-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Султоннинг сўнгги куни ёхуд Амир Сохибқирон ва Тўхтамишхон
Буюк Турон амири ёхуд ақл ва қилич ва Етти иқлим хоқони ёхуд ахд ва тахт тарихий романларининг давоми бўлган Султоннинг сўнгги куни ёхуд амир сохибқирон ва Тўхтамишхон китоби Темир ва темурийлар тарихини билишга қизиққан ўқувчилар учун адибнинг навбатдаги тухфасидир.
-
Чироқ ўчмаган кеча
Ёзувчи Маматқул Ҳазратқуловнинг ушбу китобига киритилган ҳикоя ва қиссаларида зиддият кўпинча зоҳирий эмас, ботиний бўлади. Қаҳрамонлар асосан бир-бири билан эмас, балки ўз-ўзи билан курашади. Бу курашлар замиридаги нозик ҳиссиётлар ҳар қандай киши қалбини ларзага солади. Ҳурматли китобхон, мазкур ҳикоялар ва қиссалар қаҳрамонлари кечинмаларига сиз ҳам ошно бўласиз, деган умиддамиз.
-
Фалакнинг гардиши
Ҳаётда қадр-қгшматнинг ўз ўрни бор. Кимки меҳр билан қадрни ҳаётининг мезони деб билса, диёнат ва имонга амал қилса, вафо, садоқатни улуғласа, ўша инсон мурод-мақсадига етади. Хиёнат, нопоклик кишини таназзулга етаклайди, азиз номини бадном қилади. Таниқли адиб Ядзон Худойқуловнинг янги кшпоби — «Фалакнинг гардиши» романи ана шу ҳаётий масалалар ҳақида баҳс этади.
-
ТИЛАК
“Адабиёт ” сўзининг асосини “одоб” ташкил этади. Қўлингиздаги китобни ўқиб, бунга яна бир карра ишонч хосил қиласиз: фикр-зикрлар камоли учун қайғураётган кекса қалб ҳаяжонларидан баҳраманд бўлиш баробарида, Қадимдан мавжуд панд-насиҳат мавзусининг замонавий талқинини кўрасиз. Қуйидаги муваффақиятли нуқталар сизни ҳаяжонлантирса ажаб эмас.
-
-
Обид кетмон
Абдулла Қодирийнинг учинчи йирик асари - "Обид кетмон" қиссаси 1934 йилда ёзилган бўлиб, бу асар ҳам бошқалари каби ёзувчининг улкан маҳоратини ўзида мужассам этган. Асар мутолааси давомида ўқувчи Обид кетмон билан далага чиқади, уйқусиз тонгларда шудгор оралайди, куннинг иссиғи-ю совуғи унинг шаштини синдирмайди. Атрофдагиларнинг маломатига доноларча сукут билан жавоб беради.
-
Латофатнома
Халқ орасида "Латойиф ут-тавойиф" ва "Латойифуз -заройиф" номи билан машҳур бўлган бу асар XV асрнинг охири-XVI асрнинг бошларида яшаб ўтган олим ва адиб Мавлоно Фахриддин Али Сафийнинг қаламига мансубдир. Ҳар бир маданий обида каби бу асарнинг ҳам ўз тақдири, тарихи ва асрлар оша кечган қисмати борким, уларнинг айрим қирралари ўқувчилар учун ҳам қизиқарли.
-
-
Абадият гулшани: 2-китоб: Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланади
Ушбу китоб Алишер Навоий таваллудининг қутлуғ 575 йиллигига бағишланади. Унда юртимизнинг таниқли навоийшунос олимлари, адабиётшунослар, шоир ва ёзувчиларнинг улуғ шоиримиз асарлари талқини, тадқиқоти, тахлилига асосланган мақолалари жамланган.
-
-
Кузда кулган чечаклар
Аъзам Ўктам шеърларида ажиб бир латифлик кутилмаган шиддатли якунлар билан уйғунлашиб кетади. Унинг тили ҳам равон, ҳам кескин. Зотан, ёш шоирнинг илк тўплами қўлингизда.
-
"Қасидаи амолий" шарҳи ва тавҳид манзумаси
Ушбу китоб Шайх Назруллоҳхон Ғарбий домланинг фарзандлари ҳамда набиралари кумаги да нашр этилди.
-
Сайланма
Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Юсуф номини билмаган, лоақал у ёзган шеърларнинг бир сатрини хиргойи қилмаган юртдошимиз бўлмаса керак. Сайланманинг шоир таваллудининг 60 йиллигига бағишлаб тайёрланган ушбу қайта нашрига китобхонлар томонидан самимий қаршиланган энг сара шеърлари, Кўхна қудуқ ва Қора қуёш достонлари киритилган.
-
Банкир
Кун охирида қуёш чўғдай қизарди. У худди аланга олиб, ўз оловида ёниб кетадиганга ўхшарди. Тезда уфққа ёнбошлаб, каҳрабо нурлари билан Лонг-Айленд-Саунд бўйлаб бирбирини қувлаётган тўлқинлар ўркачидаги кўпикларга санчилди.
-
Шеърий лахзалар
Бугунги кунда араб адабиётининг иытидорли вакилларидан бири сифатида эътироф этиладиган, щзига хос овозим билан мумтоз араб шеърияти ривожига муносиб хисса қўшиб келаётган Мухаммад бин Рошид Ол Мактумнинг ушбу китобидан янги шеърлари ўрин олган.
-
Зубайра: қалб ва кўнгил кўчалари
Ушбу ҳикоямдаги воқеалар қандай содир бўлган бўлса шундайлигича сўзлаб беришга қарор қилдим , зеро ойни этак билан ёпган билан ой ёпилиб қолмайдику . Бундан ташқари кўпгина ёшлар назарида , катталар уларни тушинмаётгандек ёки тушинишни хоҳламаётган бўлиб кўринади . Шуларни назарга олиб , мени дунёқарашим шаклланишида муҳим аҳамият касб этган воқеаларни имкон қадар аниқроқ сўзлаб беришга ҳаракат қиламан . Сиз мени тўғри тушинарсиз , деб умид қилиб қоламан .