-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Ичиндаги ичиндадур
"Ичиндаги ичиндадир" Румийнинг турли мажлисларда билдирган ўтлўғ фикрларидан таркиб топган. Сиз ушбу рисолани ўқиб, инсон ва олам, онг ва борлиқ, инкор ва исбот, хаёл ва амал сингари фалсафий тушунчаларнинг асл моҳиятини англайсиз. Ва ҳамма нарса ўзингизда, ҳамма нарса ўзингиздан эканлигига яна бир бор иймон келтирасиз.
-
Ҳалокат
Икки жуфтнинг – Ромеш билан Сушиланинг, Нолинакха билан Камоланинг тўйлари эски ҳинд одатига мувофиқ ўтказилади, яъни бир-бирларини кўрмай-билмай, севишмай, фақат катталарнинг хоҳишларига бўйсуниб никоҳланадилар. Ҳар икки оила ўз ҳаётларини оталаридай эскича асосда қуришлари лозим эди. Бироқ дарёда қўзғалган бўрон гирдибод натижасида тўй тантаналарининг қатнашчилари ҳалок бўлади. Тагор тирик қолган йигит-қизни қовуштиради, улар эса ҳақиқий ҳолдан бехабар ўзларини эр-хотин ҳисоблайдилар. Булар иккиси тамом ғайритабиий вазиятда қоладилар: уларнинг ўтмиши йўқ, у дарёда ҳалок бўлганлар билан бирга ғарқ бўлиб кетди; уларда ота-она ҳам, қайната уйи ҳам йўқ. Муаллиф Ромеш билан Камолага бир-бирларини яхши англаб олмоқлари ва ўз хоҳишларича ҳаёт қуришлари учун тўла имконият беради... Хўш, уларнинг тақдири нима билан ниҳояланади? Қўлингиздаги китобни ўқигач, саволларингизга ечим топасиз.
-
Урушнинг биринчи куни
«Урушнинг биринчи куни» - илк талаффуздаёк, кўнгилни маҳзун қиладиган жумла. Лекин бу з^акда билиш, таассурот ва хотиралар билан танишиш тинчлигимиз учун яна бир карра шукр қилишга ундайди. Муаллиф китобни Белорусь давлатига сафари тааасуротларидан келиб чиқиб ёзган. Биринчи тонг, биринчи кун, биринчи қурбон... қулоғингиз тусатдан гумбурлаган товушдан қоматга келади, кўз олдингизда ғира-ширада кўкка ўрлаган тутун акс этади, қий-чув, талотуп, мутолаадан завқланмаслигингиз мумкин, аммо ёзувчининг тасвирлари, ташбехдари сизни ҳайратда қолдириши тайин.
-
Қадрим
Таниқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг салмоқли романлари, бир-биридан ширали қисса ва ҳикоялари, теран пулицистик мақолалари Сиз азиз ўқувчиларнинг севимли асарларингизга айлангани шубҳасиз. Адибнинг ушбу тўпламига олтмишинчи йиллар бошида ёзилган «Қадрим» қиссасининг қайта ишланган варианти «Олов», «Илинж», «Жон ширин» ҳикоялари ва Ойбек, Зулфия, А.Қаҳҳор ҳақидаги ширин хотиралари киритилган. Ўйлаймизки ушбу асарлар Сизни яна бир бор фикр-мулоҳазага, баҳсга чорлайди.
-
Qadam
«Qadam» – shunchaki tavsiya yoki tarjima asar emas, u tom ma’noda bir insonning «men»ini topgungacha bo‘lgan uzun va mashaqqatli yo‘lning tafsilo va ro‘baru kelingan holatlarni izohlovchi hayo y faktlar hamda misollar yig‘indisidir. Agar siz bugun o‘zingizni o‘zgartirmoqchi yoki qaysidir maqsadingizga erishmoqchi bo‘lsangiz, ishni ushbu kitob mutolaasidan boshlang. Ishonamizki, ko‘nglingizning qaysidir burchagidagi yashirin savollarga javob topasiz. Qachondir to‘qnash kelganingiz va qaysidir sabab bilan sizni chekinishga majbur qilgan muammo ko‘z oldingizda bo‘y ko‘rsatadi. Bilmagan narsalarni aylanib o‘ shmas, o‘rganib, muammolarni hal qilib, keyingi maqsad sari olg‘a yurishning payti keldi. Ishoning!
-
Портобелло жодугари
Гарчи муҳаббат фарзанди бўлса-да, у ота-онасидан йироқда катта бўлди. Тўкис оила, асилзодалар муҳити, яхши мактаб... Бир фарзанд учун ҳақиқий ота-она нима қилиши лозим бўлса, лўли қиз – Ширинни боқиб олган оила ҳам унга керагича меҳр билан муносабатда бўлишди. Улғайгач, Шириннинг асли наслига қанчалик таъсир қилди? Умид билан вояга етказган Самира Халилга фарзандининг асранди эканлигини айтиш нима учун керак бўлди? Афина исми Ширин ҳаётига қанчалик дахлдор? Жодугарлик – қаҳрамоннинг ички ҳолатими ёки хоҳиши? Унинг сирли ўлими ортида яна қандай синоатлар яширин? Мутолаа давомида ўқувчи жуда кўп саволлар қуршовида қолади, жавоблар ортидан яна жавоблар келиб чиқади, ўзини англамоқчи бўлган аёлнинг ҳаёт ва хаёл ҳақидаги ҳақиқатлари китобхон кўз ўнгида бор бўй-бастини кўрсатади...
-
Севги қиссалари
Севги. Муҳаббат... Инсоният тарихи қанча узоқ бўлса, муҳаббат деб аталмиш туйғу ҳам шунчалик қадимийдир. Зеро, инсон бор экан муҳаббат ҳам барҳаётдир. Элимизнинг атоқли ва ардоқли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ҳам муҳаббат ҳақида талай ҳикоя, қисса, романлар ёзган ва улар китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинган. Ушбу китобда ҳам адибнинг энг ҳаяжонли асарлари жамланган.
-
Орзулар қанотида
Қўлингиздаги «Орзулар қанотида» номли бу рисола шунчаки китоб эмас – уни мутолаа қиларкансиз, ўзингизни англашга қадам-бақадам яқинлашиб бораётганингизни сеза бошлайсиз. Бу китоб, айниқса, ёшларга тўғри ҳаёт йўлини кўрсатувчи ва ҳар бир ишни амалга оширишида доно маслаҳатчидир. Сиз хоҳиш ва интилишларингизни аффирмация орқали буткул забт этсангиз, танангиз ўзига нисбатан бўлган шу эътиборни сизга меҳр-муҳаббат билан қайтариши китобда яхши кўрсатиб берилган.
-
Умр ўтар, вақт ўтар
Ўзбек халқининг севимли шоири Омон Матжоннинг мазкур тўпламига унинг шу пайтгача нашр этилган барча китобларидаги энг сара лирик, ижтимоий, тарихий, фалсафий ҳамда жаҳон адабиётидан қилинган таржима шеърлари, қолаверса, насрдаги назмий тизмалари жамланди. Ўйлаймизки, ижодкорнинг «Умр ўтар, вақт ўтар» номли янги шеърий гулдастаси китобхонларимиз жавонидан муносиб ўрин эгаллайди. Китоб Омон Матжон шеъриятининг мухлислари, тадқиқотчи адабиётшунослар, қисқаси, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Шеър ҳамроҳингиз бўлсин!
-
Ko'hna dunyo
Odil Yoqubovning ushbu asari 1982-yilda yozilgan. Oradan o‘ttiz uch yil o‘tib, uni qayta nashr etishimizdan maqsad – ulug‘ allomalarimiz Al-Beruniy hamda Ibn Sino hayoti va faoliyatini bugungi kun o‘quvchisiga tanishtirish, ulardan hayotiy va ma’naviy saboq olishga qaratilgan. Adib asarda ikki buyuk olimning bolaligi, ijtimoiy muhit, yoshlik yillari, ilk sevgisidan tortib, daho ijodkorga aylanguncha bo‘lgan davrni jonli va rangli bo‘yoqlarda tasvirlaydi. Ularning ilm-fan taraqqiyotiga qo‘shgan buyuk ishlarini umumlashtirishga harakat qiladi. Har ikki ulug‘ ajdodimizning hayoti va fojiali taqdiri bugungi kun o‘quvchisini befarq qoldirmaydi, degan umiddamiz.
-
Alisher Navoiy
“So‘z chamani” turkum kitoblarining ilk risolasi Hazrat Alisher Navoiy g'azallaridan tuzildi. Ko'hna turkiy-o'zbek yozuvining “alif ”idan boshlab “yo”siga qadar, barcha harflariga oid she’rlardan saralab olishga harakat qilindi. Bu go‘zal va benazir guldasta muhtaram she’r ixlosmandlariga sevimli bo'ladi deb ishonamiz.
-
Алдаёлмайсиз
Тўплам зукко ва табиатан хушчақчақ ижодкор Толиб Қаноат истидодининг яна бир қиррасини намойиш этади. Мажмуадан жой олган ҳикоялар, ҳажвиялар ва латифалар ёрқин ифода йўсини, кутилмаган ҳаётий лавҳалар ва руҳий кечинмаларни мусаввирона тасвирлаш мароми ёҳуд алланечук ҳузурбахш табассум бахш этиш хусусияти билан китобхонни ром этади, деган умиддамиз.
-
Қиёмат
Қиёмат. Бу сўз бутун оғриғи билан онгимизга таъсир кўрсатади. Чингиз Айтматов ном берган ва Иброҳим Ғафуров таржимаси билан нашрга тайёрланган мазкур китобнинг аҳамияти хусусида гan кетганда, асарнинг «Қиёмат» деб номланишида бир эмас, бир нечта асос борлигини таъкидлаш керак. Чунончи, Акбара билан Тошчайнар тимсолида бир жуфт бури ва унинг зурриётлари қисматининг фожеий якуни; умматларига бахт ато этиш учун курашган, алалоқибат айнан уша бахт улашмок;чи булганлар томонидан рад этилган ҳазрати Исонинг чормихга тортилиши; ўзларини жамиятнинг олди кишилари деб билган, аслида эса маънан нопок кишиларга қарши сўз айтгани учун Муйинкум даштида дарахтга чормих к;илиб тортилган Авдий Каллистратовнинг фожиали ўлими; Ола Мўнгу тоғидаги туб сиз жарликка оти билан тушиб кетган ва ҳатто кафансиз қолган Эрназарнинг қисмати; қўрқув ва таҳликанинг зўридан Кенжашни олиб қочаётган Акбарани отаман деб аслида ўз жигарпорасининг бағрини ўқ билан илма-тешик қилиб юборган Бўстон Ўркунчиев тақдири - буларнинг бари китобхон қалбини ларзага солмай қўймайди.
-
Жиноят ва жазо
Асар 1866 йилда ёзилган. Аммо инсон кечинмаларининг эски ва янгиси бўлмаганидек, роман қадри ҳам эскирмаган. Китоб ўзбек тилида бундан аввал 1977 йилда чоп этилган. Қарийб 40 йилдан кейин асарни қайта нашр этишдан мақсадимиз, бугунги китобхонларимизни ўз даврида шуҳрат қозонган асар - талаба ҳаётидан аянчли драма билан таништириш. «Камбағаллик айб эмас, бироқ йўқчилик - иллат. Биринчисида инсон туғма олижаноб фазилатларни сақлаб қола олади, аммо йўқчиликда уларни ҳеч қачон ва ҳеч ким сақлаб қола олмайди», асардаги персонажларидан бири бош қаҳрамонга бу гапни ҳаётий мисоллар асосида изоҳлаб беради. Университетнинг собиқ талабаси бўлган Раскольников эса бу гапдан тегишли хулоса чиқара олмайди. Натижада, йўқчиликдан қутулиш, тезда бойиб кетиш ва юқори мавқега эга бўлиш мақсадида ақл бовар қилмайдиган жиноят содир қилади. Фожиали жиҳати - қаҳрамон ўз жиноятини оқлайди. Аммо ҳаёт қонунлари адолатли - жиноятни жазосиз қолишига имкон бермайди. Руҳий жазо жиноятчини ўз айбига иқрор бўлишга мажбур этади.
-
Да Винчи сири
Фақат угина машҳур рассом Леонардо да Винчи асарларида яширинган сирли кодни аниқлай олади. Ёлгиз у куч-қудрат берувчи диний қадамжолар, муқаддас қадриятларнинг ақл бовар қилмайдиган салоҳиятини англайди. Инсоният асрлар давомида бош қотирган улкан ва сирли жумбоқ калитини танҳо у топиши мумкин. «Да Винчи сири» романида муаллиф ўз ижодий изланишларини, тажрибаларини жамлаб, асар бош қаҳрамони, иконография ва дин тарихи мутахассиси, Гарвард университета профессори Роберт Лэнгдонда акс эттирди.Роман Лувр музейида тунда содир этилган қотиллик ҳақида ҳабар берувчи бехос чалинган телефон қўнгирогидан бошланади. Музейнинг кекса қўриқчиси жасади ёнидан шифрланган ёзув топилади. Леонардо да Винчининг ишларида яширинган сир айнан шу ёзувда эди. Жумбок, ортида нималар яширинганини Роберт Лэнгдон саргузаштларида кетма-кет билиб олишингиз мумкин.
-
Граф Монте Кристо: биринчи китоб
Бу китоб - кўплар кутган дурдона. У жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар руйхатига киради. Гарчанд «Граф Монте Кристо» яратилганига бир неча асрлар утган бўлса-да, ундаги улуғвор ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар талқини сира-сира ўз аҳамиятини йуқотмайди. Асардаги қаҳрамоштар, уларнинг ҳаёти, кечинма ва кечмишлари, воқеалар занжири у^вчини китобга ипсиз боғааб қўяди. Айниқса, бош қаҳрамон Эдмон Дантеснинг узоқ йиллик уқубатлари, ана шу йиллар самараси улароц, узгача инсон бўлиб етишиши. бир вақтлардаги жабр-ситам учун интиқом курашига киришиши бугунги кун ўқчиси учун ҳам бирдек мароқли.