-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Олтмиш олти олти қўл
Бу китобда, кунлардан бир куни 66 та дўст бир ерга йигилиб давра қуришади. Даврада ҳар бири ўз касбу ҳунаридан, ўзи эгаллаган илму фан соҳасидан, ҳатто сидқидилдан бажараётган вазифасию эришган орзуларидан навбат билан тўлиб-тошиб, кўнгил сўзларини айтадилар, таништирадилар.
-
Шарқ ҳикоят ва ривоятлари
Кенг ўкувчилар оммасининг талаб ва истакларини ҳисобга олиб тузилган ушбу тўпламга Шарқ халқлари оғзаки ижоди ва мумтоз адабиётидаги энг ажойиб, пайғамбарлар, авлиёлар, буюк тарихий шахслар, улуғ донишмандлар, мутафаккир олим ва адиблар халқ қаҳрамонлари хаёти билан боғлиқ энг машҳур, ислом маърифати ва тасаввуф хакикатидан бахс этувчи энг ибратли хикоят ва ривоятлар жамланган.
-
Зилзила
«Ер куррасининг нариги томонида бирон боланинг бурни қонаса, курранинг бу томонида туриб дастрўмол узатадигаи меҳри дарё Ўзбекни қандоқ нарсадан бино қилгансан, худойим!» Атокди адиб Саид Аҳмаднинг ушбу ҳикоя ва эссе-хотиралар китобида юртимизнинг улуғ фарзандлари ҳаётига оид қизиқарли лавҳалар мисолида халқимизга хос амал шу олижаноб фазилатлар улуғланади.
-
Рабғўзий
Қачон олам фахри Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳақ ёрлиқни тегурди эрса, Мавло таоло ёрлиқ изди: Эй ймон келтурганлар, сизлар Мусони озорлағанлардин бўлманг. Манинг ёрлиқимни сиэга тегурурда ўзини ёлғонга нисбат қилманг.
-
Граф Монте-Кристо (Иф қалъасининг маҳбуси)
"Граф Монте -Кристо" кенг китобхонлар эътиборини қозонган асардир. Унда инсонийлик, шахс эркинлиги ва туйғулар гўзаллиги улуғланади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин бўлса-да чиқиши ўз ифодасини топади.Қаҳрамонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва зиддиятлар муаллифнинг ниҳоятда кузатувчан ва моҳирлигини намоён этади.
-
Умрим баёни
Табиатнинг донолигига тан бермай иложинг йўқ. Ҳамма нарсанинг ўлчови бор. Дақиқа- дақиқасию сония-сонияси ўлчаб қўйилган. Ёзда кун узун, тун қисқа. Қишда кун қисқа, тун узун. Нега? Дўппингни тиззангга қўйиб, чаккангни қашлаб, бир ўйлаб қарасанг-буюк бир ҳикматга дуч келасан. Яъни, ҳамма нарса инсон учун, ҳамма нарса ер юзида қимирлаган жон учун эканига иқрор бўласан. Аллоҳ, боғбоннинг меваси пишсин, деҳқоннинг экини кўпроқ офтобдан баҳраманд бўлсин деб ёруғ кунни узайтириб қўйган.
-
Таъзим
«Дарё шовуллайди. Тоғ орқасидан осмонга сут пуркагандек бўлиб аввал ой шуъласи кўринади, кейин ўзи салмоқланиб кўтарилади-да, чўққига айри миниб туриб қолади. Бирам чиройли, бирам ёқимли шабада эсади. Офтоб дазмолдек қиздирган тошларни шу шабада пуфлаб совутади. Сиз ёзувчи Саид Аҳмаднинг ҳикояларини кўпдан яхши биласиз. Ёзувчи табиатга қанчалик мафтун бўлмасин, уни одамлар юрагидаги гўзалликсиз, инсон меҳнатисиз тасаввур қилолмайди. У инсон яратган гўзалликнинг ошиғи. Қўлингиздаги китобдан шу ҳис-туйғуларни топиб оласиз деб умид қиламиз.
-
Мангу латофат. 2-китоб
Иброҳим Ғафуровнинг "Мангу латофат" китоби қўлингизда. Унга олим ва адибнинг миллатнинг туғилиши, шаклланиши, миллий онгнинг уйғониши ва жуда мураккаб, қийин тарихий, ижтимоий жараёнларда ўзини таниши, ҳозирги замон дунёсига кириб бориши ҳақидаги ўзига хос кузатишлари, ўй-хаёллари акс этган рисолалари жамланган.
-
Diida ishq daryochadir. She ’riy to ‘plam
Muhabbat insonga Yaratgan tomonidan ato etilgan eng oliy tuyg‘udir. Bu tuyg‘u asrlar mobaynida shoirlarni qalam tebratishga undab kelgan qudrat manbayidir. 0‘zbekiston xalq shoiri Erkin Vohidov qalamiga mansub ushbu she’riy guldasta inson qalbining inja tuyg‘usi - muhabbatga bag‘ishlangan she’rlaridan saralandi.
-
Танланган асарлар 2-жилд
Бир ёзувчи ўртоғим менга таъна қилди: -Нима қиласиз, ҳажв ёзиб. Жиддий ҳикоялар ёзавермайсизми? -Нима учун ёзмаслигим керак экан? -дедим ажабланиб. Лев Толстой битта ҳам ҳажвий ҳикоя ёзмаган. -Толстой ўзбек эмас-да. Ўзбек бўлганда албатта ёзарди, -дедим ҳазил қилиб. Ҳар гал ҳажв ёзаётганимда ўша ўртоғимнинг гаплари эсимга тушади. Шу гапнинг ўзи битта хажвий ҳикояга мавзу эмасми, деб ўйлаб қўяман.
-
Жаҳонгир
Ушбу романда инсон руҳий оламини, унинг фикрлари, кайфиятини узоқ масофадан туриб, радиотўлқинлар орқали бошқариш муаммолари ҳамда ирода кучи, софдиллик, камтаринлик гўзаллик, худбинлик, олчоқлик, ёвузлик каби ахлоқ тамойиллари ўзаро богланиб кетади.
-
Танланган асарлар 1-жилд
Саид Аҳмад... Бу номни ўзбек китобхонига таништиришга, таърифу-тавсифлашга эҳтиёж сезмаймиз. Чунки бугунги кунда бирорта ўзбек хонадони йўқки, Саид Аҳмад китоблари кириб бормаган бўлса. Оқсоқол адибимизнинг ўткир мушоҳадага бой романлари, теран қиссалари, ажойиб саҳна асарлари-ю, ичакузди ҳангомалари мана неча ўнлаб йиллардан буён халқимиз дилидан жой олган. Халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмаднинг ушбу «Танланган асарлар»ига кирган ҳикоя, ҳажвлар, хотира ва адабий ўйлари сизга манзур бўлар деган умиддамиз.
-
Бургут тоғда улғаяди тўртинчи китоб
"Бургут тоғда улғаяди" асари Нуриддин Исмоиловнинг саргузашт-детиктив романи бўлиб, унда асар қаҳрамонлари ҳаёт синовлари остида ҳалол меҳнат қилиш, ватан тақдирига бефарқ бўлмаган инсонлар ҳақидадир.
-
Қирқ беш кун
Зириллама гузаридан сал нари ўтиб чап тарафга тор кўча кетади. Қалин толлар соя ташлаган, четида тинимсиз жилдираб сув оқадиган бу кўча айниқса саратон кезлари жуда жимжит бўлади. Гувала деворлар орқасида бетини санг босган беҳи ғўралари, теракка чирмашган аймоқи узумлар бу кўчага ажиб бир ҳусн бағишлайди.
-
Кўнгил
Усмон Азим ўзбек шеьриятининг уфқини кенгайтирган ижодкорлардан бири. У нафақат шоир, шунингдек, моҳир таржимон, драматург ва киносценарист ҳамдир- “Кўнгил» - шоир ёзган навбатдаги шеърлар китобидир. Шеърларда инсоннинг давр ва жамият ҳаётидаги ўрнини тушунишга, даврнинг оғриқли масалаларига эътибор қаратилади ва туну кун, ўлиму ҳаёт вужуду руҳ талошидан баҳслар давом эттирилган.
-
Жимжитлик
Мана, севимли адибнинг янги романи қўлингизга тегди. Республикамизнинг кейинги пайтлардаги ҳаёти акс эттирилган бу асарида ҳам Саид Аҳмад ёзувчилик маҳоратини намойиш этган: китобда сизни жуда кўп ғаройиб воқеалар, тақдирлар кутади.