоб журналист аёлнинг Олам, Одам, Муҳит, Кайфият сабаб аёл кечинмаларига чақмоқдек тегиниб ўтган фикр, туйғу, туғён ва исёнлар натижаси ўлароқ дунёга келган битиклар - кундалик саҳифалари, эълон қилинмаган фикр-мулоҳазаларидан таркиб топган.
-
Қўрқма
Роман воқеаларини қисқача сўзлар билан ифода этиб бўлмайди. Барчаси шу қадар тиғизки, шошириб қўядн. Мажоз, образ, ифода, ўт, ҳеч кимникига ўхшамаган лиризмни ҳис қиласиз. Миллият, соф муҳаббат, кўринмас ва ошкор фожиалар, тарих, бугун ва эртанинг бир-бирига кавшарланган ҳалқаси, ростлик даъвосидаги ёлғонлар, руҳ ва қондаги парадокслар сизни ўтмиш ва келажак куйига асир қилади, ўйлатади, йиғлатади ва аччиқ-аччиқ кулдиради. Ўтган аср бошида Германияда ўқиган талабалар, улар маслаги ва фожиали қисмати бугунпги ёшлар мақсади билан бир тарозига тортилади.
-
Қўрқинчли теҳрон
"Қўрқинчли теҳрон" икки китобдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири мустақил сюжетга эга бўлган алоҳғида рманлардир. Бош қахрамон Фаррухнинг серташвиш ҳаёти ва Маҳинга бўлган соф мухаббати икки романни бир бирига узвий боғлаб турувчи умумий сюжет чизиғини ташкил этади. Асарда Эрон хаёти ҳаққоний тасвирланган.
-
Фауст
Асарда, асарнинг руҳи ва колоритини ўзбек тилида беришга эришган. Таржимада бугунги ўзбек шеърининг камолотини тилимизнинг гўзал ва қудратли имкониятларини намоён қилган.
-
Tovush soyasi
Andrey Voznesenskiy - o'n to'rt yoshligidayoq o'z she'rlari bilan shaxsan Boris Pasternakning e'tiborini qozongan. XX asrning eng benazir shoirlaridan biri. U Bella Axmadulina, Yevgeniy Yevtushenko bilan bir qatorda rus she'riyatida haqiqiy inqilobni amalga oshirgan "oltmishinchi yillar"ning yetuk arbobi hisoblanadi. Uning nasriy va nazmiy asarlari minglab odamlarni o'ziga rom etgan va o'z vaqtida yoshlarning ongiga chuqur ta'sir ko'rsatgan. Kitobda o'quvchilar e'tiboriga ijodkorning eng sara asarlari taqdim etilgan.
-
Дил оғриғи
Илк ҳикоялар тўпламини эътиборингизга хавола этаётган Ойдин Ой яқиндагина 17 ёшни қоралади.Унинг мўъжазгина ,лекин салмоқлигина юк ортмоқлаган ҳикояларида одамларни бир-бирига меҳр-оқибати,муҳаббатли бўлишга чақиради.
-
Уфқ
"Уфқ" республикамиэ тарихинннг уч муҳим даврини ўз ичига олган трилогиядир. Автор трилогиянинг биринчи китоби бўлмиш "Қирқ беш кун"да ўэбек халқинннг сув учун кураш лавҳаларнни қаламга олган бўлса, иккинчи китоб—"Ҳижрон кунлари" ҳамда учинчи китоби "Уфқ бўсағасида"да уруш ва урушдан кейинги даврдаги фидокорона меҳнатини тасвирлайди. Ёэувчи ҳар учала романда ҳам турли тақдирлар, ҳижрон аламлари, айрилиқ кўз ёшларию висол энтикишларини ҳаяжон билан тасвирлайди. "Уфқ" турли тақдирлар тўғрисидаги йирик проза асаридир.
-
Зурриёт
Бу китобча асримизнинг буюк ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг «Кассандра тамраси» романининг асосий қисмидир. Уни ўқиб «қатрада қуёш акс этади» деган гапнинг хақлигига ишонасиз.
-
Қора мусиқа
Уилям Фолкнер-XX аср Америка адабиётининг йирик намояндаларидан бири. Илк шеърий китоби 1924 йилда нашр этилган. Биринчи романи «Аскар мукофоти» 1926 йилда чоп этилган. «Сарторис», «Шовқин ва қаҳр», «Ўлим тўшагида», «Ибодатгоҳ», «Август ёғдуси», «Авессалом, Авессалом!», «Қишлок,», «Шаҳар», «Қўрғон», «Мусо, кел», «Нақл» сингари йирик романлар, ҳикоялар ҳамда қиссалар муаллифи Фолкнер Нобель мукофоти совриндоридир.
-
Танланган асарлар
Шоир "Танланган асарлар"ининг учинчи жилдига жаҳон мумтоз шеърияти дурдоналаридан қилинган таржималар киритилган. Итальян шоири Данте Алигьери қаламига мансуб "Илоҳий комедия"нинг "Дўзах" китоби, Леся Украинканинг "Моғораларда" ва Еньё Хельтаининг "Соқов рицарь" шеърий драмалари, таниқли шоирлар шеърларидан саралаб қилинган таржималар албатта, диди баланд шеърхонларни хушнуд этади.
-
Девони ҳикмат
Қўлинигздаги ҳикматлар девони Шарқ маданияти тарихига катта таъсир кўрсатган йирик мутасаввуф олим ва шоир Хожа Аҳмад Яссавий эълон қилинмоқда.Бундан ташқари ,китобга тасаввуфдаги дарвешлик оқимининг асосларини баён қилувчи "Фақрнома"рисоласи ҳам киритилган.
-
Ойданда гўзал
Ўзбек халкининг буюк фарэандларидан бири, ёркин истеъдод соҳиби Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг мазкур тўпламига шоирнинг шеърхонлар севиб ўқийдиган машҳур лирик ва ижтимоий-сиёсий мавзудаги асарлари танлаб олинди
-
Зарбулмасал ва ғазаллар
Ўзбек ёзувчиси Гулханийнинг асл исми Муҳаммад Шариф бўлиб, Гулханий унинг тахаллусидир. Гулханий яшаган даврда ўрта осиё учхонликка бўлинган бўлиб , бу хонликларда феодализм аллақачон тушкунликка тушган еди.
-
Қалб кўзингни оч
Мавлоно Жалолиддин Румий асарларига қизиқиш кейинги пайтда янада ортмокда. Зеро, инсоннинг ҳам моддий, ҳам маънавий ҳасти учун зарур ўгитлар унинг асарларида мукаммал бадиий ифодасини топган.
-
Марко Поллонинг ажойиб ва ғаройиб саргузаштлари
Марко Поллонинг ажойиб ва ғаройиб саргузаштлари қиссасининг муаллифи Вилли Майнкни германиялик болалар яхши танидилар, уни севадилар. Бу қисса ХIII асрда венециялик Марко Поллонинг афсонваий мамлакатларга қилган узоқ саёҳати тўғрисида ҳикоя қилади.