-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Дил махзани ичра..
Таниқли шoupa ва адиба Эьтибор Охунованинг ижоди кенг китобхонларга яқин таниш. Шоиранинг маънавият, қадриятларимиз, аёл назокати, муҳаббати, инсонийлик мавзуларидаги бадиҳаларининг тарбиявий аҳамияти беқиёсдир. Ушбу мўъжаз тўплам асосан янги шеърлардан тузилган. Ранг-баранг мавзудаги шеърларнинг кўпи меҳр, муҳаббат, баҳор, инсонийлик, аёл тавсифидадир.
-
Тансоқчи 2
Хаёлимда борар манзилимни тикладим. Шаҳар-баланд-паст иморатлар, йўллар, одамлар четда қолди. Александр Абрамович, қасрмонанд уй, семиз бошқарув пульти билан очилиб ёпиладиган улкан дарвоза ва шу қасрдаги кимсалар бирма-бир кўз ўнгимдан ўтди.
-
-
Минг бир хазина
Буюк алломаларимиз, улар қолдирган мерос хақли равишда маънавиятимиз асосини ташкил этади. Алломаларимиз даёти ва фаолиятини, улар долдирган бебадо хазинани урганиш узлигигимизни англашимиз, тарих хотирасини тиклаш учун зарур. Уларнинг маънавий меросини чуқурроқ тадқиқ қилар эканмиз, ўзимиз ҳам ҳар жидатдан кучли булиб бораверамиз. Мазкур тўплам бу йўлда кўмак булади деган умиддамиз.
-
Тансоқчи 1
У эшикдан таманно билан кириб келди. Елкаси очиқ, бели бўғма кўйлаги тиззасидан икки қарич баландда эди. Тўғриси, бу ерларда бундай кийинган аёлларни кўравериб, кўзим пишиб кетганди. Шу боис малла сочли жононага унчалик эътибор қилмадим.
-
Sizning ishqingizda
Mazkur to'plamda iste'dodli shoir U.Shukurovning keyingi yillardagi she'rlari va dostonidan parchalar jamlandi. Ularda muhabbat tuyg'usi, zamondoshlarning ruhiy kechinmalari tarannum etiladi. Tabiat, voqelik, inson ruhiyatining latif chizgilari badiiy bo'yoqlar yordamida aks ettiriladi.
-
Чорлов
Шоир Абдуҳамид Парданинг шеърлари самимият билан йўғрилган. Янги "Чорлов" тўплами асосан лирик шеърлар, "Навоий" достони ва жаҳон шеъриятидан қилинган таржималардан иборат. уларда инсон қалбининг ранг-баранг жилолари шоирона ифода этилган.
-
-
Америка ҳикоялари
Ўзбек ўқувчилари Жек Лондон, Марк Твен, Теодор Драйзер, Уилям Фолькнер каби буюк ёзувчилар асарлари орқали Америка адабиётини яхши билади. Лекин бу мамлакатнинг замонавий адабиётидан ҳамма ҳам хабардор эмас. Қўлингиздаги китобга жамланган асарлар — америкалик замонавий ёзувчиларнинг қисса ва ҳикоялари бугунги АКШ адабиёти ҳақида сизда озгина бўлсада тасаввур уйғотади деган умиддамиз.
-
Жамолингдин кўзум равшан
Ҳусайн бинни Бойқаро бинни Умаршайх бинни Темур 1438 йилда Ҳиротда дунёга келган. 1469-1506 йилларда Хуросон ҳукмрони бўлган. У Алишер Навоийнинг мактабдош дўсти, ўзбек адабиётида маълум из қолдирган лирик шоирдир.
-
Авеста: Зардушт"гоҳ"лари (маъно ўгирмалари ва герменевтик талқинлари)
Ушбу китоб аждодларимиз қалблари муқаддас ислом нури билан мунаввар бўлгунига қадар амал қилган фалсафий - диний, маънавий, ижтимоий -аҳлоқий зардуштийлик ( Мазда Ясна ) таълимотининг ғоявий асослари акс эттирган " Гоҳ" ларнинг ўзбек тилига герменевтик (талқиний) маъно ўгирмаларидан иборат.
-
Ona mehri
Ushbu to'plamda muallif insonlar o'rtasidagi oqibatni, sadoqat va vafoni ulug'laydi, g'ofillikning oqibati nadomat va malomatga, so'nggi pushaymonga olib borishidan o'quvchini ogoh etishga urinadi.
-
-
Бахт бўлинглар
Бахт бўлинглар номли пьесада боғбон Боймирза аканинг оиласи ва Ойсаранинг тажрибали совчилик ишлари ҳақида баён этилган.
-
Олтинкўлим
Фашизм устидан қозонилган ғалабага 60 йил тўлди. Орадан кўп йиллар ўтди. Янги авлодлар ўсиб етишди. Улар учун бу уруш тарихий воқеа бўлиб қолди. Бу урушнинг ғалаба билан тугалланишида Олтинкўл тумани меҳнаткашларининг ҳам катта ҳиссалари бор, албатта. Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамғармаси Олтинкўл туман бўлимининг раиси, иқтисод фанлари номзоди, журналист Қаҳҳор Маҳкамов, Олтинкўл давлат архиви директори Арофатхон Солиеваларнинг “Олтинкўлим” рисоласида олтинкўлликларнинг фронтда ва фронт орқасида кўрсатган ажойиб қаҳрамонликлари, душман устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссалари тўфисида ҳикоя қилинади.
-
Йўл
Қўлингиздаги китобни ўқир экансиз .Йўл ҳақидаги тасаввурларингиз янада тиниқлашади. Шеърий кайфият туҳфа этган ёруғ йўллар эса,сизни нурли манзилларга чорлайди.