-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Vido
O'zbekiston xalq yozuvchisi, iste'dodli adib Odil Yoqu- bov o'nlab hikoyalar, qissalar, romanlar, pyesalar muallifidir. U badiiy asarlarida ular xoh hikoya, xoh qissa, xoh roman bo'lsin, hamma-hammasida insonlardagi ma'naviy- axloqiy fazilatlarni ardoqlashga, mehr-oqibatni ulug'lashga, sevgi-muhabbatni qadrlashga intilgan.Hikoyalar xazinasi» rukni ostida «Vido» kitobiga adibning eng sara hikoyalari jamlangan bo'lib, ushbu hikoya- larda turli xarakterdagi insonlarning taqdiri, kechinmalari, o'y-fikrlari, voqea-hodisalar o'ziga xos san'atkorona tarzda hayotiy tasvirlangan. Taqdim etilayotgan hikoyalarda o'sha davr ruhini saqlab qolish maqsadida shaharlar va atamalar nomi asliyatga asosan qoldirildi
-
Интиқом. Ҳаёт ё мамот. 2-китоб
Интиқом» асарининг иккинчи жилдида архив ҳужжат- лари асосида тарих бадиияти қаламга олинади, ҳуррият толиблари ота-боболаримиз сиймолари, қурбошилар, бо- тир жигитларнинг жанговар ҳаракатлардаги жасорати тасвирланади. Кучларнинг, қуролларининг тенг эмаслигида, орадаги сотқинлик далолатларида қаршилик курашининг интиҳо сабабияти чизгилари аксини топади. Яқин ўтмишни манбалар асосида ёрқин гавдалантирган мажмуа тарих ихлосмандларига мўлжалланган
-
Интиқом. Амирликнинг ағдарилиши. 1-китоб
ХХ асрнинг биринчи чораги охирлари Ўрта Осиё, ай- ниқса, Бухоро амирлиги учун фожеий кечган эди. Россия- да давлат тўнтариши йўли билан ҳокимиятга келган Советлар Туркистоннинг кўп қисмини босиб олиб, Хива ва Бухорога ҳам кўз тиккан эди. Хоразм хонлиги истилоси дан кейин, 1920 йил 1 сентябрда Бухоро амирлигига қар ши агрессия бошлаб юборилади.Саййид Амир Муҳаммад Олимхон хорижда жойлашган бир шароитда, юртнинг донқур ватанпарварлари аҳоли нинг қўллаб-қувватлашида қизил мустабидларга қарши ҳаёт е мамот курашига отланади. Амир ташаббуси билан Қарши бегининг ноиби Нуриддин хўжа оголиқ, Қашқадарё ревкомининг раиси Саид Аҳмад Эшонхўжаевлар раҳбар лигида «Иттиҳод» «Аксилинқилобий ташкилот» тузилади. Шўроларга қарши «Эл навкарлари мунтазам лашкарлар жанглар олиб боришга сафарбар этилади.
-
Мусофир гўдак қисмати. 1-китоб
Банкда ишлаётган кўҳликкина жувон - Лайло кредит масаласида жиноий ишга қўл уради. Бир хатоси етмагандек иккинчи хатога ҳам йўл қўяди: эри билан ажрашиб, уч ёшли Ўғлини етаклайдида, Туркияга жўнайди. Шу йўл билан хориждан даловат, бахт, омад топмоқчи эди. Бироқ тақдир чархпалаги тескари айланади. Истанбулда асли самарқандлик бўлган Дилдора исмли аёл кутиб олиши керак эди. Унинг шарти - Лайло Ёлгиз келиши керак, ўғли эса ҳисобда йўқ.Азамат Коржововнинг "Мусофир гўдак қисмати" қиссасида онасининг хатолари туфайли бошига мисли кўрилмаган оғир саргузаштлар тушган уч ёшли болакайнинг чет эллардаги сарсон- саргардонликда кечган кунлари тасвирланган. І китобга мазкур қиссанинг биринчи қисми киритилган.
-
Мусофир гўдак қисмати. 2-китоб
Уч ёшли ўғли билан Туркияга борган Лайло исмли жувонга Истанбулдаги дугонаси иш топиб беради. Бадавлат кампирга оқсочлик қилаётган Лайлонинг бошига кулфат тушади: уни кампирнинг қотили сифатида айблашади. Қотил эмаслиги исботлангач, интерпол банкдаги кирдикорлар туфайли ҳибсга олади. Ватанига юборилган Лайлонинг ўғли Жаҳонгир эса Истанбулда қолиб кетади. Россиялик савдогар хотин поездда яширинча Москвага олиб келиб, болани отасига топширмоқчи эди. Бироқ поезд Бокуга етганида, савдогар вафот этиб, Жаҳонгир бир хонадонга тушиб қолади.Азамат Коржововнинг "Мусофир гўдак қисмати" қиссасида онасининг хатолари сабаб бошига мисли кўрилмаган оғир саргузаштлар тушган болакайнинг чет эллардаги сарсон- саргардонликда кечган кунлари тасвирланган. ІІ китобга мазкур қиссанинг иккинчи қисми киритилган бўлиб, ёш мусофирнинг Озарбайжон, Россия, Украина каби мамлакатлардаги саргузаштлари қаламга олинган.
-
Шукрулло. Сайланма 3 жилдлик. 2чи жилд
Ўзбекистон халқ шоири Шукруллонинг уч жилдлик Сайланма си нашр этил- моқда. Ушбу иккинчи жилдга ижодкорнинг сўнгги даврда ёзган шеърлари, „Кўнгил чироғи", „Мардлик ва вафо қиссаси" каби достонлари ҳамда „Хатарли йўл". Табассум ўғрилари", „Тўйдан кейин томоша" каби драмалари киритилди. Шунингдек бу жилдда шоирнинг таржима ижодидан намуна сифатида итальян драматурги Карло Гоццининг „Бахтли гадолар" асарини ҳам ўқийсиз
-
Қимматга тушган хато
Прокуратура бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган, ўз касбининг фидойиси, бир оиланинг меҳрибон отаси сирли равишда йўқо лади. Асар ушбу воқеалар билан бошланади. Унинг келгуси тақ дири қандай кечади? Сирли равишда йўқолган масъул ходимни излашда гумон қилинган шахсларни аниқлаш, тергов қилиш жараёни, оиласи, қариндош-уруғларининг чеккан жафолари, таҳликали ўтказган кунлари асарда ўзига хос йўналишда ҳикоя қилинади.
-
Ҳикматлар хазинаси. 2 китоб
Бадиий сўз устаси таржимон Урфон Отажоннинг ушбу ҳикматли китоби ҳозирги замон ҳикояларидан фарқи шундаки, улар содда сюжетлар асосида, ҳажман кичик бўлса ҳам катта маъно ва таъсир кучига эга. Ушбу китобда Шарқ ҳикоялари, ривоятлари, улардаги панд-насиҳатлар билан боғлиқ инсонпарварлик, юксак хулқи ва ахлоқни ифодаловчи фикрлар, ўткир ва таъсирли воқеага ҳамда ҳодисалар, ўтмишда улуғ кишиларнинг турмушларида юз берган турли ҳаётий лавҳалар баён қилиб ёзилган. Урфон Отажон Юсуф Товаслийнинг ҳикояларини таржима қилар экан, ундаги инсон хулқ-аҳлоқини тарбиялаш, илмий жиҳатдан изоҳлашга ҳаракат қилади. Ушбу йиғилган ҳикоялар китобхонларга яхши хизмат қилишига шубҳа йўқ.
-
Темур тузуклари
Бугунги куннинг ўткир ва долзарб муаммолари биз дан замонавий тараққиётнинг асосий тамойилларини ҳар томонлама чуқур таҳлил этиш билан бирга, инсониятнинг яқин олис тарихидаги бой тажрибасини ҳам теран идрок этишни, шу асосда амалий хулосалар чи- қаришни тақозо этмоқда, яъни тарих тажрибаси одам- зод учун тобора муҳим аҳамият касб этмоқда
-
Сариқ девни миниб
Танишиб қўяйлик: отим Ҳошим, эркалатиб чақирмоқчи бўлсангиз Ҳошимжон деб атайсиз. Фамили- ям - Рўзиев, Рузивой тракторчининг ўғлиман. Рухсат берсангиз, оиламиз ҳақида ҳам икки-уч оғиз сўзлаб ўтсам: дадам икки-уч йилдан буён чўлда бульдозер ҳай- даб ер текислайди, ойимнинг айтишига қараганда ўша томонларга ҳам пахта экишармиш. Бир ойда, баъзан икки ойда бир келиб кетади. Келганида ҳар биримизга алоҳида-алоҳида совға-саломлар олиб келади. Совғанинг энг яхшиси, албатта, менга тегади. Ойим бўлса уйи- миздан уч юз метр наридаги фермада сигир соғади. Бир ўзига 24 говмиш қарайди
-
Шукур Холмирзаев Танланган асрлар. 3 жилд.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг уч жилдлик «Сайланма»сининг учинчи жилдидан 1996 йилда ёзилган «Банди бургут» ҳикоясидан тортиб ҳали сиёҳи қуримаган «Кузда баҳор ҳавоси» номли янги ҳикояси ўрин олган. Ёзувчининг 45 йиллик ижодий фаолиятида яратган ҳикоялари ўзбек насрининг чинакам дурдоналари, ўлмас маънавий мулки бўлиб қолди. Миллий ада- биётимизнинг ҳақиқий фидойиси бўлмиш таниқли адиб адабиёти мизда ўзига хос мактаб яратди. Ўзбек ҳикоячилигини янги поғона- га кўтарган моҳир ёзувчини китобхонлар романнавис, драматург, қиссанавис, публицист, адабиётшунос, қадимшунос сифатида ҳам яхши билишади. Бежиз ёзувчи суҳбатларидан бирида шундай дема ган: «Адабиётни эҳтиёж амри, қисматим деб биламан. Мен шундай ҳаётнинг хумори бўлиб қолганман».
-
Шукур Холмирзаев Танланган асрлар. 1 жилд.
Шукур Холмирзаев бадиий солнома яратган ёзувчи. Ўзбек халқининг 50 йиллик ҳаёти ана шу солномада ҳаққоний акс этти рилган. Ҳикояларнинг ҳар бири мустақил асар бўлсада, лекин улуғвор иморатга қўйилган ғиштга ўхшайди: агар бирорта ғишт ўз ўрнидан олиб қўйилса, иморат қулаб тушмаган тақдирда ҳам, нуқ сонли кўринади. Демак. Шукур Холмирзаев барпо этан иморатни бенуқсон кўриш учун нафақат «танланган асарлари»ни, балки уч жилдликка кирмай қолган бошқа асарларини ҳам мутолаа қилиш керак
-
O'n sakkizga kirmagan kim bor
Mazkur kitobga O'zbekiston xalq yozuvchisi, iqtidorli adib Shukur Xolmirzayevning eng sara qissa va hikoyalari kiritildi. Ularda sevgi-muhabbatning o'zgacha talqini, oshiqlik va ojizlik, matonat va razolat, inson ma'naviyati bilan bog'liq bo'lgan ijtimoiy va axloqiy masalalar bayon etiladi.
-
Эркин Вохидов Танланган асрлар.
Йиллар мобайнида табиатнинг ҳукми шиддати билан кўп нарса эскирди, лекин мўъжизани қарангким, Эркин Воҳидовнинг бирон сатри, бирон сўзи, бирон ташбеҳи, фикри эскирмади. Ҳар бир авлод уни ўзи учун янгидан кашф қиляпти
-
Афоризмлар. Минг йиллик дурдона фикрлар.
Ушбу тўпламга ўзининг ижоди, илм-фан, санъат, маданият ва бизнес соҳасида эришган ютуқлари орқали дунёга донги кетган шахсларнинг қайдномаларига киритилган энг сара афоризмлар жамланган. Тўпламга киритилган дурдона фикр соҳиблари эрамиздан аввалги IV асрлардан тортиб бугунги кундаги замондошларимизгача эканлиги китобни шартли равишда «минг йилик ҳикматлар жамланмаси» деб атошимизга асос бўла олади.
-
Сирожиддин Саййид 1
Сўз йўли-оғир ва сермашаққат. Осон хаёт бўлмаганидай шеър ва шоирлик йўли хам азоб ва синовларга тўлуғ.