-
-
-
-
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
-
-
Veterinariya va chorvachilik
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
-
-
Qurilish. Arxitektura
-
-
-
-
-
Шифокор бахти
Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Юсуф Отабековичнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ёшларимиз учун ибратлидир. Ушбу китобда унинг ҳаёти ва фаолиятига оид лавҳалар берилган.
-
Юракни асранг
Биз медицина фанлари доктори Е. И. Янкелевичнинг китобчаси сизнинг шубҳаларингизни йўқотади, деб умид қиламиз: китобча баъзи бирларингизга юрак касаллигининг олдини олиш йўлини кўрсатади, бошқа бирларингизда эса касал юракни ҳам даволаса бўлади, деган ишонч туғдиради. Сиз ўз юрагингизни, унинг функционал имкониятларини, ундаги мавжуд қудратли резервларни яхшироқ билиб оласиз. Муаллиф юрагида касаллиги бор беморларнинг иложи борича кўпроқ ҳаракат қилиши кераклигига асосий эътиборни беради.
-
Мўмиё-танга даво
Қўлингиздаги китобчада мўмиёнинг қадим замоналарда қандай ишлатилганлиги тўғрисида қисқача тарихий маълумот берилиб, Шарқ олимларининг қўлёзмаларида баён қилинган фикрлар айтиб ўтилади. Мўмиёнинг тур-хиллари, шифобахш хоссалари, сифатини синаб кўриш усуллари тасвирланади, унинг келиб чиқиши тўғрисидаги гипотезалар таърифлаб ўтилади. Препаратнинг физикавий ва химиявий хоссалари, суяклар синганида ва бадан жароҳатланганида қандай кор қилишини тажриба ва клиникада синаш натижалари келтирилади.
-
Иқтисодиёт назаряси
Китобнинг мазкур тўлдирилган нашрида иқтисодиёт назариясининг асосий бўлимлари.....
-
Чекиш, саломтлик, меҳнат қобилияти
Кишиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва узоқ умр кўришини таъминлаш каби муҳим вазифалардан келиб чиқиб, чекишнинг организмнинг турли системалари ҳолатига зарарли таъсири баён қилинган. Чекишнинг одамнинг иш қобилиятига ва меҳнат унумдорлигига, ишлаб чиқаришнинг айрим иқтисодий категорияларига, коллективга, оилага салбий таъсири кўрсатилган. Чекиш профилактикаси ва унга қарши кураш бўйича тавсияномалар келтирилган.
-
Болалар саломатлиги ҳақида китоб
Ушбу китобда болани соғ-саломат қилиб тарбиялаш ҳақида ҳикоя қилинади. Ўсаётган ёш организмнинг ўзига хос ҳусусиятлари, ривожланишининг асосий кўрсаткичлари, кун тартиби, овқатланиши ва тарбия масалалари баён этилади.
-
Ҳарорат, гиподинамия ва юрак
Жисмоний тарбияни ривожлантиришда одам физиологияси катта аҳамиятга эгадир. У одам организмининг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги тушунча беради, организмдаги ички муҳит функцияси- нинг ўзгармай, турғун бўлишини, бунинг учун қандай шарт ва шароитлар зарур эканлигини ва, шунингдек, ташқи муҳитнинг турли таъсиротларига қандай мослашишини ўрганади.
-
Декоративное собаководство: Необычное и обычное о собаках
В книге описаны декоративные породы, история происхождения собаки, рассказано об уходе за здоровой и больной собакой, методах ее воспитания, секретах разведения.
-
Халқ табобати ва замонавий илми тибда қўлланиладиган шифобахш ўсимликлар
Китобда Ўрта Осиёда ўсадиган шифобахш ўсимликларнинг халқ табобатида ва замонавий медицинада қўлланиши баён этилади. Ўсимликларнинг таркиби, қандай дардларга даво бўлиши, ишлатиладиган қисмлари келтирилган. Бундан ташқари, шифобахш ўсимликларни тайёрлаш муддатлари, улардан дори тайёрлаш усуллари ва касалликларда қўллаш йўллари кўрсатилган.
-
Кичкинтой тарбияси
Қўлингиздаги китобча фақат Сиз оналарга мўлжалланган, бунга Сизнинг кимлигингиз, қайси касбда ишлашингиз, ёшингизнинг даҳли йўқ. Бундай дейишимизнинг боиси бор, зеро ёруғ дунёда яшаётган ҳар бир инсон ўз жигаргўшасининг сиҳат-саломат, зуваласи пишиқ, бардам бўлишини, жисмонан ва руҳан камол топишини истайди.
-
"Қизил гул"нинг қора иши
Қўлингиздаги тўпламга бир неча йил муқаддам ёпиқ мавзу ҳисобланган, ҳозирда эса ўткир социал муаммога айланиб қолган гиёҳвандлик .ҳақидаги мақолалар жамланган. Бу мақолаларнинг аксарияти вақтли матбуотда эълон қилинган бўлиб, кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Бун- дан ташқари, тўпламдан гиёҳвандликка оид бир қатор маълумоту тафсилотлар ҳам ўрин олган.
-
Расчет деформаций оснований зданий и сооружений
Рекомендовано считать расчеты оснований по деформациям осадкам кренам их неравпомерности определяющими при разработке систем основание фундамент сооружение.
-
Ўсмир қизга
Ушбу китобча ўсмир қизларга атаб ёзилган. Китобчада ўсмир қизларнинг шахсий гигиенаси, организмни чиниқтиришнинг асосий воситаларидан бири бўлган жисмоний тарбия юзасидан зарур маслаҳатлар берилади. Рисолада сиҳат-саломат бўлиш ва соғлиқни мустаҳкамлашнинг асосий шарт-шароитлари баён қилинади, тери ва сочни парвариш қилишнинг усуллари муфассал ёритилади.
-
-
Ичкиликбозлик-саломатлик кушандаси
Ичкиликбозлик социалистик аҳлоқ талабларига, совет кишиларининг турмуш тарзига зиддир. Қўлингиздаги ушбу брошюрада ичкиликбозликнинг жамият ва оилага келтирадиган маънавий, моддий ва сиёсий зарарлари; унинг киши саломатлиги, иш қобилияти ва ақлий қувватини барбод этувчи оқибатлари таҳлил этилган.
-
Ўспирин вояга етаётганда
Қўлингиздаги китобни ёшларнинг дўсти—чех врачи ва олими Иосиф Гине ёзган. Китобнинг хусусияти шундаки, автор ўспиринни қизиктирадиган, балоғатга етиш ва жинсий ҳаёт билан боғланган масалаларни лунда қилиб ёритиб бера олган, зотан ўспирин шундай масалаларни билиб олгиси келади.