-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Уфқ
"Уфқ" республикамиз тарихининг уч муҳим даврини ўз ичига олган трилогиядир. Автор трилогиясинг биринчи китоби бўлмиш «Қирқ беш кун»да ўзбек халқининг сув учун кураш лавҳаларини қаламга олган бўлса, иккинчи китоб - «Ҳижрон кунлари» ҳамда учинчи китоби «Уфқ бўсағасида»да уруш ва урушдан кейинги даврдаги фидокорона меҳнатини тасвирлайди. Ёзувчи ҳар учала романда ҳам турли тақдирлар, ҳижрон аламлари, айрилиқ кўз ёшлари-ю висол энтикишларини ҳаяжон билан тасвирлайди. "Уфқ" турли тақдирлар тўғрисидаги йирик проза асаридир.
-
Одоб ва офтоб
Пулат Мўмин (Мўминов), ўзбек болалар шоири ва драматурги, ЎЗбекистон ССР фахрий Маданият ходими, 24 йил 1922 декабрда Тошкентда туғилдан. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг енг машҳур ёзувчиларидан П. Мўмин адабиётга 40-йилларнинг ўрталарида кириб келди. "Ўзбек фолклори ёзувчи ижодига ҳам таъсир кўрсатди: Пулат Мўмин биринчи адабий тажрибалари давомида ўз халқ оғзаки ижодини пухта ва меҳр билан ўрганди. Болалар Пулат Мўминнинг кўплаб шеърларининг қаҳрамонларидир. Ҳаётда бўлгани каби, улар ҳам ўқийдилар ва ўйнайдилар, қувонадирлар ва келажакни орзу қиладилар; пахта даласида ва боғда катталарга ёрдам беришади. Пулат Мўминнинг кўплаб шеълари мусиқага бағишланган.
-
Уруш фарзанди
-Киши ҳаётида шундай воқеалар бўладики, умрбод хотиридан кўтарилмайди, -деб ҳикоясини бошлади Азиз Комилов. -Уларни эслаганингда дам севинасан, дам қайғурасан. Бундан етти-саккиз йил муқаддам менинг бошимдан ҳам шундай бир воқеа кечди. Ўшанда мен ўқишни тамомлаб, Қишлоқ хўжалик илмий-текшириш институтида ишлардим. Бу институт, билсангиз керак, деярли ҳамма пахтакор республикалар билан, ҳатто чет эллар билан пахтачиликни ривожлантириш бобида алоқа қилади, пахтанинг янги навларини етиштириб беради.
-
Ишқ қурбонлари
Қўлингиздаги ушбу тўпламда жиноят оламидаги нохуш воқеа-ҳодисалар тасвирланган бўлиб, муаллиф туркум крим инал ҳикояларини ёзишда асосан суд материалларига таянган. Китобни мутолаа қилар экансиз, кўз ўнгингизда жиноятчи ва манфур кимсаларнинг разил қилмишлари бир зум жонланиб, нафратингизни қўзитади.
-
-
Қиёмат қарз
"Бунчалар ширинсан, ҳаёт!" Ўлмас Умарбековнинг асарларини ўқий туриб шундай деб ҳайқиргинг келади. "Бунчалар бешафқатсан, ҳаёт!" Ўлмас Умарбековнинг қалбида туғилиб, қоғозга кўчган асарларни ўқиб бўлгач, беихтиёр шундай деб юборгинг келади.
-
Оқ мармар 4- жилд
Ушбу китоб ҳазрат адиб Мирмуҳсиннинг асарлар тўпламининг тўртинчи жилди ҳисобланади.
-
Алвидо қурол!
Бу китоб Парижда, Ки-Уэстда, Флоридада, Пиггота, Арканзас, Канзас-Сити, Миссури, Шеридан, Вайомингда ёзилди. 1929 йил кўкламида Парижда сўнгги таҳрирдан чиқарилди. Биринчи вариантни ёзаётганимда Канзас-Ситида ўғлим Патрик туғилди, уни онасининг қорнини ёриб олдилар, мен Оук-Паркда, Иллинойсда, сўнгги вариант устида ишлаётганимда отам ўзини отиб қўйди.
-
Тушумда кўрсам эдим
Нодира фақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам маҳорат билан қалам тебратган хассос зуллисонайн шоира ҳисобланади. Мазкур мажмуага унинг ўзбек тилидаги халқ ичида машхур ва бадиий баркамол ғазаллари билан бирга, форсий меросидан ҳам намуналар таржима қилиб киритилди.
-
Ҳикоялар Қиссалар
Ушбу китоб ҳазрат адиб Мирмуҳсиннинг асарлар тўпламининг тўртинчи жилди ҳисобланади.
-
Фузулий девон
Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий 1498 йилда Ироқнинг Карбало шаҳрида зиёли оиласида дунёга келди. Шоир дастлаб Карбалода, кейинча Бағдод шаҳ- рида таҳсил олиб, шу ерда яшади ва умрининг охиои- гача муаллимлик билан машғул бўлди. Фузулий — шундай улуғ санъаткор, шундаи фусункор шиирки, уни ўқиркансан беихтиёр сеҳрланиб, лол бўласан киши.
-
Шердор
Шарқнинг энг қадим шаҳарларидан бири, ўзбек халқиниг фахр- ифтихори Самарқанд ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Бизнеснинг буюк олами
Ёшлар билан суҳбатлашсам, икки томондан хурсанд бўламан.Биринчидан, улар билан мулоқот менга янги куч багиш лайди, фикрни янгилайди, иккинчидан, улар билан ўз хаётий тажрибаларим билан ўртоқлашаман. Айнан, шунинг учун ёшлар билан сухбатлашишни ёқтираман. Ёшликда ўзим ҳам катталар блан гаплашишни яхши кўрар эдим. Улар билан бўлган суҳбатларда йиллар мобайни да тўплаган бой тажрибалардан сабоқлар олар эдим. Ушбу сабоқлар ҳануз хотирамда, халигача уларга амал килиб келаман.
-
Қайтганимда уйда бўл...
Bu yerda yil-o’n ikki oy qish hukmron. Ko’pincha chiyillab, ahyon-ahyonda esa o’kirib qoladigan ayozi bor, Ignadek shimol shamoli bu tap-taqir yerlar va uning aholisini o’z hukmronligiga asir qilgancha qo’yib yubormaydi. Ularning ko’pchiligi tug’ilganlaridan beri sadoqatlaridan g’ururlangancha bu yerlarni tark etishmagan. Yana yillar davomida bandidan uzilgan bargdek quloch yozib ummonning boshqa sohiliga qochib ketadiganlari ham bor. Bular asosan tirnoqlarini yorqin ranglarga bo’yab olgan qo’ng’ir sochli ayollar. Ummon ortga chekinayotgan noyabrning so’ngi besh kunida ular bir qo’liga jamadonlari, boshqasi bilan bolalarini yetaklab jigarrang plashlariga o’ralgancha bandargoh tomonga shoshilishadi.
-
Когда я вернусь, будь дома
Теперь я отчетливее ощущаю вечность жизни. Никто не умрет, и те, кто любил друг друга в одной жизни, непременно встретятся после. Тело, имя, национальность – все будет иным, но нас притянет магнитом: любовь связывает навсегда. А пока что я проживаю жизнь – люблю и, бывает, устаю от любви. Запоминаю мгновения, бережно храню в себе эту память, чтобы завтра или в следующей жизни обо всем написать.
-
Одам бўлиш қийин
Шоҳ Муслим дунёдаги энг доно, энг одил подшолардан эди. Унинг мамлакати гўзал, шаҳарлари обод, халқи тинч, фаровон турмуш кечирарди. Аммо подшонинг фарзанди йўқ эди. Бу фақатгина унинг ўзини эмас, бутун халқни ташвишга солиб қўйган эди. Орадан кўп йиллар ўтди. Подшо қариб, бир оёғи ерда, бир оёғи гўрда турган пайтда фарзанд кўрди. Севинчи ичига сиғмай қирқ кечаю қирқ кундуз халққа ош берди.