-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Қанд лавлаги илдизмева маҳсулдорлиги ва сифатига уруғ экиш меъёри ва чуқурлигининг таъсири
Тадқиқот мақсади. ЎзЎИТИ қанд лавлаги коллекциясидан қимматли биологик-хўжалик белгиларга эга бўлган нав ва дурагайларни танлаш, уруғни экиш меъёри ва чуқурлигини аниқлаш ҳамда илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
-
КАДРИЯТЛАР ФАЛСАФАСИ
Мустакиллик йилларида мамлакатимизда ижтимоий фанларнинг янги тизими- вужудга келди, ру, сощда куплаб кшпоб ва рисолалар чоп этилмоцда. Мазкур кшпобда’республикамизда 'ждигШа шаклланаётган аксиология, яъни цадриятщунослик фони, унинг ривожланиш босцичлари ва асосий мавзулари уз аксини тупганКулланмада цадрият категориясининг мазмуни ва мохияти, намоён булиш шакллари, цадрлаш ва щдрсизланиш муаммолари, тарих ва таращиётни аксиология тушуниш, щдрият тизимларининг ижтимоий таращиётга боглицлик }цонуни ва мустацил Узбекистонда ёу сощоа руй\ бераётган узгаришлар билан боглщ масалалар баен цилинган.
-
ТАРКИБИДА ЙОД САҚЛОВЧИ АЙРИМ ОЗИҚ-ОВҚАТ ҚЎШИЛМАЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА УЛАРНИ СИНФЛАШ
Дунёда йод танқислиги туфайли эндемик буқоқ, креатинизм, гипотиреоз, ақлан ва жисмонан заифлик каби мураккаб касалликларга чалинган беморлар сони тобора ортиб бормокда. Йод танқислигини олдини олувчи самарали синтетик дори воситалари яратилган ва амалиётга жорий қилинган бўлсада, мазкур дори воситалари бутун инсониятни йодга бўлган эҳтиёжини тўла қондира олмаётгани барчага маълум. Шунинг учун маҳаллий ўсимлик манбалари асосида таркибида йод сақлаган, самарали таъсирга эга, экологик тоза, зарарсиз, табиий шифобахш озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.
-
Ф А Л С А Ф А
Мана, сиз фалсафа фанини ўрганишга киришдингиз. «Бу қандай фан?», «Уни нима учун ўрганиш лозим?» деган саволлар билан китобни очдингиз. Ҳақиқатан ҳам, фалсафа қандай фан? Келинг, биргаликда бу саволга жавоб топишга ҳаракат қилайлик. Инсон бор экан, олам ва одам нима, улар қандай пайдо бўлган, воқелик қандай қонуниятлар асосида яшайди, ўзгаради ва тараққий этади, умрнинг мазмуни нимадан иборат, авлодлар ортидан авлодлар келиб-кетаверишида қандай маъно бор каби масалалар барчани ўйлантиради.
-
Такрорий экилган дон-дуккакли экинларни тупроқ унумдорлиги ва буғдой ҳосилдорлигига таъсири
Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда барқарор ҳосилдорликни узлуксиз таъминлаш учун Фарғона водийсининг ўтлоқи соз тупроқлари шароитига мос илмий асосланган (қисқа ротацияли алмашлаб экишда) буғдойдан кейин экиладиган такрорий экинлардан энг самаралисини ажратиб олиб сўнгра экиладиган кузги буғдойни оптимал ўғит меъёрларини ишлаб чиқиб амалиётга жорий қилиш кераклиги аниқланди.
-
ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИДА МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИ МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Иқтисодиётнинг трансформацион ўзгаришлари ва босқичма-босқич бозор иқтисодиёти шаклланишидаги муаммолар иқтисодчи кадрларга нисбатан Янги кўникмалар ўзлаштирилишини зарурий шарт сифатида малака ошириш тизимини доимо такомиллаштириб боришни тақозо қилмоқда. Бу, ўз навбатида, кадрлар тайёрлаш сифати ва мутахассислик йўналишларини муттасил такомиллаштиришни, унинг локоматив қисми бўлган олий таълим соҳасини қисқа муддатларда янги босқичларга олиб чиқишни, малака ошириш хизматлари қамровини кенгайтиришни, истиқболдаги ўзгаришларга мос кадрлар малакасини ошириш муассасасига айлантиришни, пировардида иқтисодиёт тармоқлари учун сифатли ва малакали кадрлар тайёрлаш жараёнларини янги форматга ўтказишни талаб этмоқда.
-
ФАЛСАФА ВА ФАН МЕТОДОЛОГИЯСИ
XIX асргача фан тарихи алоҳида муаммо сифатида на файласуфлар, на бошқа соҳа олимлари томонидан етарли ўрганилмаган эди. Фақат позитивизм вакиллари ижодидагина фан тарихини алоҳида мавзу сифатида таҳлил қилишга бир оз ҳаракат қилинган. Хусусан, позитивизм намоёндаси Г.Спенсер (1820-1903) "Фаннинг пайдо бўлиши" номли асарида бу соҳанинг вужудга келишини ўзига хос баҳолайди. У кундалик билим ва илмий билим ўзаро мутаносибдир, деб эътироф қилар экан, фан инсон жамияти билан бир вақтда пайдо бўлган, деган фикрни инкор қилади. У илмий методни инсоннинг, турли даврларда ўзгармайдиган дунёни табиий англаш воситаси сифатида тушунади, билимнинг ривожи фақат бизнинг тажрибаларимизнинг кенгайиши билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Спенсер тафаккурга фалсафий мушоҳада хослигини инкор қилади, унинг айнан мана шу ғояси эса фан тарихчилари томонидан танқид қилинади
-
Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари
Қўлланманинг асосий вазифаси тадбиркорлик нималардан ташкил топганлигини ёритиш, унинг турли шакллари ва усулларини батафсил кўриб чиқишдан иборат
-
ТАРИХ ФАЛСАФАСИ
"Мозийга қайтиб иш кўришлик хайрли, дейдилар". Улуғ адиб нинг бу сўзлари токи инсоният бор экан, ўзини таниган шахслар учун ҳам, ўзлигини англаган миллатлар учун ҳам ўзгармас қоида бўлиб қолаверади. Зеро, тарих улуғ мураббий, бугунги ва келажак авлодларнинг донишманд устози. Таниқли сиёсатшунос, жамиятшунос олим Нарзулла Жўраев қаламига мансуб қўлингиздаги китоб миллатимизнинг қадимий ва ниги тарихини, буюк истиқлол туфайли мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий, сиёсий ва маънавий ўзгаришларни теран таҳлил этиши билан қимматлидир. Асардан чуқур фалсафий умумланмалар, халқ руҳиятини зийрак кузатув, мустақилликни қўлга кири тиш жараёнида мамлакатимиз халқи ва унинг Йўлбошчиси кўрсат ган қатъийлик ва донолик зикри алоҳида ўрин олган. Ушбу китоб миллий ўзликни таниш ва танитиш йўлидаги яна бир дадил уриниш эканлиги шубҳасиздир.
-
Фозил одамлар шаҳри
Шарқ Уйғониш даврининг буюк мутафаккири Абу Наср Форобий асарларида оқилона давлат тузуми, инсоният жамияти хақидаги нодир ва доно фикрларга дуч келамиз. IX тўпламда яшаб, ижод этган IX-X асрларда "Арасту фалсафаси", "Фозил одамлар шаҳри", "Илмларнинг келиб чиқиши тўғрисида" асарларидан намуналар киритилган. Китоб файласуфларга, тарихчиларга, адибларга ва шу соҳа билан қизиқувчи ўқувчиларга мўлжалланган.
-
ASTROMETRIYA VA KOSMIK DASTURLAR
Ushbu matn qator yillar mobaynida Toshkent Davlat Universiteti fizika fakultetida "Astronomiya" yo'nalishi doirasida o'qib kelingan "umumiy astrometriya" fani bo'yichadir. Mazkur fanga "Bakalavr B- 440300" o'quv rejasiga ko'ra jami 88 soat ajratilgan bo'lib, bundan 44 soal ma'ruzalarga taalluqli. Ushbu fan bo'yicha quyida zamonaviy astrometriya masalalari, Yerning o'z o'qi atrofida aylanish nazariyasi, yulduzlar koordinatalarining vaqt davomida o'zgarishi tabiati, fundamental va inersial koordinatalar sistemalarini qurish usullari, Yer shakli va aylanishi hamda vaqtni aniqlash usullariga oid materiallar berilgan. Astrometriya astronomiyaning eng qadimda birinchi bor rivojlangan fanidir. Bu fanning asosiy yutuqlari O'rta asr davomida sharq olimlari (Al-Farg'oniy. Chag moniy, Beruniy, Ulug'bek, Qozizoda Rumiy, G'iyosiddin Koshiy. Ali Qushchi va boshqa qator olimlar) tomonidan qo'lga kiritilgan.
-
Amaliy va umumiy astrofizika
Ushbu o'quv qo'llanmada asosiy astrofizik asboblar hisoblangan teleskoplar, ularning tuzilishi, o'matmalari haqida so'z yuritiladi. Shuningdek, yorug'lik saralagichlari, spektral asboblar, radioteleskoplar va ularning tuzilishi handa ularda kuzatuvlardan olingan natijalarni qayta ishlash usullari haqida bayon etiladi. Bu o'quv qo'llanma O'zbekiston Milliy Universiteti Fizika fakultetida Astronomiya yo'nalishida taxsil olayotgan bakalavr talabalarga "Amaliy va umumiy astrofizika" fani bo'yicha mo'ljallangan. Lekin undan boshqa universitet va institutlarda "Astronomiya", "Fizika", "Fizika va astronomiya" ta'limi yo'nalishidagi bakalavr hamda "Astrofizika, radioastronomiya" mutaxassisligida ta'lim olayotgan magistr talabalari va astrofizika fani bilan qiziquvchilar foydalanishlari mumkin.
-
Инженерная экология
В монографии рассмотрены основные понятия и законы экологии, экологическая ситуация в мире и России и участие последней в международных конвенциях, юридические документы по экологическому законодательству, правовые вопросы охраны окружающей среды и международного сотрудничества.
-
ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ХИЗМАТЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Жаҳонда ривожланган мамлакатлар тарихига назар солинса, ўзларининг тараққиёт йўлида биринчи ўринда таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, таълим хизматлари ва тадбиркорлик фаолиятини диверсификация қилиш асосида унинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий тадқиқотларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Шу жиҳатдан олий таълим муассасаси фаолиятини ташкил этишга қаратилган бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнини оптималлаштириш, таълим хизматларини замонавий ахборот-технологияларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш, рақамли таълимни жорий қилиш, масофали таълимни ривожлантириш, олий таълим дастурларини уларнинг аҳамиятига кўра табақалаштириш, таълим хизматлари ва тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини оширишнинг рағбатлантириш механизмларини жорий этиш йўналишидаги илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилган.
-
ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИҚТИСОДЧИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ БОШҚАРУВ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида иқтисодчи кадрларни тайёрлашга бўлган талаб миқдор ва сифат жиҳатидан ортиб бормоқда. Рақобат муҳити кескинлашуви, илмий тадқиқотлар самарадорлигини ва янги билимларни эгаллаш, иқтисодчи кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, илғор инновацияларни тезкор амалиётга жорий этиш, замонавий билимларни иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айлантириш барча ривожланган ҳамда ривожланаётган мамлакатларнинг бугунги кундаги энг муҳим вазифалари ҳисобланади.
-
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИНГ ҚОНУНГА ХИЛОФ ҲАРАКАТЛАРИДАН ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Жаҳондаги глобал иқтисодий инқирозни бартараф этишда тадбиркорлик субъектлари муҳим ўрин тутиб, уларга солиқлар воситасида имтиёзлар бериш орқали ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантиришга кенг аҳамият берилмоқда. Бунда давлатнинг назорат қилувчи органлари, хусусан солиқ органларининг масъулиятини ошириш, солиқ назоратини амалга оширишда мулкий дахлсизлик ва тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари устуворлиги тамойилларига риоя қилишини таъминлашга қаратилган масалаларга долзарб тадқиқот йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.