-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
-
-
-
-
-
Biomassa, geotermal manbalar va ular asosidagi energetik qurilmalar
O‘quv qo‘llanma “60711000-Muqobil energiya manbalari (Quyosh va shamol energetikasi)” bakalavr ta'lim yo‘nalishi o‘quv rejasiga kiritilgan o‘quv fan dasturiga muvofiq ishlab chiqilgan bo‘lib, kunduzgi, kechki va sirtqi bo‘lim talabalari uchun mo‘ljallangan.
-
-
Funksional analiz
Mazkur o`quv qo`llanmada "Funksional analiz"kursining II qismini tashkil etuvchi chiziqli fazolar, operatorlar nazariyasi va integral tenglamalari kabi mavzulari bayon qilingan.
-
Мехнат иктисодиёти ва социологияси
Ушбу укув кулланмада "Мехнат иктисодиёти ва социологияси" фанининг предмети мехнат фаолиятини ташкил этиш муаммолари батафсил ёритилган.
-
Ҳуқуқшунослик
Ўқув қўлланмадан кўзланган асосий мақсад ёшларимизни ҳуқуқий билимларини тўлдириш, уларни ҳуқуқий давлатда, ҳуқуқ устиворлиги шароитида фаол ҳаёт кечиришга ўргатишдир. Ўзбекистонда шаклланаётган демократик давлатчилик ва ҳуқуқ тизимининг ўзига хос хусусиятлари ифодасини топган.
-
Солиқ сиёсати
Ушбу ўқув қўлланмада Ўзбекистон давлатчилиги тарихида солиқлар ва йиғимларнинг жамият ҳаётида, миллат барҳаётлигида тутган ўрин мисоллар билан талқин қилинган. Нега минтақамиз ҳудудида жаҳон тарихида теран из қолдирган давлатлар юзага келди, қайси сабабларга кўра улар инқирозга юз тутди, нега "солиқчилик"дектамойилга таяниб иш кўрилади?
-
Ҳуқуқ фалсафаси
Ушбу қисқача ўқув қўлланмаси ҳуқуқ фалсафасига бағишланган. Китобда ҳуқуқ фалсафасининг умумий муаммолари, шунингдек ҳуқуқ фалсафаси умумжаҳон тарихининг асосий босқичлари, йўналишлари ва тамойиллари ҳамда ХХ асрда чет эл ҳуқуқ фалсафасининг ривожланиши алоҳида мустақил илмий ва ўқув фани сифатида ёритилган.
-
Халқаро ҳуқуқ
Ўқув қўлланма олий ўқув юртлари "Халқаро ҳуқуқ" курси дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган ва унинг мавзуларига мос чизилган бўлиб, мазкур ўқув курсининг қоидалари, тушунчалари ва категориялари ҳақида кўргазмали тушунча беради.
-
Халқаро ҳуқуқ асослари
Мазкур ўқув қўлланмаси халқаро ҳуқуққа оид баъзи асосий институтлар ва соҳаларнинг қисқача баёнидан иборат. Муаллифлар китобда Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейинги ўтган даврдаги халқаро муносабатлар амалиётини ҳам ҳисобга олишга ҳаракат қилганлар.
-
Тадбиркорлик ва кичик бизнес
Ушбу ўқув қўлланмасида тадбиркорликни ривожлантиришнинг ташкилий, ҳуқуқий асослари атрофлича кўриб чиқилган, тадбиркорлик фаолияти доирасини тадбиркорлик муҳитида юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда танлаш муаммаоси батафсил ёритиб берилган.
-
Антик маданият ва маънавият хазинаси
Тарихчи-этнограф ва файласуф олим Исо Жабборов номи кенг китобхонларга яхши таниш. У ўзининг тарихий-этнографик, фалсафий асарларида ибтидоий маконлар давридан то янги замонгача бўлган воқеаларни қаламга олади. Чунончи, муаллиф ушбу китобида Хоразм воҳасида яшаб ўтган қадимги аждодларимизнинг турмуш тарзи ва машғулотлари, уларнинг моддий маданияти ва маънавияти тўғрисида атрофлича фикр юритади., археологик қазишмалар ва этнографик тадқиқотлар натижасида қўлга киритилган ажойиб кашфиётлар ҳақида қизиқарли маълумотлар беради.
-
Қадимги Ўрта Осиё тарихи
Ўрта Осиё халқлари шу заминда ривож топган бой тарихий-маданий мероснинг ворисларидир. Уларнинг тарихи энг қадимги даврлардан бошлаб, турли маданий, иқтисодий ва сиёсий жараёнларни қамраб олган. Ушбу қўлланманинг вазифалари қадимги жамиятнинг тараққиётига хос хусусиятлар, унинг асосий босқичларининг моҳияти, моддий ва маънавий маданиятининг босқичма-босқич ривожланиши қонуниятларини ўрганишдан иборат.
-
Туркистон тарихи
Мазкур ўқув қўлланмасида Ўзбекистон янги тарихининг энг мураккаб ва зиддиятли даврларидан бири ёритилади. Ватанимиз тарихининг атиги 8 йилини қамраб олган бу даврда Туркистон минтақасида муҳим воқеалар юз берди. Айнан ушбу воқеалар Ўзбекистоннинг XX асрдаги совет даври тарихини олдиндан ҳал қилди. Қўлланма 5 та бобдан иборат бўлиб, ҳар бир бобда алоҳида мавзу махсус таҳлил қилинади.
-
Matematik statistika kursi
O'quv qo'llanma farmatsevtika institutlari va tibbiyot institutlarining farmatsevtika fakulteti talabalari uchun mo'ljallangan.
-