-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
МУҲАББАТНИНГ ТУРФА РАНГЛАРИ
Салимхон Назирий кўп йиллардан буён бадиий ижод билан шуғулланиб келаётган қаламкаш. Чархий, Чустий каби суз санъаткорлари билан анча йиллар мулоқотда бўлган ва устодлар таълимини олган шоир асосан ғазаллар битади. Унинг дил тубидан чиққан самимий сатрларида она юртга, халққа бўлган сўнмас мухаббат, вафо ва садоқат жўшиб куйланади.
-
Отам хотирасига
Мазкур тўпламдан ижодкор журналист Ҳамиджон Ўтановнинг сўнгги йилларда битилган шеър ва тўртликлари жой олган. Улар содда, халқона тил ва услубда битилган булиб, шеърият мухлисларига манзур бўлади, деб ўйлаймиз.
-
Бир парипайкал ғами
Алишер Навоий ижодидан тартиб берилган ушбу туплам улуғ шоир тафанккурининг дурдоналари халқимиз ичада кенг тарқалиб. қўшиққа айланиб кетган, радио ва ойнаи жаҳои орқали купи таралиб туради.
-
Усмон Хўжа
ХХ аср тарих зарварақларида инсоният тараққиётига дахлдор буюк кашфиётлари, оламшумул воқеа ва ҳодисалари, мураккаб тақдирли ажойиб сиймолари билан муҳрланди.Усмон Хўжа(Усмонхўжа Пўлатхўжаев) ҳам Туркистон халқларининг миллий озодлиги, эрки ва мустақиллиги учун курашган ана шундай ёрқин шахслардан бири эди.
-
Шерлок Холмс Бухорода
Таниқли адиб, Узбекистон Р еспубликаси санъат арбоби О мон Мухторнннг бу китобига унинг турли йилларда яратилган бир қатор саргузашт-детектив йўналишидаги қиссалари киритилди. Асарлар воқеа кўлами кенг, ҳ и зи қизиқарли услубда ва жозибали тилда ёзилганидан, сизга манзур бўлади, деб ўйлаймиз. Китоб детектив асарларни севиб мутолаа қилувчи китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Амир Темур чамани
Соҳибқирон Амир Темур даври тарихи "Ўзбекистан халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ижодида етакчи ўринни эгаллайди. Адиб бу мавзудаги асарларини жамлаб китоб ҳолига келтирди. Ундаги шеърлар, достон, ҳикоя, тарихий романлардан парчалар, Улуғбек Мирзо ҳаётига бағишланган драматик асар ҳамда эссе ва публицистик мақолалар Амир Темур ва темурийлар даври ҳақида ҳикоя қилади.
-
Мадаминбек
Ушбу тарихий рисолада Туркистон мустақиллиги учун курашган Мадаминбек қўрбошининг суврати ва сийрати яхши очиб берилган.Навқирон истеъдодли олимнинг бу асарида Туркистон қўрбошилари ўртасида алоҳида ажралиб турган Мадаминбекнинг ҳарбий ва сиёсий фаолияти,юрт озодлиги йўлида олиб борган курашлари батафсил ёритилган.
-
Дунёнинг ғаройиб дарахтлари
Ушбу рисола нафақат мамлакатимизда, балки бутун ер қитъасида учрайдиган ажойиб-ғаройиб ўсимликлар ва дарахтлар ҳақида маълумотлар берилган бўлиб, улар ўқувчиларда қизиқиш уйғотибгина қолмай, балки билим доираларини ҳам кенгайтириши, шубҳасиз. Шунингдек, табиатга меҳр-муҳаббат билан ёндашишга, уни асрашга ундайди. Чунки табиатдаги ажойиботлар абадий эмас, шунинг учун ундан оқилона, авайлаб-асраб фойдаланиши тақозо этади.
-
Абдулла Орипов
XX аср ўзбек адабиётининг забардаст намоёндаларидан бири Абдулла Ориповнинг сеҳрли ва юксак ғоявий шеьрияти ўзининг мўьжизалар қудрати ва шиддатли жасорати билан минглаб қалбларни ҳамон ҳайранлантириб келмоқда. Ушбу китоб Ўзбекистон қаҳрамони машҳур шоир Абдулла Орипов ижодий меросидагина эмас балки бутун ўзбек шеьриятида алоҳида ўрин эгаллаган асарларининг талқини ва таҳлилига бағишланган .
-
Ҳайрат гулхани
Бахриддин Садриддин нозиктаъб шоир. Унинг шеърлари ўз ҳарорати, ёниб турган сатрлари билан бўлакча ёзилган.
-
Осмон устуни
Шундай одамар бўладики, уларни нохосдан эсласангиз ҳам кулиб қўясиз, лабингизда табассум пайдо бўлади. Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» ёки Неъмат Аминовнинг «Суварак» қиссалари қаҳрамонларини эсланг. Қулингиздаги қисса қаҳрамони, эсарқишлоқлик Асқар баъзи хусусиятлари билан уларни эслатиб туради. Китобдаги воқеалар сталинча сиёсат йиллари содир бўлган, халқимиз очлик, муҳтожлик асоратларидан қийналган оғир йиллар ҳақида ҳикоя қилсада, Асқарнинг топқирлиги, ҳар қандаи вазиятда «тегирмондан бутун чиқиши» беихтиёр эьтиборингизни тортади, қиссани бош кўтармай ўқишга мажбур этади
-
Сайланма V жилдлик: III-жилд
Замонавий ўзбек шеъриятининг йирик вакилларидан бири Ҳалима Худойбердиеванинг ушбу сайланмаси турли йилларда нашр этилган китоблар асосида тартибланди. Шоиранинг беназир битикларини ўқир экансиз, туйғуларнинг ранги ва товушинигина эмас, балки қўл билан тутса бўладиган даражада моддийлашганини ҳис этасиз ва бу туйғулар сизнинг ҳам кўнгил мулкингизга айланиб қолади.
-
Ҳадис- 1
Алҳамду лиллаҳи рабб-ил-олмайин, ва-с-салоту ва-с-салому ала расулиҳи Муҳаммадин ва олиҳи ва саҳбиҳи ажмаъйн. Аммо баъд; "Ҳадис" ва "суннат" сўзлари муҳаддислар ўртасида бир маънода қўлланилиб, Жаноб пайғамбаримизнинг айтган сўзлари, феъл -атворлари, ахлоқлари таҳрирлари ва пайғамбарликка қадар бўлган ҳамда пайғамбарлик йилларидаги сийратларини, яъни ҳаёт йўлларини англатади.
-
Ерте дауирдин адебий естеликлери
Хрестоматия еки болимнен ибарат болып, онда Өзбекстан жоқары хам орта арнаўлы билимлендириў министрлиги тастыйықланған программаға муўапық V-XIV әсир аралығындағы туркий тиллес халықлардың жазба адебий естеликлери. Хрестоматиянын екинши бөлиминде ерте даўирдеги жыраў хам шайырлардың творчествасы, сол дәўирдеги тийисли болған тарийхый толғалар менен танысасыз. Китап филолог илимпазлар, студентлер ҳәм орта мектеплердиң тил, әдебият муғаллимлерине арналған.
-
Соғинч (Шеърлар)
Фарангиз Каримованинг изланишлари унинг келажагига умид уйғотади. Ёш шоиранинг содда, самимий мисралари, она- Ватанга, юртга, одамларга меҳр-муқаббати Сизни эътиборсиз қолдирмайди, деб ўйлаймиз, азиз ўқувчи!
-
Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар
Тошкент ислом университети доценти, «Шайх Зайниддин» масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Обидов ва тилшунос синглимиз Дилфуза Сарвароваларнинг «Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар» номли асарлари юқоридаги саволларнинг барчасига тўлиқ, муфассал жавоб берган. Айни пайтда бу китоб мавзу ва йўналишига кўра ҳар томонлама мукаммаллиги билан ҳам шу руҳда нашр килинган асарлардан ажралиб туради. Мухтасар қилиб айтганда Яратгандан ажру савоб умидида умргузаронлик қилаётган ҳар бир мўмин мусулмон учун бу китоб катта бир хазина. Бу хазинага эга бўлган биродарларимизни «муборакбод этиш баробарида барчаларини Аллоҳ розилигини топишларига тилакдошмиз.