-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Сариқ аждар ҳамласи
Романда акс эттирилган тарихий воқеалар бундан қарийб икки минг икки юз йил аввал рўй берган. Буюк ипак йўлини тўлиқ назорати остига олишни мақсад қилган хитой императори Лю Чэ ( у тарихга У-ди-"жанговор император" номи билан кирган) милоддан аввалги 138 йили ўз айғоқчиси Чжан Цзянни узоқ Ғарбда жойлашган Довон (ўозирги Фарғона водийсидаги қадимги давлат)га юборади... Романдаги воқеалар қадимги Хитой ва Довон давлатларининг тарихий шахслари-Ҳукмдорлар, мутафаккирлар ҳамда оддий халқ вакиллари образлари, уларнинг ички кечинмаси, сийрати ва сурати, турфа тақдирлари орқали маҳорат билан очиб берилган. Муаллиф ўша даврга хос фольклор материалларидан ҳам самарали фойдаланган. Китобхон роман саҳифалари орқали қадимги Довон давлатида икки минг йил олдин яшаган ота-боболаримизнинг эътиқоди, урф-одатлари, Ватан озодлиги йўлидаги фидокорона кураш тафсилотларидан воқиф бўлади. Таъбир жоиз бўлса, ёзувчи Манноп Эгамбердиев зукко ўқувчиларни мозий сари қизиқарли ва ғаройиб саёҳатга бошлайди.
-
Чиройлигим
Марямхоннинг шеърлари ўзига хос, жозибали ва самимий. Унинг қалб туғёнлари мисраларга жо бўлиб, инсонларни эзгулик ва яхшилик сари чорлайди, Ватанни, юртни севишга, қадрлашга чақиради. Ўйлаймизки, гўзал мисралардан тузилган қўлингиздаги мазкур шеърий гулдаста шеърият шайдоларига муносиб туҳфа бўлади.
-
Мафтунингман
Шеьрият-кўнгил изҳорини бадиий намоён қилишнинг энг гўзал усулидир. Бироқ ҳар ким бу усулдан моҳирона фойдаланавермайди. Шоҳруҳ ҳам қалб кечинмаларини шеърий тарзда ифодалашга ҳаракат қилибди. Шоҳруҳбекдан келажакда янада кўнгилга яқин сатрлар кутиб қоламиз.
-
Бойчечагим
Фарангиз Ўтамова машқлари болаларча соф, нафис-туйгуларнинг шеърият шаклидаги ифодасидир. Ф икрлар содда самимий, таъсирчан. Ушбу мўъжаз тўпламда Фарангизнинг она Ватанга чексиз муҳаббати, халқига бўлган ҳурмат-эҳтироми жамланган.
-
Кўклам ёмғири
Ёш қаламкаш Севара Кенжаева шеърият бўстонига эндигина қадам босаётган умидли ёшларимиз вакилидир. Ижоднинг машаққатли ва маъсулиятли йўлларида унга сабр-матонат, ўқиш, ўрганиш доимо ҳамроҳ бўлсин.
-
Орзуларнинг сўнгсиз уммони
Санобар Аҳмедова атрофини қуршаб турган борлиқни, Ватаннинг мусаффо осмони-ю, бетакрор табиатни болаларча соф меҳр билан ардоқлайди. Ота-онасига, яқинларига кўнглидаги энг самимий тилакларни шеър орқали ифодалашга ҳаракат қилади. Санобарнинг соф туйғулари шеърият шаклида қанот ёзаверсин деймиз.
-
Тўёна
Улбош Рўзиева оддий ўзбек аёли, уй бекаси. Шеърият назарияси, шеър техникаси каби илмларни эгалламаган. Бироқ шеърият шайдоси. Мутолаани хуш кўради. Рўзғор юмушларидан ортиб ижод қилади. «Тўёна» Улбош опанинг кўнгил кечинмалари маҳсули. Унда Бекламишсойнинг полвон йигитлари, бағрикенг инсонлари ҳақидаги ажойиб шеърлари жамланган. Ушбу тўплам ўз ўқувчиларига манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Пул топишнинг сиз билмаган сирлари
Қисқа муддат ичида катта бойликка эга бўлишни истасангиз, сайёрамизнинг энг бой одамлари мунтазам равишда амал қилиб келаётган қонун-қоидаларга кўра иш кўришингиз лозим. Бу китобнинг асосий мавзуси бадавлат бўлиш тарихининг буюк сирларига бағишланган.
-
Камола етган ишқ
Сафо Очил ҳаёти ва турмуши турфа ранг, ижоди эса серқирра ва сермазмун, йигирмага яқин китобларнинг муаллифи. Унинг муборак исми болалар шоири, қўшиқчи шоир, катталар учун назмий асарлар ижодкори, насрнавис, адабиётшунос, таржима- шунос ва тарбияшунос олим, педагог-мураббий, талабчан ношир сифатида машҳур ва манзур. Дарҳақиқат, у филология фанлари номзоди, педагогика фанлари доктори, профессор. Профессор Сафо Очилнинг қўлингиздаги „Камола етган ишқ“ килобита шоирнинг кейинги йилларда ёзган шеърий асарлари жамланган. Уларда шоир қалбида камолга етган Ҳақ ишқи, Истиқлол ишқи, Ватан ишқи, Меқнат ишқи, Ёр ишқи тараннум этилган.
-
Марғиноний ва унинг издошлари
Мовароуннаҳр маънавий меросга бой, жаҳон фани ва маданиятида ўчмас из қолдирган алломалар юртидир. Ушбу рисолада мусулмон ҳуқуқшунослигининг асосчиси Бурҳонуддин Марғинонийнинг "Ҳидоя" асари ва унга шарҳлар ёзган издошлари ҳақида маълумотлар берилган. Бир-бирини тадрижий давом эттирувчи уч қисмдан иборат бу рисола ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотади деган умиддамиз.
-
ДИЛМУРОДНИНГ ДИЛКАШ ДАВРАЛАРИ
Ҳаётда шундай санъат фидойилари борки, улардаги иқтидор, истеъдод, маҳорат ва матонатни кўриб, тасашюлар айтасаи киши. Ушбу рисолада ана шундай санъат дарғалари, улариинг авлодлари вакили — таниқли доиракаш, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилинган, шунингдек, устоз ва шогирдлари, хусусан, укалари — Холмурод ва Элмуродларнинг доирачилик санъатини ривожлантирншга қўшган қиссалари қаламга олинган. Мазкур китоб санъат ихлосмандларининг дилларини хушнуд этади, деган умиддамиз.
-
Элим
Истеъдодли шоирамиз Сайёра Тўйчиеванинг номи бугунги кунда адабиёт ва санъат мухлисларига яхши таниш. Унинг бир қатор шеърларига куйлар басталаниб, таниқли ҳофизлар, ёш хонандалар тилига тушди, дилдан дилга кўчди. Бу — шоир аҳли учун энг катта мукофот, эътироф нишонасидир. «Элим» деб номланган мазкур шеърлар тўпламига шоиранииг «Вафо бўлиб уйғонаман», «Мен сени қизғонаман», «Кўзларингни соғинаман» каби китобларига кирган ва сўнгги йилларда битилган шеърлари асос бўлди. Ватанга муҳаббат, азиз элига садоқат, унинг табиатига мафтункорлик, ишқ-вафони улуғлаш — янги. китобнинг асосий мундарижасини ташкил этади.
-
Истиқлол ва тарихий жараён
Ушбу рисолада истиқлол даври ижтимоий-сиёсий жараёнлари, унинг онг ва тафаккур билан боғлиқ жиҳатлари, мустақиллик моҳияти, унинг умуминсоний қадрият сифатидаги муҳим жиҳатлари ва мустақиллигимизни мустаҳкамлаш жараёнлари хусусида сўз юритилади.
-
Буюк гэтсби
Роман қаҳрамони Гэтсби бошқалар учун сирли инсон. Хаёти сир-синоатга тўла. Турмушнинг икир-чикирига нисбатан унда ажабтовур сезгирлик мужассам. Ҳозиржавоблик, дарҳол бошқа қиёфага кириш, сўзамоллик унинг феълига хос. Бу кечинмалар романда ёрқин бўёқларда тасвирланган.
-
Ботмай қолган ой
Ёзувчи, журналист Мўмин Қаюмнинг ушбу китобида Оҳангарон туманида истиқомат қилган ва истиқомат қилаётган фидойи инсонлар ҳақида ҳикоя қилинади. Айниқса улар билан боғлиқ воқеа- ҳодисаларнинг, улар эришган ютуқларнинг қизиқарли ҳолда ёрити- лиши, шунингдек, Оҳангарон кайвониларидан ёзиб олинган қўшиқлар, ўланлар, турли ҳангомаларнинг берилиши кенг китобхонлар оммасига манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Дил Эркинлиги
Иброҳим Гафурнинг янги китобига тарихий ҳикоялар, мансуралар, ҳаёт на адабиёт ҳақидаги бадиалар кирган. Уларда муаллиф ҳозирги замонда ёшу қари ҳамманинг юрагнни баробар куйдираётган, ҳамманинг хаёлини банд этган бениҳоя дардли гапларни ўртага қўяди. Миллатнинг бугунги аҳволи, ўзбек халқининг тарихий тақдири устида кенг ва очиқ бадиий сўз юритади. Китоб гўзал услубда ёзилган ва кенг китобхонлар зиммасига мўлжалланган.