-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Dinshunoslik. Ateizm
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Сайланма.
Ўйлаймизки, видо китоби XX аср ўзбек шсъриятида, умуман, умумтуркий адабиётда чинакам ҳодиса бўлган ШОИР шахсияти ва унинг кўнгил кенгликлари-ю юрак қирралари тўғрисида ўқувчига тўла-тўкис тасаввур беради. zuzu
-
Maqsad
Yaponiyadan boshlab to Norvegiyagacha. O'zini boshidan kechirganlarini va ona-yurtdan olisdagi hayotning qiyinchiliklarini «Maqsad» deb nomlangan kitobida avtobiografik shaklda yozgan.
-
Дафтар ҳошиясидаги битиклар
Бу - кўпдан бери сиз кўлдан кўймай ўқиб қелаётган китоб. Бу - кўпдан бери сиз фарзандларингиз, яқинларингиз ўқишларини астойдил истаётган китоб. Бу - сиз ва биз ҳақимиздаги китоб.
-
Соҳилсиз денгиз.Имом Бухорийнинг ҳаёт саҳифалари
Қўлингиздаги ушбу тарихий асар улуғ ватандошимиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг ҳаёт йўллари, ҳасби ҳоллари, илмий фаолиятлари ҳақида ҳикоя қилади. Муҳаддислар султони, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг "табиби", набавий ҳадисларнинг саҳиҳларини ажратиб, улардан Қуръони Каримдан кейинги иккинчи ишончли манба даражасидаги "Саҳиҳи Бухорий" ҳадислар тўпламини тузган бу улуғ аллома, муҳаддислар султони, имомуд-дунё,олимлар пешвоси бутун дунёда маълум ва машҳур.
-
САИД АҲМАД ТАНЛАНГАН АСАРЛАР (III жилдлик I ЖИЛД Ҳикоялар)
Саид Аҳмад... Бу номни ўзбек китобхонига таништиришга, таърифу-тавсифлашга эҳтиёж сезмаймиз. Чунки бугунги кунда бирорта ўзбек хонадони йўқки, Саид Аҳмад китоблари кириб бормаган бўлса. Оқсоқол адибимизнинг ўткир мушоҳадага бой романлари, теран қиссалари, ажойиб саҳна асарлари-ю, ичакузди ҳангомалари мана неча ўнлаб йиллардан буён халқимиз дилидан жой олган. Халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмаднинг ушбу «Танланган асарлар»ига кирган ҳикоя, ҳажвлар, хотира ва адабий ўйлари сизга манзур бўлар деган умиддамиз.
-
-
-
-
-
-
ҚЎРБОШИ MAДAMИHБEK (ХУЖЖАТЛИ ҚИССА)
Ўтган йили Муҳаммад Аминбек Ахмадбек таваллуд топганига 100 йил тўлди. Лекин афсуски, айрим газета ва журналларда чиққан мақолалардан ташқари бирор ерда бу ҳодиса нишонланмадию Ёки ҳамон Мадаминбек ҳақида бир фикрга келганимиз йўқми? Яқин 6up acpлик keчмишимиз ҳam фожеаларга тўла кечди. Бир пайтлар буюк Темур бобомиздан томонидан ягона давлатга бирлаштирилган Туркистон ноқобил хукумдорларнинг тожу-тахт талашишлари туфайли бўлиниб- парчаланиб кетди.
-
-
Зарбулмасал
Гулханийнинг машҳур ва ажойиб асари «Зарбулмасал»да халқ мақоллари (Гулханийнинг айтишича, 400 оммавий мақол), қисман Гулханийнинг ўзи яратган мақолсимон ҳикматли сўзлар, қисман сажлар (қофияли наср), қисман матал ва ривоят-лар тўпланган.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ Йигирма томлик Иккинчи том
«Мукаммал асарлар тўплами»нинг I томи Алишер Навоийнинг «Бадойиъ ул-бидоя», II томи «Наводир ун-ниҳоя» девонларидаи иборат бўлиб, улар биринчи марта чоп этилмоқда. Алишер Навоийнинг «Наводир ун-ниҳоя» девонига кирган ғазаллар чуқур ижтимоий мазмуни, илғор инсорпарварлик ғоялари, ўз даври ҳаёт воқеаларига зийраклик билан муносабат билдириши жиҳатидан катта аҳамиятга молик. Бу шеърларда Навоийнинг фалсафий-ижтимоий, маърифий, тарбиявий қарашлари ўзининг юксак бадиий инъикосини топган. Улар шунинг учун ҳам боқий умр топганлар. «Наводир ун-ниҳоя» девонига жамланган ғазаллар кейинчалик Навоий томонидан тузилган тўрт девондан иборат «Хазойин ул-маоний»га киритилган бўлиб, тақсимоти қуйидагича: «Ғаройиб ус-сиғар»га—64 ғазал. «Наводир уш-шабоб»га—331 ғазал. «Бадойиъ ул-васат»га—213 ғазал. «Фавойид ул-кибар»га —196 ғазал.
-
МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ "БАДОЙИЪ УЛ-БИДОЯ " Йигирма томлик 1-жилд
Ўзбек халқининг улуғ мутафаккир шоири Алишер Навоий (1441—1501) дан Шарқ классик адабиётининг барча жанрларига оид жуда катта ҳажмдаги бой мерос етиб келган. Ўз даврида юксак гуманистик ғояларни бадиий баркамоллик билан ифодалаб берган адиб асарлари асрлардан асрларга, насллардан наслларга ўтиб ардоқланиб келди. Янги авлодларнинг эзгу умидлари, ажойиб орзулари зуҳури йўлида ҳам илҳомбахш кучга айланди. Шунинг учун ҳам улар инқилобгача бўлган даврда қўлёзма ва босма ҳолида кенг тарқалди. Шоир асарларининг республикамиздагина эмас; балки жаҳон кутубхоналарида маълум бўлган нусхалари шундан далолат беради. Мазкур тўплам Алишер Навоий меросини тўлиқ қамраб олади ва илмий нашрлар типида изоҳлар билан таъминланади. Мазкур нашрда бу девонлар Навоий тузган тартиб ва ҳажмда берилган бўлиб, улар қуйидаги томларни ташкил этади. Ш том. «Ғаройиб ус-сиғар», девон. IV том. «Наводир уш-шабоб», девон. V том. «Бадойиъ ул-васат», девон. VI том. «Фавойид ул-кибар», девон.