-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Ko'hna dunyo
Ushbu asarda adib ikki buyuk olimning bolaligi, ijtimoiy muhit, yoshlik yillarini yoritgan.
-
Чин Муҳаббат
Тонг ёришмоқда. Тўхта хола ҳовли ўртасидаги сурига келиб, оппоқ ёстиққа энгашди: «Тур, болам, бир оз гаплашиб олай- лик...» Кампир шу қадар секин шивирлаб гапирдики, б> сўзларни унинг ўзигина эшитди. «Ҳай, мен нега уни бсвақт уйғотяпман, i им билсин, бу хил уйқу кенжамга ян а қачон и а си б қилади, бир оз ором олеин» деди-да, сўрига суянди. «Ҳар қалай уйготай» деди яна она ва ў глин ииг бошига эгилди, эгилди-ю тан г қотди: кўрпа- нинг ичида ҳеч ним йўқ... Кеч^рун тўшалган қарға- шойи кўрпа, гулли чойшап устида оқ ўрикнинг эгри шохлари ва қалин барглари орасидан тўкилиб турган тонг ёруглиги танга сочиб қўйгандек жимирлаб туриб- ди. «Қани Нормат?»
-
Она мадҳи
Қўлингиздаги тўпламга шоир Севара Вафонинг турли йилларда битилган шеърлари жамланган. Улар кўнгилга яқин туйғулар, юракнинг туб-тубида яшаётган орзу ва армонлар ҳақидалиги боис ҳам қадрлидир. Шоиранинг самимийлиги ўқувчини ҳайратга солади. У дунёни, инсонни мукаммал куришни, қалбларимизни эътиқод ва имон тарк этмаслигини истайди. Энг инжа ҳисларни ҳаяжон билан назмга солади.
-
Бобур
Ушбу рисолада йирик давлат арбоби, машҳур саркарда, забардаст шоир, билимдон муаррих, нуктадон олим Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг суронли ҳаёти, серқирра фаолияти ва сермаҳсул ижоди ҳақида илмий- оммабоп усулда ҳикоя қилинади.
-
Robinzon Kruzoning sarguzashtlari
Men bolalik chog'imdanoq dengizni olamdagi hamma narsadan ham yaxshi ko'rib qoldim. Uzoq safarga jo'nab ketayotgan har bir matrosga hasad qildim. Bir necha soatlab dengiz bo'yida tunab o'tib ketayotgan kemalarga ko'z uzmay qarab qolardim.
-
Деразангни чертаман
Илҳомжоннинг шеърлари Аъзамжон Аҳмадалиев, Миржалол Искандеров каби истиқболли ёш хонандалар томонидан куйлаб келинмоқда. Ушбу тўпламга унинг мустақиллик, Ватан, севги- садоқат, дўстлик, она табиат мавзуидаги содда халқ оҳангдаги шеърлари киритилди.
-
Машраб
Ушбу фалсафий рисолада ўзбек мумтоз адабиётининг XVII-XVIII асрларда яшаб ижод этган йирик намояндаларидан бири, илоҳий ишқ куйчиси Бобораҳим Машрабнинг ҳаёт ва ижод йўли мухтасар ёритилган.Шоирнинг ўткир маъноли, чуқур фалсафий, латиф, қайноқ дардли, майин ва шўх оҳангларга бой шеърлари қарийб тўрт асрдан буён илоҳий ишқ муҳибларини ўзига шайдо қилиб келмоқда.
-
Боқий севги
Кўнгил — зиёратгоҳ. Энг тоза туйғулар мана шу ер да истиқомат қилишади. Шоирнинг вазифаси ниҳоятда мушкул. Чунки у ана шу кўринмас хилқатда яшириниб ётган жаво- ҳирларни шеърхон кўзи олдида гавдалан- тириши, унга туҳфа этиши лозим. Бу борада шоир хазина изловчига ҳам ўхшаб кетади.
-
Тун бағридаги шарпа
Кўкламнинг серёғин кунлари. Газетанинг навбатдаги сонини ҳозирлаш учун муҳаррир бошлиқ барча ходимлар қоғоздан бош кўтармаймиз. Каллага дам беришга фурсат йўқ. Пойгада от чоптираётган улоқчиларга ўхшаймиз. Зорманда 250 сатрлик “материал”ни юмалоқ-ёстиқ қилиб тезроқ топширсаму тамакидан димиққан хонани тарк этсам... Шу алфозда мук тушиб ёзаётганимда эшикни биров кетма-кет қоқци.
-
Муҳаббат ва нафрат
Муҳаббат - ўзини фидо қиладиган даражада меҳр қўйиш, юрак - юракдан севиш бўлса, нафрат инсоннинг адолатсиз- ликка нисбатан муносабатининг энг муҳим ифодасидир. Муҳаббат ва нафрат туйгуларисиз инсон комол тополмайди. Аммо унинг қалбидаги бу икки туйғуни ҳеч вақт бир жойга қўйиб ҳам бўлмойди. Муҳаббат қайнаб турган юракка нафрат сигмайди.
-
Жаҳаннам поезди
Нодира ўн биринчи синфни битириш арафасида. У педагогика институтининг кириш имтиҳонларига тайёргарликни аллақачон бошлаб юборганди. Нодира ҳужжатларни тайёрлар экан, шунда унга онаси: — Қизим, сени ўқитишга шароитимиз йўқ. Бит- тагина сигиримизни сотсак,' рўзғоримизга огузоқи қолмайди. Колхозга кириб ишла, уст-бошингни яхшилаб ол, озгина пул тўпла, кейин омадингни синаб кўрарсан, - деди.
-
Девор
Ҳар ким шеърни ҳар хил ёзади, уни шеърхон хам ўзича тушунади, ўзича талқин килади. Хосиятнинг шеърлари шеърхонни ўйлашга, бахсга чорлайди, хаёлларини беихтиёр ўзига каратади. Янгича ташбихдар, янгича — фавқулодда хулосалари билан янада жозибали туюлади... Яхшиси, китобни ўқиганда ўзингиз хам буни сезасиз, хис қиласиз, шоиранинг теран фикрларига қушиласиз
-
Убайдуллахон
Рисолада йирик давлат арбоби, жасур саркарда, таниқли дин ва тасаввуф намояндаси, етук зуллисонайн шоир ҳамда фан ва маданият ҳомийси сифатида ХVI аср Туркистон сиёсий-ижтимоий, диний-тасаввуфий, адабий-маданий ҳаётида катта ўрин тутган Бухоро хони Убайдуллахоннинг жангу жадалларга тўла суронли ҳаёти, серқирра фаолияти, адабий меросининг жанрий таркиби ва мавзу кўлами, диний ва тасаввуфий рухдаги асарларининг ботиний мазмун-моҳияти, шоирлик маҳорати ва шеърлари бадиияти ҳақида илмий-оммабоп усулда ҳикоя қилинади.
-
Севги фасли
Ушбу тўпламдаги шеърлар мухаббат хакида. Шоир Ватанга. дустга, ёрга, табиатга бўлган чексиз мехрини ўзига хос жўшкинлик билан ифодалайди. Ижодкорни изланишдан. ўкиб ўрганишдан тўхтамасликка ундаб. унга ижодий парвозлар тилаб коламиз
-
Афғон шамоли (Тузоқ)
Хорижда туриб ўзи туғилиб юртни вайрон қилишга жон-жаҳди билан харакат қилаётганларни ким деб аташ мумкин? Инсон хаёлига келмаган қабихликларни амалга ошириш учун аёллар номуси, орини, ёш болалар ҳаётини хавф остига қўйишничи? Романда вокеликлар таъсирчан баён қилинган, шу сабаб ўқувчи воқеалар ичига кириб кетиб, китобни киприк қоқмай бир нафасда ўқиб чиққанини сезмай қолади. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Орзулар қанотида
Хурсанд Каримов Элликкалъа туманида туғилган. 2006-йилдан О. Худайшукуров номидаги санъат ва педагогика коллежи талабаси. 2007-йил Жиззахда ўтказилган ёш ижодкорларнинг «Замин семинари» иштирокчиси. «Орзулар қанотида»—авторнинг илк тўплами.