-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Биз сув ичган дарёлар
Таниқли шоира, адиба ва журналист Эътибор Охунованинг каламига мансуб ушбу китобда унинг кўп йиллик фаолияти ва сафарлари давомида у билан мулоқотда бўлган санъаткорлар маданият арбоблари, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлардан қолган таассуротлар, улар ҳақидаги хотиралар баён этилган.
-
Амир Темур сиймоси
Ўзбек халқ ёзувчиси П. Қодировнинг илмий бадиа шаклида ёзилган ушбу романи Соҳибқирон Амир Темур сиймоси ҳақида миллий ва умуминсоний миқёсларда чин, ҳаққоний ва янгича тасаввур беради. Асарда энг нуфузли тарихий манбаларга асосланган илмийлик билан тажрибали, истеъдодли адибнинг бадиий маҳорати уйғунлашиб, бир-бирининг таъсир кучини оширади.
-
-
Калила ва Димна: Ҳинд эпоси
Қўлингиздаги қадимий ҳинд ҳикматномаси бўлмиш бу китоб узоқ йиллар давомида жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилинлан. Қадим замонларда ҳинд файласуф олимлари тарафидан ёзилган "Калила ва Димна" асарида турли жониворлар тилидан айтилганда масал, ҳикоят, ривоят, эртаклар асос қилиб олинган бўлса-да, унда адолат ва эзгулик каби инсоний туйғулар мадҳ этилиб, ёвузлик ва қабоҳат қораланди. Инсонларнинг яхшилик, бир-бирига садоқат руҳида тарбиялаб,улуғвор ишларга чорлайди.
-
Ҳикматлар
Мазкур мўжаз тупламдан Навоининг асрлар оша халк шууридан ва қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган ҳикматлари. ўгит ва насиҳатлари ўрин олган.
-
Топталган Гулбадан
Инсон тақдири, бу неча замонлардан буён қаламкашларни бефарқ қолдирмай, ҳар неки даврда ҳам ўз долзарблигини йўқотмай келаётган доимий мавзудир. Сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган ёзувчи Набижон Ҳошимовнинг янги асаридаги Зебузар исмли қиз эса, бизнинг замондошимиздир. Ҳа, унинг қисмати ўта ачинарли... Афсуски, бундай ҳолатга жамиятимизда учраб турадиган баъзи диёнатсиз, имонсиз ва худбт одамлар сабабчи.
-
Dao fazilatlar kitobi
Lao-zi-qadimgi Xitoy donishmandi, buyuk faylasuflaridan biri, mutafakkiri. Uning asl ismi Li Er (taxminan mil. av. 571- 471 y.) bo'lib, hurmatli nomlari Во-yang, Lao-dandir. Keng kitobxonlar ommasi uchun mo`ljallangan.
-
Гоблинлар қўриқхонаси
Альберт Эйнштейндек мутафаккир олим "Тасаввур билимдан кучлироқ" деганида ҳар томонлама ҳақ эди. "Гоблинлар қўриқхонаси" асарининг ўзбек тилида нашр этилиши ёшларимизда Коинот ҳақидаги билимлардан ташқари қудратли тасаввурни ҳам ривожлантиришга хизмат қилиши шак-шубҳасиздир.
-
Довул
Вақт буюк вa одил ҳакам. Тарихни тўқиб бўлмаслиги эса инкорсиз бир ҳақиқат. Мана, ўтган машъум етмиш йил давомида тўқилган «ёлгон тарих» вақт дарахтидан хазонга юз тутган кузги япроқлар мисол тўкилиб кетди. Муқаддас истиқлол боис - тамга босилган шарафли ўтмишимиз қайтадан бор бўй-басти билан гавдаланмоқда. Истеъдодли ёзувчи Жаббор Халиловнинг мазкур «Довул» китобини мутолаа этар экансиз, асримиз бошида миллат ғурури вa эрки учун жон фидо этган шаҳрисабзлик ёвқур инсонлар ҳаёти билан яқиндан танишасиз.
-
-
Зафарнома
Ҳазрати Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган нашрда-"Зафарнома"дек табаррук ва буюк асарнинг 1516 йилдаги таржимасида солноманинг форсча матнига ишланмиш турли мактабларга мансуб миниатюралар зарвароғи илова этилди.
-
Ўтмаган кунлар
Бсназирнииг шеърларида эрксеварлик, шиддат ва мухаббатга ошуфталик бор. Она-Ватанга мехр кўрсатиш, унинг тону тошларини хам улуғлаш, инсонга садоқат, мука,тдас хилқатларга ихлос унинг шеърларидаги асосий мезонлар саналади. Шоира рухиятидаги иеён, ссвги ва нафисликка ўралган жасорат водий шеърият мактабида калам тебратаётгаи кизлар орасида унинг алохида овозга эга эканини кўрсатиб туради. Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Темурий маликалар
Темур ва темурий шаҳзодалар XIV асрнинг иккинчи ярмидан XVI асрнинг биринчи чорагига Ўрта Осиё, Шимолий Афғонистон қисман Эрон ҳамда Ироқ мамлакатларида ҳукмронлик қилганлар. Шаҳзодалар сингари темурийлар сулоласига мансуб маликалар орасида ҳам истеъдодли сиёсатдон, суҳандон, етук олима ва ҳассос шоирлар етишиб чиққан. Улар тарих зарварақларида ўзларидан ўчмас из қолдирганлар. Мазкур рисолада Сарой Мулк хоним, Гавҳар Шод бегим, Шодмулк Хотун, Аржуманд бону, Зебунисо бегим сингари истеъдодли темурий маликалар ҳақида қизиқарли маълумотлар ўрин олган.
-
Тасалли
Қашқадарёлик ёш қаламкаш Шаҳноза Бахтиёр қизи ҳам назмда ҳам насрда теиг қалам тебратади. Унинг «Тасалли» номли ш еьрлар т ўплам и сизнинг ҳукм ингизга ҳавола этилмоқда. Шаҳнозанинг шеърлари юрт муҳаббати, ёшлик сурури билан йўғрилган.
-
Madaminbek: Qonili gullar vodiysi
O'tgan asr boshlarida Turkiston alg'ov-dalg'ov voqealar girdobida qoldi. Shunday og'ir vaziyatda xalqimiz orasidan chinakam yurt fidoyilari yetishib chiqdi va vatan ozodligi yo'lida tengsiz kurashga kirishdi. Qo'lingizdagi asar millat qahramonlaridan biri Madaminbekning hayot va kurash yo'liga bag'ishlangan. Asarni o'qish davomida kitobxon bugungi dorilomon kunlar osonlik bilan kelmaganini tushunib yetadi deb o'ylaymiz.
-
Сенинг севгинг
Адолат ва ҳаққониятни севган ва ҳар нарсадан устун қўйган адиб ва шоир, Шуҳрат тирик бўлганида 85 га кирар эди. Ўзи ҳам умр бўйи адолат ва ҳаққониятни, меҳр ва муҳаббатни, одамийлик ва оқибатни куйлаб ўтди. Атоқли шоирнинг шу мавзудаги ўлмас шеърларидан саралаб сайланма туздик. У сиз азиз ўқувчиларга манзур бўлади, деб ўйлаймиз.