-
Menejment, tashkilot va boshqaruv
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Madaniyat. Madaniyatshunoslik
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
Qurilish. Arxitektura
-
-
-
Qurilish. Arxitektura
-
-
-
-
-
Маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини бошқариш
Ўқув қўлланмада маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини таъминлашнинг асосий масалалари кўриб чиқилади. Маҳсулот сифатига таъсир этувчи маркетинг масалалари ва омиллар; турли мамлакатлардаги сифатни бошқариш тизимлари, сифатни таъминлаш бўйича стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг аҳамияти, шунингдек маҳсулот сифати ҳамда рақобатбардошлигини ошириш йўллари таҳлил этилади. Сифат ва ишлаб чиқариш самарадорлиги ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқлик кўрсатилади. Сифатни ошириш ишлаб чиқариш самарадорлиги ошишига олиб келади, сарфларни пасайтиради ва бозор улушини кенгайтиради.(Диёра)
-
Молиявий ҳисоб
Республикамизда мустақиллик йилларида бухгалтерия ҳисоби тизимини такомиллаштириш борасидаги жуда кўп ишлар амалга оширилди. Бухгалтерия ҳисобининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди. Мамлакатимизда бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига асосланган миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари яратилди.(Диёра)
-
Қимматли қоғозлар: 100 савол ва жавоб
Қўлланмада "Евразия" фонди орқали АҚШнинг халқаро ривожланиш Агентлиги (USAID) томонидан ажратилган грант (Т 95-0093) асосида Ш.Шоҳаъзамий томонидан олиб борилган ишлар натижаларидан фойдаланилган. Уни ёзиш жараёнидаги ишларга масъулияти чекланган "Асил" илмий-ўқув ишлаб чиқариш-тижорат жамияти, қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини тайёрлаш маркази, "GENERAL POOL" корпорацияси ҳомийлик қилиб ёрдам берганлар.(Диёра)
-
Ўзбекистонда маънавий-руҳий тикланиш
Ўқув қўлланма уч бобдан иборат бўлиб унда "Муаммонинг методологик ва назарий асослари", "Миллий маданият ва миллий ўзликни англаш жараёнларининг хусусиятлари", "Миллат барҳаётлигининг омиллари" мавзулари кенг ёритиб берилган. Китоб олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабаларига, миллий тараққиёт, миллий ғоя, миллий маънавият, миллий ўзликни англаш жараёнлари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.(Диёра)
-
Патологик физиологиядан амалиёт дарслари учун қўлланма
Қўлланманинг биринчи қисмида даволаш ва педиатрия факультетлари талабаларининг мустақил ишлашлари учун 18 мавзу бўйича материаллар келтирилган. Иккинчи қисмида эса аъзолар ва тизимлар патофизиологияси баён қилинади.(Диёра)
-
Перспектива ва перспективада соялар
Қўлланмада архитектура, қурилиш, дизайн ва бадиий графика таълим йўналишларидаги талабалар учун чизма геометрия фанининг махсус бўлимларини ўрганишга мўлжалланган.
-
Ўқувчилар физиологияси ва гигиенаси
Физиология биологиянинг бир тармоғи бўлиб, органлар, органлар системасини ва организм функцияларини ҳамда ҳаёт жараёнларини ўрганади. Ёш физиологияси турли ёшдаги организмларнинг ривожланиши жараёнида органлар системаси ва бутун организмда содир бўладиган ўзгаришларни ўрганади.(Диёра)
-
Harbiy-dala jarrohligi
Qo`llanmada harbiy-dala jarrohligiga taalluqli bo`lgan zamonaviy jangovar shikastlar to`g`risida ma`lumotlar, tibbiy saralash asoslari va yaradorlarga tibbiy ko`chirish bosqichlarida yordam ko`rsatish tamoyillari keng o`rin olgan.(Диёра)
-
Антикфалсафа
Антик давр фалсафасини фалсафа тарихи фанининг ажралмас бир қисми сифатида ўрганиш, илмий, ғоявий ва тарбиявий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Материализм билан идеализм, диалектика билан метафизика, рационализм билан эмпиризм кураш тарихини анализ қилиш фалсафасини чуқур ва мукаммал тушунишда муҳимдир. Мазкур қўлланмада Қадимги Хитой, Ҳиндистон, Юнон ва Румо давлатларида фалсафий, табиий-илмий фикрларнинг юзага келиши ва ривожланиши баён қилинади.(Диёра)
-
Архитектура физикаси 2-қисм
Ушбу ўқув қўлланмада бино ва иншоотларни лойиҳа қилиш ва қуришда зарур бўлган архитектура акустикасининг асосий услублари ёритилган. Қўлланмада мисоллар, амалий ҳисоблар ва лойиҳа қилишда зарур бўлган баъзи маълумотлар иловада ёритилган.
-
Демография статистикаси
Ўқув қўлланмада "Демография" курси бўйича асосий мавзуларнинг матни берилган бўлиб, унда демографик жараёнлар ва аҳоли ҳақидаги маълумотлар манбалари, аҳоли динамикаси, таркиби ва жойланиши, аҳолининг табиий ҳаракатлари, туғилиш ва репродуктив кайфият, ўлим кўрсаткичи ва ўртача умр кўриш, аҳолини такрор ишлаб чиқариш ва унинг кўпайиши, демографик прогнозлаш, мустақиллик шароитида демографик сиёсат каби муаммолар ёритилган.(Диёра)
-
Ислом ва ҳозирги замон
Мазкур ўқув қўлланма бакалавриат ва магистратура олий таълим. тизимлари учун мўлжалланган.
-
Сабзавот экинлари селекцияси, уруғчилиги ва уруғшунослигидан амалий машғулотлар
Сабзавот экинлари селекцияси машғулотларида белгиларни группага ажратиш, уларнинг ўзгарувчанлиги ҳамда баҳо бериш усуллари, гулнинг тузилишини, уларни бошқа ўсимликлардан ажратишни ва чатиштириш усулларини ўрганадилар. Селекция жараёнини ташкил қилиш йўлларини, селекцион ўсимликлар тоифаларини яратиш услубларини, давлат нав синаш усулини ва навларни районлаштириш билан танишадилар.(Диёра)
-
informatika
Ushbu uquv qullanma. informatika kursi bir tomondan infaormatsion texnologiyalar, Oliy matemateka,va Matematik programmalash fanlarining fundamental nazariysiga asoslangan bulib, ularga uzviy bogliq ravishda utiladi. ikkinshi tomondan u barsha moliya - iqtisod fanlari ushun asosiy manba bulib hisoblanadi.
-
Биологиядан амалий машғулотлар
Мазкур қўлланма академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, биология фани бўйича амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, дала амалиёти ва экскурсиялар ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар, йўрниқномалар берилган. Ўқув қўлланмада амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, дала амалиёти ва экскурсиялар ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар, йўриқномалар берилган.(Диёра)
-
Исломшунослик асослари
Мазкур ўқув қўлланма “Исломшунослик асослари” фанига бағишланган. Унда илк ислом тарихи, қуръоншунослик, ҳадисшунослик, фиқҳ, тасаввуф, калом, диний бағрикенглик ва мутаассиблик ҳамда Ўзбекистонда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар мавзулари ёритилган.