-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Тажрибалар
Китобнинг асосий мазмуни — Муҳаммад алайҳиссаломнинг «Мен «Инжил»да Аҳмад исми билан тилга олинганман», деган ҳадисини илмий мулоҳазалар билан исботлашга баришланган. Унда «Қуръон»и каримдаги «Эсланг, Ийсо бинни Марям: «Эй бани Исроил, албатта мен Оллохнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)», деган эди...» оятини тасдиқловчи «Кўҳна аҳд», «Янги аҳд» ва бошқа манбалардан кўплаб далиллар келтирилади.
-
Танланган асарлар 2 жилдлик 1- жилд
Абдулла Авлоний Туркистон миллий уйғониш адабиётининг эътиборли вакилларидан, шоир, драматург, журналист. Айни пайтда, мураббий, илк дарсликлар муаллифи. «Мактаб», «Нашриёт» ширкатлари муассиси. Узбек театрининг асосчиларидан Тошкентдаги «Турон» театр ҳаваскорлари тўдасининг тузувчиси. Ниҳоят, Афғонистон ва Туркистон ўртасидаги ўзаро қўшничилик муносабатлари ни ўрнатишга уринган янги давр дипломатларидан эди. Ушбу нашрда адиб истеъдодниниг хилма-хил қирраларини ифода этувчи асарларидан намуналар беришга ҳаракат қилинди.
-
Танланган асарлар
Улуғ адиб, ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла ҚОДИРИЙни таъриф тавсифлашга ҳеч зарурат йўк эса-да, айтиш керакки, у бир умр миллат дарди билан нафас олди, ўзбек қалби жавоҳирларини тарона қилди, мозийимизни руй рост кўрсатди. Унинг шахси жуда жасур, мардона эди. Миллатнинг ҳурлиги, бахт-саодатига бутун истеъдодини бағишлаган, жонини тиккан Қодирийни халқимиз душманлари қатл этди. Унинг умри ярим иўлда узилди. Нетонгки, у фавқулодда ёрқин истеъдоди билан дурдона асарлар битишга улгурган эди. Маскур йилда Абдулла Қодирий таваллудининг 120 йиллиги ва ижодини бошлаганининг 100 йиллиги кўнгил гўзаллиги ва ҳақиқатнинг ўлмаслиги, қолавер са, миллий адабиётимизнинг жаҳоншумул мувофақияти сифатида қизғин нишонланади. Шу муносабат билан ёзувчимизнинг энг сара асарларини биринчи марта бир китоб қатида тақдим қилинди. Бундаги муҳаббат васфи, инсонлик шарафи, халқ, қисмати, унинг энг улуғ қадриятлари намунаси, бандачилик хатолари мўъжизавий қаламда кўнгилга кириб, олам-олам сурур бериши билан бирга, самимий бир сабоқ улашиши ҳам шубҳасиздир.
-
Обид кетмон
Абдулла Қодирийнинг учинчи йирик асари - «Обид кетмон» қиссаси 1934 йилда ёзилган бўлиб, бу асар ҳам бонқалари каби ёзувчининг улкан махоратини ўзида мужассам этган. Барча замонларда устувор бўлган «Сен ерни боқсанг, ер сени боқади», деган қараш ушбу асарнинг бош мавзусидир. Оддий халқ вакили бўлган Обид кетмон - диндор бўлгани ҳолда тақводорликка даъво қилмайди, деҳдон бўлиб эса заминдорликка талабгор эмас. Бош бўлиб, йўл кўрсатинг, деб сайлашганда ҳам одам ишлатиб, раҳбарликни талаб қилмайди, аксинча, ўзи ўрнак бўлиб халқ билан баравар меҳнат қилади.
-
Обид кетмон
Кўнгулга бундай саволнннг келишига бир томондан ҳақли ҳам кўринамиз: ғўзаларнинг энг "унган"лари ярим газдан ошмайди, аксарияти эса, ерга қанот ёзган мусичадек бир-иккита «ҳаромзода» кўсагини очган бўлиб ётади. Баъзи жойларни баланд бўйли ғумайлар босиб, ҳалиги «ҳаромзода»ларни ҳам кўриб бўлмайди.
-
Жинлар базими
Азиз кичкинтой китобхонлар! Мазкур тўпламда халқимизнинг асл фарзанди, Ўзбек адабиётининг йирик насрнависи Абдулла Қодирийнинг сиз, болаларга атаб ёзган ҳикояларидан бир жуфтини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Ҳадемай, ўсиб-улғайиб, ёзувчингизнинг ўзбек романчилигига асос солган «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаёни каби йирик, бетакрор асарларини севиб мутолаа қиласиз. Мазкур ҳикоядар эса сизларга ана шу қувончли китобхонлик олдидан бир пиллапоя вазифасини ўтайди, деган умиддамиз.
-
Ижод машаққати
Абдулла Қодирий (Жулкунбой) га бағишлаб нашриётимиз ёш ёзувчилар ва кенг китобхонлар оммасига тақдим этаётган ушбу мўъжаз китобчадан буюк адибнинг ижодий жараён, ижодкорнинг қандай фазилатларга эга бўлиши. "ёзиш усули, умуман бадиий асар яратиш машаққатлари ҳақидаги айрим ибратли фикр ва мулоҳазалари жой олган. Китобчани таниқли адабиётшунос олим Наим Каримов нашрга тайёрлаган.
-
Темурийлар кутубхонасининг сири
Қўлингиздаги китоб тарихнинг бизга маълум бўлган, аммо ҳалигача очилмаган сир-синоати ҳақида. Ҳазрати Башир қишлоғидаги оддий бир чўпоннинг ўлдирилиб кетиш воқеаси, жиноятни фош этишга бел боғлаган терговчиларнинг уддабуронлиги, бу жиноят атрофида жуда кўпчиликнинг ўралашиб қолиши, бир жиноят ортидан бошқа жиноят изларининг топилиши...
-
Alvido, Gulsari
Чингиз Айтматовнинг нафақат ушбу асари, балки Танабой ва Гулсари, Ер ва Тўлғоной, Абубакр ва Камол образлари гавдаланган кейинги қиссаларда ҳам қаҳрамонлар ўртасидаги умумийлик ва зиддиятлардан китобхон фақат ижобий натижа кутади. Асар якунида эса кутилмаган ниҳоя юз очади.
-
Диёри бакр
Буюк Абдулла Қодирийнинг ушбу асарлари тўпламига адибнинг шеърлари, ҳажвий асарлари, ҳикоялари жамланди. Шу тарздаги китобнинг илк нашрига ўттиз йилдан ошди. Сўнг яна икки бора босилган китоб ҳам барча асарларни қамраб ололмаган эди. Бу кунларга келибгина илк марта адибнинг кичик ҳажмдаги асарлари тула жамланган ҳолда китобхонга тақдим этиляпти. «Эй, мана шунча бойлик орттириб оёгида оёғи осмондан келган бойларингга туф дейман, бозорда исириқ тутатиб, топган пулига наша тортиб юрган камбагалингга туф дейман», деган Тошпўлад аканинг тажангланишида ҳали ҳам жон бор. Шундай экан, яна бир бор сизни «Диёри бакр»га таклиф этамиз.
-
Абдулла Қодирий замондошлари хотирасида
Ўзбек совет романчилигининг асосчиси, атоқли ёзувчи Абдулла Қодирий ижоди ўзбек совет адабиёти тараққиётида муҳим ўрин тутади. Теран фикрли, ниҳоятда, камтарин инсон - Абдулла Қодирий ҳақида унинг замондошлари тўлиб-тошиб гапирадилар. Қўлингиздаги ушбу тўпламга Қодирий ҳақида замондошлари томонидан битилган хотиралар киритилди.
-
ULOQDA
Quyushqoni ham o'rnida, egar ham yaxshi qo'ng'an. Qorinbog'i ham jifs, yugani ham to'ralarnikidak, lekin o'mildirug'ining yo'qligi biroz ko'ngilga yoqmaydi. Anchagina o'ylanib turgandan so'ng akamning yugan uchun saqlab qo'yg'an tasmasi esimga tushub, sekingina yerto'ladan haligi tasmani olub chiqib, o'mildiruq yasadim.
-
O'tgan kunlar
Modomiki, biz yangi davrga oyoq qo‘ydik, bas, biz har bir yo‘sunda ham shu yangi davrning yangiliklari ketidan ergashamiz va shunga o‘xshash dostonchiliq, ro‘monchiliq va hikoyachiliqlarda ham yangarishg‘a, xalqimizni shu zamonning «Tohir-Zuhra»lari, «Chor darvesh»lari, «Farhod-Shirin» va «Bahromgo‘r»lari bilan tanishdirishka o‘zimizda majburiyat his etamiz. Yozmoqqa niyatlanganim ushbu — «O‘tkan kunlar», yangi zamon ro‘monchilig‘i bilan tanishish yo‘lida kichkina bir tajriba, yana to‘g‘risi, bir havasdir. Ma’lumki, har bir ishning ham yangi — ibtidoiy davrida talay kamchilik-lar bilan maydong‘a chiqishi, ahllarining yetishmaklari ila sekin-sekin tuzalib, takomulga yuz tutishi tabiiy bir holdir. Mana shuning daldasida havasimda jasorat etdim, havaskorlik orqasida kechaturgan qusur va xatolardan cho‘chib turmadim.
-
Синчалак
Кечки пайт. Район партия комитетининг секретари ўртоқ Тоҳиржон Носиров чанг босган «Виллис»- дан тушиб, ёши элликдан ошиб қолганига қарамай, райком биносининг зинасидан чопқиллаб чиқиб кетаётган эди, бирдан тўхтади; зинанинг бир чеккасига бориб, коверкот макинтошининг этагини, брезент этигини қоқди: похол шляпасини бошидан олиб, рўмолчаси билан пешана ва бўйнини наридан-бери артдида, энди салмоқли қадам ташлаб чиқиб кетди. Тоҳиржон Носиров район партия комитетининг секретарлигига яқинда сайланган бўлиб, ҳозир район билан танишиб юрган эди.
-
Оғриқ тишлар
Марасул Ҳузуржоновнинг ўз ҳовлисидаги кабинети. Кабинетни кўча томонидаги деразадан кўрамиз. Деразанинг икки томонида ёзувлар, «Тиш доктори. Тиш техниги. Йўл муюлишидан». Марас ул, бекорчиликдан пашша тутиб ўтирибди.
-
Аяжонларим
Аэропорт паркида хилват бир гўша, Пастак стол. Учта курси. Таш қарида самолётлар ҳайқирмоқда. Диктор товуши: «672-маршрут бўйича 67-рейс билан учувчи самолётга йўловчилар чиқарилмоқда. Йўловчилар, самолётга чиқишларингизни сўраймиз!»