-
Architecture, technology and process
No part of this publication may be reproduced in any material form (including photocopying or storing in any medium by electronic means and whether or not transiently or incidentally to some other use of this publication) without the written permission of the copyright holder except in accordance with the provisions of the Copyright, Designs and Patents Act 1988 or under the terms of a licence issued by the Copyright Licensing Agency Ltd, 90 Tottenham Court Road, London, England W1T 4LP. Applications for the copyright holder’s written permission to reproduce any part of this publication should be addressed to the publisher,
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Э ҳарфи
Э — ўзбек кирилл алифбосининг йигирма тўққизинчи ҳарфи. Тил олди, ўрта кенг лаблашмаган унли товушни ифодалайди. Ушбу унли сўзнинг барча ўрнида учраса ҳам, ёзувда ҳамма вақт Э ёзилавермайди: соф ўзбекча сўзларда ва бир қатор ўзлашмаларда Э сўз бошида фаол қўлланади (эртак, эшик, этажер- ка, электр), қолган ўринларда саноқли сўзлардагина (менуэт, дуэт, дуэль, дисп- ноэ, каратэ ва бошқалар) ёзилиб, кўп сўзларда бу унли Е ҳарфи билан ифода- ланади (кел, терак, феъл; ийе, вале, кафе, клише).
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ф ҳарфи
Ф — ўзбек Кирилл алифбосининг йигирма иккинчи ҳарфи; сирғалувчи, лаб-тиш, шовқинли жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Сўз боши (фойда, фуқаро, футбол), ўртаси (офтоб, ҳафта, шифер) ва охири (алиф, такаллуф, ша- раф) да кела олади. Асосан, араб, форс тилларидан ўзлашган сўзларда, рус тили орқали олинган байналмилал сўзларда учрайди.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Г ҳарфи
Г — ўзбек Кирилл алифбосининг тўртинчи ҳарфи. Яқин тил орқа, портловчи, жарангли ундош. Сўз боши (гул, гўзал), ўртаси (югур, эгар), охири (барг, тонг)да келади. Сўз охирида туб ўзбек сўзларида деярли учрамайди, бошқа тиллардан ўзлашган сўзларда жарангсизлашади (педагог — педагок, бульдог — бульдок ва ҳ.к.). 1995 й.да қабул қилинган ўзбек лотин алифбосида олтинчи ҳарф
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ҳ ҳарфи
Ҳ — ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз бешинчи ҳарфи. Бўғизда ҳосил бўлувчи, сирғалувчи, жарангсиз ундошни ифодалайди. Қўлланишига кўра, унча фаол эмас, асосан, араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзларда ёзилади. Сўзнинг боши (ҳавас, ҳимоя, ҳунар), ўртаси (аҳвол, моҳир, қаҳрамон) ва охири (гувоҳ, Оллоҳ, сулҳ)да ҳар қандай товуш-ҳарф билан ёнма-ён кела олади.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси И ҳарфи
И — ўзбек кирилл алифбосининг ўнинчи ҳарфи. Тил олди, лаблашма- ган, тор унли товуш. Тилнинг бўйлама ҳолатига кўра олд қатор ҳамда орқа қатор и турларига эга (бу ҳол имлода акс этмаган). Юмшоқ ўзаклар б-н кел- ганда (сиз, тил, киши, йирик) очиқ ва ёпиқ бўғинларда тил олди тури; қаттиқ ўзакларда, хусусан, чуқур тил орқа ундошлар б-н келганда тил орқа тури қўлланади. Бу фонема сўзнинг турли ўринларида кела олади.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ж ҳарфи
Ж — ўзбек кирилл алифбосининг саккизинчи ҳарфи. Ундош, жарангли, тил олди, портловчи товуш. Сўз бошида (жийда, жар, жайран), ўртасида (гижда, ажрим) ва сўз охирида (бож, тож) келаолади. Қипчоқ шеваларида адабий тил- даги «й» ўрнида (йўл-жўл, йомон-жо-мон) келади. Ўзлаштирилган сўзларда сирғалувчи ҳолатда сўз бошида (журнал), ўртасида (аждар) ва охирида (гараж) учрайди.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси К ҳарфи
К — ўзбек кирилл алифбосининг ўн иккинчи ҳарфи. Яқин тил орқа, жаранг- сиз, портловчи ундош товуши. Сўз боши (кўл, кўз), ўртаси (тулки, укки) ва охири (тилак, билак)да келиши мумкин. Баъзи сўзлар охирида келиб, эгалик қўшимчаси олганда жаранглилашади ва г товушига айланади (юрак+им — юрагим; тилак+и — тилаги). Шаҳар шеваларида, баъзи ҳолларда, к товуши й талаффуз этила- ди (юрак — юрай, этак — этай), ўғуз гуруҳига оид шеваларда сўз бошида жа- ранглилашиб г товушини беради (кел-гел, кўрдим— гўрдим).
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Л ҳарфи
Л — ўзбек кирилл алифбосининг ўн учинчи ҳарфи. Сонор, сирғалувчи, жа- рангли, тил олди ундоши. Сўз боши (лаб, лавлаги), ўртаси (бола, балиқ, булоқ) ва охири (кўл, қўл)да кела олади. Талаффузда бу товушнинг олдинги қатор унлилар таъсирида юмшоқроқ, орқа қатор унлилар таъсирида эса қаттиқроқ варианти учрайди (қўл — қол, ҳал — ҳол).
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси М ҳарфи
М — ўзбек кирилл алифбосининг ўн тўртинчи ҳарфи. Икки лабнинг жипсла шувидан ҳосил бўладиган портловчи жарангли бурун товуши. Сўз бошида (мак-таб, мухбир), ўртасида (мамлакат, сумалак), охирида (қалам, салом) кела олади. Ўз ва ўзлашма сўзлар таркибида унинг талаффузи ва ёзилишида ҳеч қандай фарқ сезилмайди. Туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда М ҳарфи ўзига хос шаклда бўлган.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Н ҳарфи
Н — ўзбек кирилл алифбосининг ўн бешинчи ҳарфи; тил олди, бурун, сонор, портловчи, жарангли ундош товушни ифодалайди. Сўз боши (най, новда, нон), ўртаси (анор, ғунча, қанот) ва охири (боғбон, ўтин, тугун) да кела олади. Н товуши айрим сўзларда, сўз бирикмалари орасида б товуши олдидан талаффуз қилинганда, м товушига айланади (танба > тамба, манба > мамба, сунбула > сум-була, ўн беш > ўм беш), лекин бу ҳодиса имлода акс этмайди. Н товуши соф ўзбекча сўзларда сўз бошида учрамайди.
-
Ўзбекистон милий энциклопедияси Ў ҳарфи
Ў — ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз иккинчи ҳарфи. Тил орқа, ўрта кенг, лаблашган унли товушни ифодалайди (ушбу унлининг маъно фарқловчи тил олди варианти ҳам айни шу ҳарф билан ифодаланади, яъни алоҳида белгига эга эмас). Қўлланишига кўра унча фаол бўлмаган бу ҳарф ўзбекча сўзларнинг асосан 1-бўғинида учрайди: ўрдак, ўрик, ўроқ, мўғул, тўғри, қўрқоқ каби; ўзлашма сўзларда эса охирги бўғинларда ҳам қўлланиши мумкин: гулрў, обрў, рўбарў.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси О ҳарфи
О — ўзбек кирилл алифбосининг ўн олтинчи ҳарфи. Тил орқа, кенг, лаблашмаган (шеваларда бир қадар лаблашган) унли фонемани ифодалайди. Шунингдек, қипчоқ шеваларида тил орқа а унлисини, рус тилидан ва рус тили орқали ўзлашган байналмилал сўзларда ў (урғули бўғинда), а ёки кучсиз и (урғусиз бўғинда) унлиларини ифодалаб келади. Сўзнинг ҳамма ўрнида ишлатилади, лекин охирида О ҳарфи бўлган сўзлар, асосан, ўзлашма сўзлар ҳисобланади: Барно, маъно, фазо.
-
Кровельные работы
В справочнике приведены характеристики кровельных материалов, а также рекомендации по организации и механизации кровельных работ как в летних, так и в зимних условиях, с учетом передового опыта научно-исследовательских, проектных и строительных организаций. Описано устройство кровель из рулонных, мастичных материалов, асбестоцементных волнистых листов, черепицы и совмещенных покрытий из комплексных кровельных панелей, изготовляемых на заводах. Данная книга входит в серию справочников по общестроительным работам
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси П ҳарфи
П — ўзбек кирилл алифбосининг ўн еттинчи ҳарфи. Лаблаб, портловчи шовқинли, жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Сўзнинг боши (пахта, пода, пайпоқ), ўртаси (тупроқ, оппоқ) ва охирида (қоп, ип, тўп) қўллана олади. Бироқ кўп бўғинли сўзларнинг охирида камроқ учрайди. Пекин талаффузда сўз охирида келган б товуши, шунингдек, ўзбек тилига ўзлашган сўзларда учрайдиган ф товуши аксарият ҳолларда п товушига алмашади (бориб — борип, келиб — келип; ғазаб — ғазап, фабрика — пабрика, фойда — пойда каби), лекин бу ҳодисалар имло (ёзув)да акс этмайди.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Қ ҳарфи
Қ — ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз учинчи ҳарфи. Чуқур тил орқа, шовқинли, портловчи, жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Қўлланишига кўра ўртача фаол. Сўзнинг боши (қармоқ, қор, қўл), ўртаси (мақсад, оқил, тўқсон) ва охирида (аниқ, илиқ, оғриқ) кела олади; сўз ўртасида жуфт ҳолда ҳам қўлланади: раққоса, соққа, таққос.