-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Эзоп масаллари
Юнонлар эрамиздан олдинги VI асрда яшаган кул Эзопни узларининг энг биринчи масал устаси, деб \исоблаганлар. Уша замондан бери бадиий адабиётда масал жанри тилга олинганида, ана шу афсонавий донишманд Эзоп кўз олдимизда намоён бўлади, яъни масал жанрини Эзопсиз тасаввур килиб бўлмайди. Юнонлар ва римликлар ўзларининг барча масалларини “ Эзоп масаллари” деб атаганлар. Юнон ва лотин тилларида яратилган бу масаллар 500 га якдндир.
-
Беозор қушнинг қарғиши
Беозор қушнинг қарғиши ҳикоялар тўплами. Ниҳоятда қизиқарли мароқли ва тарбиявий аҳамиятга эга булиб, ёш авлодни тарбияланишида ёрдам беради.
-
Тажалли
Хурш ида сўз масъулияти ни ҳис этган, сўз ва амал бирлигини шеърларида тўлалигича ифодалашга интилган шоира. Ўтган аждодларсди. тарихий шахсларга эҳтиром туйғулари, юксак инсоний ҳислар қадри, Ватан ва онанинг фарзандлар учун тимсолга айланганлигини ҳар лаҳза идрок этиб яшаш мажбурияти каби боқий мавзулар ҳақидаги шеърлар, айниқса Андижон воқеаларига оид изтироб билан битилган сатрлари, ўйлаймизки, ўқувчиларни лоқайд қолдирм айди. Муаллиф фикрлари , беихтиёр, шеърхонларни ҳам мушоҳадага, ўйга даъват этади...
-
Баҳор соғинчи
Кўнгил қатларида хушбўй насимларини етаклаб кирган ҳайрат туйғу ёмғирига айланади. Кейин битта, иккита, минглаб шаффофранг томчилар она замин чеҳрасига изҳордек тўкила бошлайди. Умидли қаламкаш Умида Сангированинг ушбу тўпламини ўқир экансиз,унинг ўзига хос дунёсини ҳис қилгандек бўласиз.
-
Мунаввар тонглар
Ёш ижодкор Маҳбубанинг шеьрларида дўстлик, муҳаббат, меҳр ришталари ўз ифодасини топади. Армон, соғинч туйғулари ҳам унинг ушбу илк китобчасининг мундарижасини безаб турибди. Сиз азиз шеърият ихлосмандлари учун бу мўъжаз тўплам яна бир қаламкаш билан гўзал танишув бўлади, деган умиддамиз.
-
Тоғдаги саргузаштлар
О. С. Содиқов нафақат геолог олим, балки яхшигина қалами бор бўлган ҳаваскор ёзувчи ҳам эди. Албатта, домла ўзининг ёзувчилик машғулотига кўнгил иши, тўғрироғи бир ҳавас деб қараган, аммо ундаги айрим ўринлар, айниқса, табиат тасвири нозик дидли адабиёт мухлисига ҳам манзур бўлиши шубҳасиз.
-
Мен орзуман
Лобар Баратова ҳали жуда ёш . У кўнгил кечинмаларини қоғозга туширибди ва сизга такдим этишга журъат қилибди, азиз шеърхон! Умид қиламизки, бу машқлар келгусида уни адабиётнинг катта йўлларига етакласа.
-
Ой тўлган кечада
Шоир ва адиб Мунаввара Тиллабоеванинг китоблари адабиёт мухлислари томонидан илиқ кутиб олинади. Муаллифнинг " Ой тўлган кечада" тўпламида унинг эсдаликлари, хотиралари жойлашган. Устозларга эҳтиром, ота-она олдида бурчдорлик, шогирдлар камолатидан қувониш, келажакка ишонч- бу ва бошқа туйғулар мазкур тўпламнинг мундарижасини ташкил этади.
-
Сўнгги ва биринчи субҳидам
Ушбу романга афсонавий ўзбек разведкачиси Баҳром Иброҳимовнинг таржимаи ҳоли асос қилиб олинган ва муаллиф асарни ёзиш жараёнида Ўзбекистан давлат хавфсизлик хизмати архиви ва мамлакатимизнинг бошқа ташкилотларидан олинган маълумотлар ҳамда республика давлат хавфсизлик хизмати фахрийларининг хотираларига таяниб, воқеаларни хаёт ҳақиқатига вобаста тарзда юксакбадиий маҳорат билан тасвирлаган.
-
Shu'la
Mardonbek Boltayevning «Shu’la» deb nomlangan ushbu kitobi murg ‘ak qalbning kohgil izhori bo'lib, unda she ’riyat bo‘stonining ilk g 'unchalarini ko'rishingiz mumkln. Bu bo'stonning sarxush bo'ylarinisizga arg'umon qilamiz.
-
Гулистон Бўстон
Шарку Ғарбда Саъдий, Шайх Саъдий номи билан шухрат қозонган, кўп халқларнинг улкан шоирлари ўзларига устоз деб билган мутафаккир санъаткорнинг асл номи Мушаррафиддин ибни Муслихиддии Абдуллохдир.
-
Гул ифори
Дилхушбону Ҳамроҳ ўзининг машқлари орқали дунёга, одамларга, атроф-муҳитга муносабатини ифодалашга интилади. Унинг мисралари ҳали қиёмига етмаган бўлиши мумкин. Аммо ҳаваскор шоира ўз қарашлари, ўй-хаёлларини маҳсули бўлган ашъорларини сизга такдим қилишга журъат қилибди.
-
Баҳор суврати
Баҳор эпкинларига масрур кўнгил кенгликларга «парвоз» этади. «Парвоз» этаётган кўнгил гўзал ва бетакрор манзаралар малоҳатидан масрурланиб, соҳиби қўлига қалам тутқазади. Ёш қаламкаш Дилафрўз Холманованинг мўъжаз тўпламидан жой олган шеърларини ўқир экансиз, шу каби ўйлар хаёлингиздан ўтади.
-
Қуёшли Тонг
«Қуёшли тонг» беғубор туйгулар гулдастаси, ёш қалбнинг кечинмалари мажмуасидир. Ҳаётни болаларча бокира идрок этиш шеърларга айрича руҳ бағишлаган. Содда, дилга яқин мисралар ўзларида илиқлик татийди. Бугунги кун ёшларининг ажиб дунёси, сирли оламн, орзу - умидлари, интилишлари сатрларда жонланиб, диққатни жалб этади.
-
Ёлғонлар шаҳри
У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётганини кўрсатишга мажбур. Бу шаҳарда яшаш учун ёлғон гапириш керак.
-
Ватан мадҳи янграр дилимда (Шеърлар)
Гулзода Эгамбердиеванинг «Ватан мадҳи янграр дилимда» деб аталган ушбу мўъжазгина мажмуасида Ватанга бўлган муҳаббат, ота-она ва устозни улуғлаш, висол онлари қадри қаламга олинади. Шоиранинг илк тўпламини ўқиб баҳолаш сизга ҳавола, азиз китобхон!