-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Чайқалиб оқмоқда дунё
Абдулҳақ — кўнгил шоири, армон ва ҳайратларнинг нозиктаъб назмий мусаввири. Ҳар бир сўз, ҳар бир ифода руҳият чақмоқларидай гулдурайди, сўнг ҳазин ёмгирга айланади. Аслида юрак ва вужуд муносабатлари шундай: гоҳ портлайди, гоҳ мунграйди. Ушбу тўпламга кирган шеърлар тушунган ўқувчисини ўзи билан етаклаб олибкетади, ўзгага шукуҳ бахш этади.
-
Онамга хат
Ушбу китоб-ёш шоир Машраб Бобоевнинг ижод боғидан сараланган илк шеърий гулдастаси. Бу гулдастада Ватан ва она, диёр ва ёр ҳақидаги жозибадор шеърлари бор.
-
Умрим мазмуни
Мана, неча йиллардан бери барчамизга таниш ва кадрдон бўлган севимли шоиримиз, жанговар журналист Назармат Эгамназаровнинг муборак исми газета-журналлар саҳифаларидан тушмай келади. Унинг эҳтирос билан ёзган шеърий гулдасталари, ҳаёт нафаси анқиб турган очерк, маколалари, қатор-қатор тўпламлари элга маъқул ва манзурдир.
-
Jannatmakon o'lkam mening
Erk va ozod, hur guliston, Yashnayotgan bog'u-bo'ston. Yetti iqlim aro doston, O'zbekiston, O'zbekiston.
-
Дорихонадаги қотиллик
Мазкур янги китоб - «Дорихонадаги қотиллик» ҳам детектив жанрида бўлиб, ҳаётий ҳақиқатларни оқ ва қора рангларда яққол тасвирлайди. Синдаров қаҳрамонларини яхши ё ёмон, деб ажрат- майди, ўқувчи мутолаа жараёнида фикрлайди, мулоҳаза қилади, атрофида содир булаётган воқеаларни жонли тасвирларда кўради ва ниҳояда, ўзи хулоса қилади.
-
Гулбадан
Инглиз адибаси Маргарет Румер Годеннинг ушбу асарида буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг суюкли қизи, тарихий Хумоюннома асарининг муаллифи Гулбадан бегимнинг ҳаёти ва фаолияти қизиқарли илмий-оммабоп усулда баён қилинган.
-
Амфибия одам
Инсон ақл-заковати ҳар қанча қудратли бўлса ҳам барибир у лочин, бургутларга, уммонлар тубидаги мавжудодларга ҳавас билан қарайди. Осмонда учиш ва сув остида яшаш қўлидан келмагач, баъзи одамлар яширин ҳасад билан ёҳуд очкўзлиги, олчоқлиги туфайли, сувда ва ҳавода яйраб юрган ўзидай тирик мавжудодларни овлаб қира бошлайди. Ёзувчи мана шундай сирли ҳодисаларни шу қадар равшан ва жонли тасвирлайдики, асарни ўқиётганлар ҳам марварид изловчиларга ўхшаб, ҳангу манг бўлиб қолишади.
-
Абдулла Қаҳҳор замондошлари хотирасида
Халқимиз ва адабиётимизнинг фахри, ажойиб санъаткор ва ажойиб инсон Абдулла Қаҳҳор ҳақидаги мазкур хотиралар китобида унинг ўзига хос бетакрор руҳий-маънавий олами, одамлар билан муносабатлари, феъл-атвори, “атомдан кучли” бўлган адабиётнинг моҳияти хусусидаги теран мушоҳадалари ҳақида хикоя қилинади.
-
Шердор
Ёзувчи Асад Дилмурод Шарқнинг энг қадим шаҳарлардан бири, ўзбек халқининг фахр- ифтихори Самарқанд ҳақида хикоя қилади.
-
Қўшиқларим
Ҳалқимиз севган шоир Иқбол Мирзо ўзиинг "Қўшиқларим" деб номланган шеърий тўпламида "Айтгил дўстим" "Сени соғиниб" "Бунақаси кетмайди" каби шеърларини киритган. Ушбу тўпламда шоирнинг қалб сўзлари шеърий тарзда баён этилган.
-
Навоий мероси - сўз махзани
Ушбу рисола Ў збекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Давлат таълим стандартлари ўқув бўлими режаси асосида тайёрланди. Рисолада Алишер Навоий ижодиётининг яна бир муҳим қирраси бўлган лексик хусусиятлар, хусусан, янги аниқланган сўзлар таҳлил этилади. Мазкур рисола Олий ва ўрта мактабларнинг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиларига, филолог аспирантлар, магистр ва бакалаврларга мўлжалланган.
-
Кел, эй кўнглим
Азиз ўқувчи! Мана,<<Кел, эй кўнглим>>ни мутолаа қилиб чиқдингиз, шоир Равшан Файзнинг кўнглига бир қулоқ тутдингиз. Шоядки бу китоб Сизнинг ҳам кўнгил мулкингизга айланса, марҳум ёзувчининг руҳига хайри дуолар қилсангиз.
-
Авесто яшт китоби
Халкимиз тарихи в а маънавиятининг илк булояи «Авесто» китобининг «Яшт» («Алқов»лар) наскини таникли олим, қадимий тарихимизнинг манбашунос мутахассиси Мирсодиқ Истоков таржимасидаги нашрини хукмингизга хавола қилмокдамиз. Ушбу нашрнинг узиёқ маданнй-маънавий хаётимизда мухим вокеа деб бахоланиши мумкин. Қолаверса, таржиманинг «Авесто»га хос куплаб унутилиб кетган тушунча, атама ва ишоратли масалаларга илмий асосланган изохлар билан таъминлангани нашр кийматини янада оширади, деб умид қиламиз.
-
Императорнинг туғилиши
Мазкур асар (узвий боғланган) 13 та ҳикаядан иборат бўлиб, Бобур Мирзонинг туғилган кунидан то Андижон тахтига ўтирган пайтигача ўтган 12 йиллик даврни ўз ичига олади. Ҳикояларда валиаҳд Бобур Мирзонинг тийнатига хос хислатлари ишонарли тарзда очиб берилган.
-
-
Олисдаги чироқ
Мазкур тўпламда шоирнинг инсон ва унинг хаётидаги ўрни хақида мушоҳада юритувчи янги шеърлари киритилган.