-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
-
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
-
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Олий таълимнинг ўқув-услубий ҳужжатлари таҳлили (дунёнинг ТОП-200 талик олийгоҳлари мисолида)
Бугунги кунда олий таълим муассасалари таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режаларидаги фанларни халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида нуфузли хорижий олий таълим муассасалари дастурлари таҳлил қилинмоқда ҳамда уларни жорий қилиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасалари, таълим дастурларини хорижий олий таълим ташкилотлари дастурлари асосида қайта ишлаб чиқишда муҳим манба бўлиб, мамлакатимизда олий таълим сифатини ошириш, салоҳиятли ҳамда рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.
-
Масофавий таълим: таълимнинг янги имкониятлари
Методик қўлланмада мамлакатимиз таълим тизими учун бирмунча янги ҳисобланган масофавий таълим шакли, ушбу таълим шаклини олий таълим тизимига жорий қилишда учрайдиган муаммолар, уларни ҳал этиш усуллари келтириб ўтилган. Қолаверса, хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб масофавий таълимни такомиллаштириш борасида тавсиялар берилган. Қўлланмадан илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, талабалар ҳам ўз фаолиятларида фойдаланишлари мумкин.
-
Коррупция: олий таълим учун яширин таҳдид
Мазкур қўлланма коррупция ва академик инсофсизлик (академик коррупция) тушунчаларининг мазмуни, норасмий коррупциянинг олий таълимга таъсири каби масалаларни ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб академик инсофсизликка қарши курашиш борасидаги тавсияларни ўз ичига олади. Қўлланмадан илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, талабалар ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
Мустақил таълимни ташкил этиш ва баҳолаш мезонлари
Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш, баҳолаш мезонлари ҳамда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларни ўзида акс эттирган. Шунингдек, юртимизда мустақил таълимнинг таълим жараёнларидаги ҳолатини объектив ўрганиш мақсадида профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида сўровнома ўтказилиб, унинг натижалари тизимли таҳлил қилинган.
-
Олий таълимда ўқитувчилар юкламасини ҳисоблашнинг хорижий тажрибаси
Мазкур методик қўлланмада олий таълим муассасаларида таълим сифатини таъминлашнинг муҳим қисмларидан бири ҳисобланган ўқитувчилар юкламаси, уни ҳисоблаш ва тақсимлаш методлари ҳамда унинг таълим самарадорлигига таъсири ёритилган. Хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларининг ўқитувчилар юкламасини ҳисоблаш методлари ҳамда улардаги ҳолат ҳам таҳлил қилинган
-
Кредит-модуль тизими бўйича хориж тажрибаси
Ушбу методик қўлланмада хорижий давлатлардаги кредит-модуль тизимига турлича ёндашувлар, атамалар, кредит тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш ва унинг сифатини таъминлашнинг инновацион методлари ёритилган. Шунингдек, кредит-модуль тизимида педагоглар фаолияти, ўқув юкламаси, кредит-модуль тизимида ўқув жараёнининг услубий таъминоти, таълим натижалари, кредитларни тақсимлаш усуллари, таълим компонентларида таълим натижалари, мобиллик ва кредитларни тан олиш ҳамда олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари баён этилган.
-
Oliy matematika
Fanning ishchi o’quv dasturi O’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligining 2020–yil 29-avgustdagi 452 – sonli buyrug’i bilan tasdiqlangan “Oliy matematika” fanidan tuzilgan namunaviy o’quv dasturiga muvofiq ishlab chiqildi.
-
Олий таълимда ахборот-кутубхона хизматини рақамлаштириш: unilibrary.uz электрон кутубхона платформаси
Мазкур методик қўлланмада Олий таълим, фан ва инновциялар вазирлиги ҳузурида ташкил этилган unilibrary.uz электрон кутубхона платформаси, унинг ташкилий тузилмаси, фойдаланувчиларга яратилган имкониятлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Қўлланмадан ўрин олган маълумотлар фойдаланувчилар учун unilibrary.uz электрон платформасидан фойдаланишда ўзига хос йўриқнома вазифасини ҳам бажаради. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар, тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик фойдаланишлари мумкин.
-
Таълим сифатини оширишда инновацион кутубхоналарнинг аҳамияти
Мазкур методик қўлланмада олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари фаолиятида инновацион технологияларнинг ўрни, хорижий давлатлар олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларида фойдаланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимлари ва RFID технологияларининг имкониятлари, шунингдек, давлат олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларини автоматлаштириш жараёнларининг таҳлили баён қилинган.Мазкур қўлланмадан олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари, ахборот-ресурс марказлари масъуллари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, талабалар, докторантлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
Lingvopoetika
Fanning o‘quv-uslubiy majmuasi Andijon davlat universiteti ilmiy uslubiy Kengashi tomonidan 2023-yil __-avgustdagi __-sonli buyrug‘i bilan tasdiqlangan “Lingvopoetika” fan dasturi asosida tayyorlandi. Andijon davlat universitetining 2023-yil «___» 08.dagi ____-sonli buyrug‘i bilan tasdiqlangan ““Lingvopoetika” fani dasturi asosida tayyorlangan
-
Илмий мақола қандай ёзилади?
Мазкур методик қўлланма эндигина тадқиқот соҳасига кириб келаётган талаба ёшларга ҳамда илмий изланиш оламига қадам қўя бошлаган ёш олимларга илмий натижаларни қай тартибда баён этиш, расмийлаштириш ва илмий жамоатчилик ҳукмига ҳавола этиш тартиб-таомиллари борасида зарур тушунчаларни беради. Илмий мақола ёзишда амал қилиниши лозим бўлган расмий ва норасмий қоидалар ўрин олган. Қўлланмадан олий таълим муассасалари талабалари, докторантлар, мустақил изланувчилар ҳамда профессор-ўқитувчилар фойдаланишлари мумкин.
-
Умуммиллий талабалар сўрови — таълим сифатини оширишнинг муҳим омили (Буюк Британия тажрибаси мисолида)
Мазкур методик қўлланма олий таълим сифатини кафолатлаш учун талабалар фикрини ўрганиш бўйича Буюк Британия тажрибаси ҳақида маълумотларни ўз ичига олади. Унда Б.Британияда кенг миқёсда ўтказиб келинаётган Умуммиллий талабалар сўрови (NSS)нинг мазмуни ва ижтимоий аҳамияти, шунингдек, унинг таркибий тузилиши ҳамда олий таълим сифатини оширишдаги ўрни борасидаги таҳлилий маълумотлар ўрин олган. Қўлланмадан олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлар, таълим сифатини назорат қилишга масъул бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда олий таълим соҳасига оид илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчилар фойдаланишлари мумкин.
-
Нодавлат олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш: хорижий ва миллий тажриба
Мазкур методик қўлланмада олий таълимда сифатни баҳолашнинг назарий-концептуал ва амалий жиҳатлари таҳлил этилиб, мазкур фаолиятни институционал тарзда самарали ташкил этишга оид хорижий мамлакатлар тажрибасининг илғор ютуқлари кўриб чиқилган. Ва шу асосдамамлакатимизда фаолият юритаётган нодавлат олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш механизмини такомиллаштиришга оид тавсиялар келтирилган. Қўлланмадан олий таълим тизимида фаолият юритаётган ваколатли шахслар, профессор-ўқитувчилар ҳамда олий таълим соҳасига оид илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчилар фойдаланиши мумкин.
-
Олий таълим муассасаларида педагог ходимларни танлаш мезонлари
Мазкур методик қўлланмада олий таълимда педагог ходимларни танлаш мезонлари ёритилган. Муаллифлар олий таълим сифатини таъминлашнинг энг муҳим мезонларидан бири сифатида профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳиятини назарда тутиб, педагог ходимларни танлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш долзарб вазифа эканлигини асослаб беришган. Қўлланмадан олий таълим тизимида фаолият юритаётган ваколатли шахслар, жумладан, кадрлар бўлими, жамоатчилик кенгаши, кафедра мудирлари фойдаланиши мумкин.
-
Олий таълим бошқаруви: ISO талаблари ва устивор вазифалари
Мазкур методик қўлланма Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг ISO 21001:2018 “Таълим ташкилотлари — Таълим ташкилотларини бошқариш тизимлари — Фойдаланиш бўйича йўриқномага эга талаблар” номли стандартининг мазмуни, асосий талаблари ҳамда ушбу талабларнинг олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишдаги аҳамияти каби масалаларни ўз ичига олган. Қўлланмадан олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлар, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда олий таълим соҳасига оид илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчилар фойдаланишлари мумкин.
-
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ
Ишлаб чиқаришга илғор-фан ва техника янгиликлари, инновацияларни жорий қилииши ҳамда капитални диверсификация қилиниши мустаҳкам иқтисодий базани яратишга кафолат бермоқда. Тўлақонли иқтисодиѐт бугунги, эртанги ва келажакдаги тараққиѐтимиз ҳамда турмушимиз фаровонлигининг пойдевори бўлиб хизмат қилади