-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Танланган асарлар
Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқовани гўзал шеърлари, ҳаётий ҳикоялари орқали адабиёт ихлосмандлари жуда яхши билишади. Шоиранинг қўлингиздаги "Танланган асарлар"идан шеърлар, ривоятлар, достон, ҳужжатли лироэпик қисса, ҳикоялар жой олган. Тўпламдаги ҳар бир шеърда теран ҳислар ҳамда ҳикояларда долзарб ва ўткир мавзулар қаламга олинган.
-
Сокин дарё мавжлари
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли журналист Ҳусан Эрматовнинг ушбу тўплами муаллиф томонидан кейинги йилларда ёзилган бир қатор публицистик мақолалар, маънавий-маърифий мавзудаги суҳбат, эссе ва қатралардан иборат.
-
Ёқуб умарўғли
Ёқуб Умарўғли турк дунёси адабиёти ва адабий алоқаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган адиб, олим ва жамоат арбобидир. Турк тилида ижод қилган атоқли ёзувчи ўзбек адиблари билан яқин дўст ва фаол ижодий ҳамкор эди.
-
-
Замон қасри
Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ушбу янги тўплами мазмун-мундарижаси асосан кейинги йилда ёзилган шеърлар, “Замон қасри" номли достон ва манзумалардан иборат. Шоир замон, замон қаҳрамони ва замондошлар азму шижоати билан эзгу орзу-умидларини авж пардаларда тараннум этади.
-
Сўқмоқдаги одамлар
Таниқли қадимшунос ҳамда адиб Менгзиё Сафаровнинг “Сўқмоқдаги одамлар" китоби Сетон Томпсоннинг "Ёввойи йўрға", Чингиз Айтматовнинг “Алвидо, Гулсари", Тоғай Муроднинг “От кишнаган оқшом” қиссалари сингари наботот ва ҳайвонот оламининг инжа қирраларини акс эттиради. “Айришох”, “Она каклик", "Лаҳза", "Беданалар” каби қисса ҳамда ҳикояларида ёввойи жониворлару қушлар ҳаётини завқшавқ ила тасвирлаган адиб ўз қаҳрамонлари билан изма-из юриб, улар ҳаракатидаги энг дақиқ нуқталарни обдан кузатган.
-
Олис ер шуъласи
Қўлингиздаги мажмуадан эса унинг "Олис ер шуъласи" номли фантастик қисса ва бир қатор ҳикоялари ўрин олганки, улар сизга манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Ёмғир
моюн Акбарнинг таржимаи ҳоли оддий, катта ҳарфлар билан ёзилган: ШОИР. Муҳими, у шеър ишқида ёнишни, инсон кўнглига гўзаллик, меҳр, яхшилик уруғи сепишни билади, илоҳий масъулиятни ҳис қилади. Ёниқ шеър ҳар доим шоирни ҳам, шеърхонни ҳам тетиклантиради.
-
Кўксимдаги туморим ватан
Сўнгги йилларда, хусусан, кейинги ўн-ўн беш йил оралиғида миллий адабиётимизга ҳали ёшлари ўттиздан ўтиб-ўтмаган ёки эндигина қирқни қоралаган ёшлардан иборат янги бир ижодий тўлқин кириб келди. Бу ижодкорларни чин маънода Мустақиллик меваси, янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги овозлари дейиш мумкин.
-
Шудринглар парчалар
Шоиранинг драматург, сценарийнавис сифатидаги ижоди билан ҳам шу тўплам орқали танишишингиз мумкин. Шеър шаклига кирмаган ва жанри эссе ёки новелла, ҳикоя ёки мақола деб белгиланган ушбу “шеър"лар Сиз, азиз ўқувчиларга манзур бўлади, деб ўйлаймиз.
-
Вужудий қудрат
Ёқубовнинг мазкур романида инсон вужудининг беҳад захира куч-қудратини оча билган, узоқ соғлом яшаш сирасрорларини англаб етган билимдон, зукко, покиза сиймолар билан танишасиз. Улар билан гўзаллик дунёсига, камолот гулшанига қадам қўямиз.
-
Таржима ва тил
Ушбу тўпламдан таржимашунос олим Зуҳриддин Исомиддиновнинг турли йилларда чоп этилган ва янги, ҳали босилмаган мақолалари жой олган. Уларда Ўзбекистонда таржимон мутахассисларни тайёрлаш, адабий алоқалар, бадиий таржимага оид масалалар, устозлар ҳақидаги хотиралар, шунингдек, тил ва адабиёт билан боғлиқ бошқа долзарб муаммолар хусусида сўз боради.
-
Буюк соддалик
Абдулла Орипов шахси янги ўзбек шеъриятида алоҳида мақомга эга. Шоир илк шеърлари билан поэзиянинг чинакам вазифасини белгилашда, ўқувчи бадиий дидини юксалтиришда, адабиётнинг ҳақиқий мақсадини тайин этишда ўзига хослигини намоён этди. Миллат ва миллийлик, фалсафийлик, самимият масаласи шоир ижодий концепциясида қатъий ўринга эга.
-
Чустий сайланма
Ўз шеърияти билан ўтган асрда миллионлаб юракларга кириб борган ва ҳамон ўлмас сатрлари орқали ўзбек шеърхонлари юрагидан мустаҳкам жой эгаллаб келаётган истеъдодли ва ҳассос шоир, равон тилли ғазалнавис Чустий шеъриятидан баҳ раманд бўлмаган, қалби бу шеъриятнинг латиф оҳангларидан сув ичмаган ўзбек кишиси кам топилади.
-
Ғордаги омонат
Ҳикоя ва қиссалари билан ўқирманларнинг меҳрини қозонган адиб Холмуҳаммад Каримийнинг илк романини Сиз азизларга ҳавола қиляпмиз. Асарни ўқир экансиз, муаллифнинг халқ ҳаётидан нақадар яхши хабардор эканлигини англайсиз. Унда минг йиллардан буён ўзлигимизга сингиб кетган азиз ва мўътабар, ўзига хос миллий қадриятларимиз қаҳрамонларнинг умр йўлини ёритиб боради.
-
Мангу овоз
Ўткир Раҳмат шеъриятида ҳамиша эзгуликка ошуфталик, яхшиликка ошиқлик, меҳр-муҳаббатга ташналик каби туйғулар балқиб туради. Бу шеърият ҳиссиёт чашмасидан сув ичади, табиатнинг ранго-ранг манзараларидан илҳомланади. Бир сўз билан айтганда, шоир кўнгилдан олиб кўнгилга туҳфа этади.